Асомова Наргиза Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда COVID-19 ассоциациялашган энцефалопатиялар, ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Тib2260.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнора Сатторовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Ниязов Шухрат Ташмирович тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маджидова Ёқутхон Набиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан ассоциациялашган энцефалопатия бўлган болаларда клиник-неврологик, когнитив ва нейровизуалогик кўрсаткичларини ўрганиш, шунингдек когнитив бузилишларни эрта аниқлаш диагностика мезонлари ва даволаш тактикасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19дан кейинги даврда болаларнинг олий пўстлоқ фаолияти Векслер тестлари бўйича баҳоланиб, бош миянинг тепа-чакка-энса бўлимлари зарарланишига хос бўлган қисқа муддатли хотира ва оптик-фазовий идрок бузилишлари аниқланган;
PedsQL™ 4.0 сўровномаси орқали болаларнинг руҳий эмоционал, жисмоний ва билим олиш фаолияти, шунингдек, жамиятга мослашув қобилияти аниқ мезонлар асосида, постковид энцефалопатияга хос бўлган нейропсихологик бузилишлар исботланган;
COVID-19 ўтказган болаларда олий мия фаолияти бузилишларини коррекциялаш учун ўтказилган патофизиологик даво чораси когнитив фаолиятни самарали тиклаши исботланган;
амбулатор ва стационар шароитларда постковид энцефалопатия ўтказган болаларни когнитив бузилишларини ўз вақтида аниқлаш учун нейропсихологик махсус ташхислаш мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Постковид энцефалопатия ўтказган болаларда клиник кечиш хусусиятлари, нейропсихологик тестлар натижалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19дан кейинги даврда болаларнинг олий пўстлоқ фаолияти Векслер тестлари бўйича баҳоланиб, бош миянинг тепа-чакка-энса бўлимлари зарарланишига хос бўлган қисқа муддатли хотира ва оптик-фазовий идрок бузилишлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 11-мартдаги 8и-р/263-сонли Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан тасдиқланган «Covid-19 ўтказган болаларда когнитив бузилишларни ташхислаш усуллари» бўйича услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.01.2025 йилдаги №75-Т сонли буйруғи билан ва Тошкент шахар 1-сонли болалар шифохонаси неврология бўлимида 20.12.2024 йилдаги №120-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025-йил 10-июндаги №19/52-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган коронавирус инфекциясидан кейин шаклланган постковид синдромда энцефалопатияни ривожланиш эҳтимолини эрта ташхислаш бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари шифокорларига касалликни эрта ташхислаш имконини беради, ўз ўрнида когнитив бузилишларни эрта аниқлаш болаларни ижтимоий ва мактаб адаптациясига тез мослашиш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясини ўтказган болаларда ковиддан кейинги энцефалопатияда шаклланадиган когнитив бузилиш белгиларини эрта аниқлашга имкон берувчи нейропсихологик Векслер тестини қўллашлик 1 нафар бемор учун 585000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. Хулоса: 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган Векслер нейропсихологик тести болаларда коронавирус инфекциясидан кейинги энцефалопатия ривожланишининг эрта босқичларида намоён бўладиган когнитив бузилишларни нейровизуализацион текширув натижаларига нисбатан янада мукаммал аниқлаши илмий изланишлар натижасида исботланди.
иккинчи илмий янгилик: PedsQL™ 4.0 сўровномаси орқали болаларнинг руҳий эмоционал, жисмоний ва билим олиш фаолияти, шунингдек, жамиятга мослашув қобилияти аниқ мезонлар асосида, постковид энцефалопатияга хос бўлган нейропсихологик бузилишлар исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 11-мартдаги 8и-р/263-сонли Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан тасдиқланган «Covid-19 ўтказган болаларда когнитив бузилишларни ташхислаш усуллари» бўйича услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.01.2025 йилдаги №75-Т сонли буйруғи билан ва Тошкент шахар 1-сонли болалар шифохонаси неврология бўлимида 20.12.2024 йилдаги №120-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025-йил 10-июндаги №19/52-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясини анамнезида ўтказган болаларда PedSQL 4.0 сўровномасини қўллаш ёрдамида энцефалопатиянинг эрта босқичларида болалардаги ҳаёт сифатини ҳар томонлама ўрганиш болаларда жисмоний, ижтимоий, ҳиссий ва ролли фаолиятларда ҳосил бўлган етишмовчиликларни аниқлашга ва улардаги ижтимоий ва мактаб дезадаптациясини эрта босқичларда коррекция қилиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: PedSQL 4.0 сўровномасини қўллаш натижасида постковид энцефалопатия ташхиси аниқланган болалардаги ҳаёт сифатини ўрганиш, уларда ижтимоий мослашувчанлик ва ўқишга бўлган мотивацияни кучайтириш, уларни психологик қўллаб-қувватлаш натижасида даволаниш самарадорлигини оширишга эришилади. Бунинг натижасида энцефалопатияни даволаш муддатларини қисқариши ҳисобига 2230000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: PedSQL 4.0 сўровномасини қўллаш болаларда шаклланадиган ижтимоий ва мактаб дезадаптациясини эрта аниқлашга имкон берди, ва, натижада уларда олиб бориладиган даво чораларини назорат қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган болаларда олий мия фаолияти бузилишларини коррекциялаш учун ўтказилган патофизиологик даво чораси когнитив фаолиятни самарали тиклаши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 11-мартдаги 8и-р/263-сонли Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан тасдиқланган «Covid-19 ўтказган болаларда когнитив бузилишларни ташхислаш усуллари» бўйича услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.01.2025 йилдаги №75-Т сонли буйруғи билан ва Тошкент шахар 1-сонли болалар шифохонаси неврология бўлимида 20.12.2024 йилдаги №120-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025-йил 10-июндаги №19/52-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясни ўтказгандан кейинги даврда шаклланган энцефалопатияни даволаш чоралари мажмуасига антигипоксик, нейротрофик ва нейропротектив хусусиятларни ўзида жам қилган дори воситаси бўлмиш гопантен кислотасини қўллаш когнитив фаолияти бузилиши аломатларини ўртача 2 баробарга қисқартиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: даволашда бир нечта хусусиятларни ўзида жам қилган доривор воситасини қўллаш ҳисобига умумий қўлланиладиган дори-дармонлар сонини қисқартириш даволаш харажатларини камайтириш, ҳамда неврологик бузилишлар тиклиниши натижасида болаларнинг психологик ҳолатини яхшиланиши, ўз навбатида, шифокорга мурожаатлар сонини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида 1 нафар беморда 1 курс учун 204000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: гопантен кислотаси препарати билан даволаш чораларини оптималлаштириш натижасида постковид энцефалопатияли болаларда когнитив фаолият ва ҳаёт сифати энг самарали тарзда яхшиланди.
тўртинчи илмий янгилик: амбулатор ва стационар шароитларда постковид энцефалопатия ўтказган болаларни когнитив бузилишларини ўз вақтида аниқлаш учун нейропсихологик махсус ташхислаш мезони ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг 2022- йил 11-мартдаги 8и-р/263-сонли Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан тасдиқланган «Covid-19 ўтказган болаларда когнитив бузилишларни ташхислаш усуллари» бўйича услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.01.2025 йилдаги №75-Т сонли буйруғи билан ва Тошкент шахар 1-сонли болалар шифохонаси неврология бўлимида 20.12.2024 йилдаги №120-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025-йил 10-июндаги №19/52-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда болаларда когнитив бузилишларнинг ривожланишини эрта босқичларда аниқлаш ташхислаш диагностика мезонларини амбулатория шароитида қўллаш бемор болаларга эрта ташхис қўйиш ва ўз вақтида даволаш чораларини қўллаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейинги даврда шаклланган энцефалопатияни ривожланишини эрта босқичларда аниқлаш диагностика мезонларини амбулатория шароитида қўллаш касалликнинг асосий белгилари бўлган когнитив бузилишларни эрта аниқлаш ва эрта даволаш чораларини бошлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, касалликни ривожланишини олдини олиш ва стационар шароитида даволаниш лозим бўлмаслиги натижасида 2230000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: коронавирус инфекциясини ўтказгандан кейинги даврда болаларда когнитив бузилишларнинг ривожланишини амбулатория шароитида эрта ташхислаш диагностика мезонларидан фойдаланиш энцефалопатия шаклланишининг эрта аниқлаш имконини беради. Ушбу мезондан фойдаланиш амбулатория шифокорларига даволашнинг мақсадли мезонини қўллаш имконини беради.