Олимова Гулфиза Мурадуллаевна
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ошиқнома” туркумидаги достонларда мумтоз адабиёт жанрлари анъаналари 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2793
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Рахмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сариев Санъат Матчанбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тилавов Абдумурод Холмуратович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад “Ошиқнома” туркумидаги достонлар тадқиқи, уларнинг таркибида мавжуд мумтоз адабиёт жанрларининг аҳамияти масаласини илмий-назарий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Ошиқнома”ларда мумтоз адабиётга оид бўлган ғазал, маснавий, фард, туюқ, мустазод жанрлари, мусаммат жанрининг эса мураббаъ, мухаммас турлари мавжудлиги аниқланиб, достонларда келтирилган шеърий мисоллар асосида далилланган.
Халфалар, хусусан, шоира-достончи халфаларнинг репертуари ва ижодига мумтоз адабиёт жанрларининг таъсири ўрганилиб, уларнинг ўз ижодида ғазал, мусаммат жанрининг эса мураббаъ, мухаммас, мусаддас турларига мурожаат қилгани очиқланган.
Бахшилар репертуарида мавжуд бўлган барча мумтоз жанр намуналари таҳлил қилиниб, уларнинг ижросидаги достонларда тўлалигича арузга мувофиқ бўлган шеърий парчалар билан бирга вазн ҳамда жанрлар қоришиқлиги юзага келган ўринлар ҳам мавжудлиги илмий далиллар орқали ойдинлаштирилган.
Китобий достонлар таркибига киритилган барча мумтоз жанр намуналарининг бадиияти тадқиқ қилиниб, шеърий санъатларнинг мумтоз адабиётда мавжуд бўлган уч гуруҳига мансуб ўттизта тури қўлланилгани, мавжуд қофия турлари мисоллар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Ошиқнома”ларда мумтоз адабиёт жанрларининг аҳамияти бўйича илмий натижалар асосида:
китобий достонларда мавжуд ғазал жанри намуналарининг таҳлили, “ошиқ” туркумлиги ғоявий-бадиий қиммати ҳамда мазмуний мукаммаллигига уларнинг таъсири хусусидаги илмий-назарий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ‒662205561. “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 27-декабрдаги 04/1-4364-сонли маълумотномаси). Натижада, китобий достонларда берилган мумтоз жанрларни Алишер Навоий ижодига мансуб ғазаллар билан вазн жиҳатдан қиёсий таҳлил қилишда, лафзий, маънавий ҳамда муштарак санъатларнинг “Ошиқнома”ларда келган мумтоз жанрлар таркибида қўлланилишига кўрсатган таъсирига доир материалларни такомиллаштиришга эришилган;
“ошиқ” туркумликда мавжуд мусаммат жанрининг мураббаъ, мухаммас турлари ҳамда маснавий, мустазод, туюқ, фард каби мумтоз адабиёт жанрларига мансуб намуналарнинг достонлар мундарижасини шакллантиришдаги ўрни ҳақидаги таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ‒2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги 04/1-610-сонли маълумотномаси). Натижада, мумтоз адабиёт анъаналарининг китобий достонларга таъсири ҳақида адабиёт жамоатчилигининг тушунчалари кенгайтирилган.
мумтоз жанр анъаналарининг китобий достонлардаги ўрнини омма орасида кенг тарғиб қилишда диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Келажакка йўл” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 14-декабрдаги 01-44--521-сонли маълумотномаси). Натижада, мумтоз жанр турларининг достонлар мазмун-мундарижаси, ғоявий-бадиий қимматига кўрсатган таъсири, аҳамияти тарғиб қилишга эришилган.