Шайматова Азизахон Рустамбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дисплазиясининг турли шаклллари билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг стоматологик ҳолати ва диагностик хусусиятлари», 14.00.21- Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3204.
Илмий раҳбар: Гаффоров Сунатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Мехрибон Шамсиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда стоматологик патологияларининг учраш частотаси ва шаклланишини аниқлаш ҳамда клиник хусусиятларига таяниб ташхислашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда тиш қаттиқ тўқимаси минерал зичлик салбий ўзгаришлари фонида жағ суяк альвеоляр ўсиқлар сўрилиши, бирок, альвеоляр асоси кортикал пластинка ўзгармаслиги, шунингдек, Марфан синдромида парадонт тўқимаси патологияси яллигланишсиз кечиши аникланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда кальцийни (Са+) ни тартибга солувчи гормонлар фаолият тизими мувозанатидаги номутаносибликлар оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималаридаги патологик жараёнларнинг клиник оғир кечишида - суяк тўқимаси сўрилиши, остеосинтезнинг бузилиши хамда парадонт тўқимаси салбий кўрсаткичларида акс этиш исботланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда юз-жағ тизими нуқсонларини ташхислашда ва даволашда, ортодонтик қурилмалар - функционал ва механик мосламалардан фойдаланишда, алвеоляр суяк резорбция даражаси ва кальцийни (Са+) ни тартибга солувчи гормонлар номутаносиблигини инобатга олиниши асосланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқимаси, тиш катори ва парадонт тўқимаси патологиялари стоматолог, ревматолог, невропатолог, педиатр ҳамда эндокринолог мутахасислари иштирокида ташхислашда патоморфологик ёндошув асосида амалга ошириш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 08/22-сонли хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда тиш қаттиқ тўқималари минерал зичлиги салбий ўзгаришлари фонида жағ суякларида альвеоляр ўсиқлари сўрилиши, аксинча, суяк асоси кортикал пластинкаси ўзгаришсиз қолиши, шунингдек Марфан синдромида парадонт тўқимаси патологиялари яллигланишсиз кечиши исботланган. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистонда бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда жағ суякларининг минерал зичлигини аниқлаш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонасининг 3-феврал 2024-йилдаги №21-4 рақамли ва Самарқанд вилояти ихтисослаштирилаган болалар стоматология поликлиникасининг 18-январдаги №К-01/38 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда жағ суяларининг алвеоляр ўсиқ резорбциясини эрта аниқлашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир ташхислаш жараёнидаги муолажалари ва минераллаштирувчи терапия ўтказилганида, харажат қуйидагича бўлди: 1 болага профилактика муолажалари: 75,000 сўм х 2 марта = 150,000 сўм/йил, минераллаштирувчи муолажа (дори воситаларининг нархи асосида) 135,500 сўм. Жами бир бола учун 285,500сўм/ 1йил учун сарфланди. Агар профилактика қилинмаса: оғир даражадаги сурункали таркалган пародонтит ва суяк тўқимаси шикастланиши натижасида ҳар бир болага ортопедик ва хирургик (суяк ўстириш) муолажалари керак бўлиши мумкин, уларнинг тахминий харажати: 1 бола учун даволаш: 778,600 сўмгача сарфланади. Эрта профилактика орқали амалга оширилган стоматологик муолажалар натижасида давлат бюджетидан 493,100 сўм иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Диференсиаллашган ва диференсиалллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазияси билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг тиш жағ тизимимнинг стоматологик ҳолати» номли (СамДТУ қошидаги эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган 27.12.2023 йилдаги №145–хулосаси билан тасдиқланган) услубий қўлланмасида бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган болаларда суяк тўқимасининг алвеоляр ўсиқ резорбциясининг эрта ташхислаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирларда кальцийни (Са+) ни тартибга солувчи гормонлар фаолият тизими мувозанатидаги номутаносибликлар оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималаридаги патологик жараёнларнинг клиник оғир кечишида - суяк тўқимаси сўрилиши, остеосинтезнинг бузилиши хамда парадонт тўқимаси салбий кўрсаткичларида акс этиш исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан,Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонасининг 3-феврал 2024-йилдаги №21-4 рақамли ва Самарқанд вилояти ихтисослаштирилагн болалар стоматология поликлиникасининг 18-январдаги №К-01/38 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Терапевт ва эндокринолог мутахассислар иштирокидаги комплекс ёндашув орқали болалардаги ОБ ва суяк тўқималаридаги патологиялар бартараф этилиши, уларнинг ХС яхшилайди. Иытисодий самарадорлиги: мутахассислар иштирокида комплекс даволаш ташкил этилганда 1 бола учун харажат 384,900 сўм/йил бўлди (Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси прейскуранти асосида). Асосий муолажалардан сўнг стоматологик патологияларнинг ремиссиясига эришилди бу оғир асоратларнинг олдини олиш имконини берди. Оғир даражадаги касалликлар стационар шароитда даволанишни талаб этади. Кунлик стационар ётиш 60.000сум одам бошига. 5кунлик сарф 300,000 сўм бўлади. Боласи оғир асоратлар билан касал бўлган ота-она ўртача 5 кун ишга чиқмайди, бу вақт мобайнида меҳнат унумдорлиги йўқолади. Агар 1 кунлик ўртача иш ҳақи 220 000 сўм бўлса, 5 кунлик йўқотиш 1,100, 000 сўм ташкил этди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Бириктирувчи тўқима дисплазиясининг турли шакллари билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг стоматологик ҳолати ва диагностик хусусиятларини баҳолаш»номли (СамДТУ қошидаги эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган 27.12.2023 йилдаги №146–хулосаси билан тасдиқланган) услубий қўлланмасида бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган болаларда стоматологик ёрдамни ташкиллаштириш учун комплекс ёндошув, терапевт, эндокринолог мутахасисларнинг иштироки самарали натижалар гарови эканлиги кўрсатиб ўтилган.
учинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд болалар ва ўсмирлар ЮЖТ нуқсонларини профилактикасида; жумладан, ортодонтик қурилмалар - функционал ва механик мосламаларни қўллашда алвеоляр ўсиқдаги суяклар резорбцияси, Cа+ ни тартибга солувчи гормонлар мувозанати номутаносиблигида юз-жағ тизими суякларининг қайта шаклланиши циклини инобатга олиниши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникасининг 2024-йил 8-январдаги №59-1 рақамли ва Самарқанд вилояти ихтисослаштирилагн болалар стоматология поликлиникасининг 18-январдаги №К-01/38 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда Са+ ва фосфор алмашинуви бузилиши натижасида суяк жағ тизими тузилишлар ва функционал ҳолат ўзгаришлари кузатилди. Бу ҳолат ортодонтик муолажаларда мускул-скелет тизими ҳолатини тўлиқ баҳолаш ва мувофиқлаштирилган даво-реабилитация комплексини талаб қилди. Иқтисодий самарадорлиги: миогимнастика, Лира-100бт аппарати ва остеокальцин, ишқорий фосфатаза биомаркерлари асосидаги комплекс ёндашув мушак дисфункциясини аниқлаш орқали эрта ортодонтик муолажалар самарадорлиги ошди, қайта текширув ва қайта аппаратлар эҳтиёжини камайтирди.
тўртинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда тиш қаттиқ тўқимаси, тиш катори ва парадонт тўқимаси патологиялари стоматолог, ревматолог, невропатолог, педиатр ҳамда эндокринолог мутахасислари иштирокида ташхислашда патоморфологик ёндошув асосида амалга ошириш зарурати исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан,Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонасининг 3-феврал 2024-йилдаги №21-4 рақамли ва Самарқанд вилояти ихтисослаштирилагн болалар стоматология поликлиникасининг 18-январдаги №К-01/38 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мутахассислар иштирокидаги комплекс ёндашув орқали болалардаги оғиз бўшлиғи ва суяк тўқималаридаги патологиялар бартараф этилди. Иқтисодий самарадорлиги: давлат бюджети ҳисобидан ҳар бир мутахассиснинг комплекс кўриги (бир марталик): 50,000 сўм/мутахассис * 5 мутахассис = 250,000 сўм/бола, Стоматологик даволаш (тиш нуқсонлари ва пародонт патологиялари)=312,000 сўм/бола, реабилитация ва диспансер кузатуви (стоматолог, зарурат бўлса бошқа мутахассислар):йилига ўртача 2 марта стоматолог кўриги: 50,000 сўм/кўрик * 2 = 100,000 сўм/бола, бошқа мутахассисларнинг заруратга кўра кўриги (камроқ эҳтимол):, комплекс даволашнинг жами харажати (1 бола учун 562,000 сўм). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Бириктирувчи тўқима дисплазиясининг турли шакллари билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг стоматологик ҳолати ва диагностик хусусиятларини баҳолаш»номли (СамДТУ қошидаги эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган 27.12.2023 йилдаги №146–хулосаси билан тасдиқланган) услубий қўлланмасида бириктирувчи тўқима дисплазияси билан касалланган болаларда стоматологик ёрдамни ташкиллаштириш учун комплекс ёндошув, терапевт, эндокринолог мутахассисларнинг иштироки самарали натижалар гарови эканлиги кўрсатиб ўтилган.