Абдуллаев Икром Абдувалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражаларини баҳолашда клиник-лаборатор маркерлар» 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib.4041. 
Илмий раҳбар: Махмудова Лола Иззатиллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD.04/30.09.2020. Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Хамрабаева Феруза Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жабборов Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ичак таъсирланиш синдромини ташхислаш ва даволашда оғирлик даражасини клиник-лаборатор баҳолаш, нейроэндокрин, вегетатив бошқарув бузилишлари, шунингдек дисбиоз ҳамда яллиғланиш маркерларини ҳисобга олган ҳолда комплекс ёндашувни асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ичак таъсирланиш синдромини оғир кечишининг белгиловчи, қиёсий ташхислаш ва даволаш усулини танлашни оптималлаштириш имконини берувчи клиник-лаборатор мезонлари ва интеграл баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
ичак таъсирланиш синдроми белгилари келиб чиқиши, ривожланиб бориши, оғирлик даражаларининг кучайишида нейроэндокрин бузилишлардан қондаги кортизол миқдорининг ошиши ҳамда вегетатив нерв тизими бузилишларидан ваготония ва симпатикотония ривожланишининг ўзаро бир-бири билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасига мос яллиғланиш чақирувчи цитокинлардан – ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ концентрациясининг ошиши II, III даражадаги дисбиоз ривожланиши билан намоён бўладиган ичак микробиотасидаги шартли патоген ҳамда патоген флора сабабли келиб чиқиши аниқланган;
ичак таъсирланиш синдроми билан оғриган беморларда клиник белгилар, нейроэндокрин бузилишлар, вегетатив тонус турлари, лаборатор ва инструментал текширув натижаларига мос равишда диагностика ҳамда даволаш патоморфологик ўзгарилар асисида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ичак таъсирланиш синдроми клиник-лаборатор оғирлик даражаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: илк бор ичак таъсирланиш синдромини оғир кечишининг белгиловчи, қиёсий ташхислаш ва даволаш усулини танлашни оптималлаштириш имконини берувчи клиник-лаборатор мезонлари ва интеграл баҳолаш тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича “Ичак таъсирланиш синдроми клиник-лаборатор оғирлик даражаларини аниқлаш усули” услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024-йил 16-февралдаги 24-м/030-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси (2024-йил 20-ноябрдаги 149-сон буйруқ) ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2024-йил 24-майдаги 811-2-42-ТБ/2024-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасини яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ) концентрацияси ҳамда ичак микробиотасидаги ўзгаришлар (дисбиознинг II ва III даражалари) билан боғлиқ ҳолда баҳолаш имконияти яратилиши — беморларда эрта ташхис қўйиш, оғирлашувларни олдини олиш ҳамда мақсадли даволаш чораларини ўз вақтида амалга оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасини яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ) ҳамда дисбиоз даражаси орқали баҳолаш, эрта ташхис ва мақсадли даволаш чораларини кўриш беморларни узоқ муддатли ҳамда қимматбаҳо муолажалардан сақлаш, оғир асоратларни камайтириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали ресурсларни тежаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 735900 сўм миқдорида маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: Яллиғланишни қўлловчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6, αТНФ) концентрацияси ва ичак дисбиозининг оғирлик даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш касалликнинг оғирлигини молекуляр даражада баҳолаш бюджетдан ташқари маблағлардан 735900  сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ичак таъсирланиш синдроми белгилари келиб чиқиши, ривожланиб бориши, оғирлик даражаларининг кучайишида нейроэндокрин бузилишлардан қондаги кортизол миқдорининг ошиши ҳамда вегетатив нерв тизими бузилишларидан ваготония ва симпатикотония ривожланишининг ўзаро бир-бири билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича “Ичак таъсирланиш синдроми клиник-лаборатор оғирлик даражаларини аниқлаш усули” услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024-йил 16-февралдаги 24-м/030-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси (2024-йил 20-ноябрдаги 149-сон буйруқ) ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2024-йил 24-майдаги 811-2-42-ТБ/2024-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: нейроэндокрин ва вегетатив бузилишларни баҳолаш асосида дифференциал ташхис аниқлиги оширилган, бу орқали нотўғри ташхис қўйиш эҳтимоли камайтирилиб, беморлар учун индивидуал ёндашув асосида самарали даволаш тактикалари ишлаб чиқиш ҳамда даволаш натижадорлигини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак таъсирланиш синдроми билан касалланган беморларни эрта ва аниқ ташхислаш, уларга индивидуал ёндашув асосида самарали даволаш усулларини қўллаш имконияти яратилиб, бу орқали беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш, ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар сонини камайтириш, юқори самарали ҳамда мақсадли даволаш орқали ресурсларни тежаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 752800 сўм миқдорида маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: Ичак таъсирланиш синдроми бўлган беморларда кортизол даражаси ва вегетатив регуляциянинг бузилиши (ваготония, симпатикотония) ўртасидаги аниқланган ўзаро боғлиқлик нейроэндокрин параметрларни баҳолаш асосида дифференциал диагностика аниқлигини ва даволаш самарадорлигини ошириш бюджетдан ташқари маблағлардан 752800 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасига мос яллиғланиш чақирувчи цитокинлардан – ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ концентрациясининг ошиши II, III даражадаги дисбиоз ривожланиши билан намоён бўладиган ичак микробиотасидаги шартли патоген ҳамда патоген флора сабабли келиб чиқиши аниқланганлиги бўйича “Ичак таъсирланиш синдроми клиник-лаборатор оғирлик даражаларини аниқлаш усули” услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024-йил 16-февралдаги 24-м/030-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси (2024-йил 20-ноябрдаги 149-сон буйруқ) ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2024-йил 24-майдаги 811-2-42-ТБ/2024-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасини яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ) концентрацияси ҳамда ичак микробиотасидаги ўзгаришлар (дисбиознинг II ва III даражалари) билан боғлиқ ҳолда баҳолаш имконияти яратилиши — беморларда эрта ташхис қўйиш, оғирлашувларни олдини олиш ҳамда мақсадли даволаш чораларини ўз вақтида амалга оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак таъсирланиш синдроми оғирлик даражасини яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6 ва αТНФ) ҳамда дисбиоз даражаси орқали баҳолаш, эрта ташхис ва мақсадли даволаш чораларини кўриш беморларни узоқ муддатли ҳамда қимматбаҳо муолажалардан сақлаш, оғир асоратларни камайтириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали ресурсларни тежаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 735900 сўм миқдорида маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: Яллиғланишни қўлловчи цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6, αТНФ) концентрацияси ва ичак дисбиозининг оғирлик даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш касалликнинг оғирлигини молекуляр даражада баҳолаш бюджетдан ташқари маблағлардан 735900  сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ичак таъсирланиш синдроми билан оғриган беморларда клиник белгилар, нейроэндокрин бузилишлар, вегетатив тонус турлари, лаборатор ва инструментал текширув натижаларига мос равишда диагностика ҳамда даволаш патоморфологик ўзгарилар асисида такомиллаштирилганлиги бўйича “Ичак таъсирланиш синдроми клиник-лаборатор оғирлик даражаларини аниқлаш усули” услубий тавсиянома тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024-йил 16-февралдаги 24-м/030-сон ма’лумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси (2024-йил 20-ноябрдаги 149-сон буйруқ) ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2024-йил 24-майдаги 811-2-42-ТБ/2024-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу алгоритмнинг амалиётга жорий этилиши орқали касалликни эрта аниқлаш, самарали даволаш ва рецидивларни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, даволаш харажатларини қисқартириш ва врачларнинг клиник қарор қабул қилишдаги самарадорлигини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тақдим этилган диагностика ва даволаш алгоритми эрта ташхис ва мақсадли даволаш чораларини кўриш беморларни узоқ муддатли ҳамда қимматбаҳо муолажалардан сақлаш, оғир асоратларни камайтириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали ресурсларни тежаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 698400 сўм миқдорида маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: Клиник симптомлар, нейроэндокрин ва вегетатив бузилишлар, шунингдек, лаборатория ва инструментал маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш алгоритми ИТС билан оғриган беморларни даволашга ёндашувни тизимлаштиришга ёрдам бериб, унинг қўлланилиши касаллик прогнозини яхшилаш, қайталаниш частотасини камайтириш ва 698400сўм миқдорида ресурсларни тежаш имконини берган.
Хулоса: ишлаб чиқилган клиник-лаборатор мезонлар, нейроэндокрин ва иммунологик маркерлар, шунингдек, ичак таъсирланиш синдромини ташхислаш ва даволаш алгоритмининг жорий этилиши ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, асоратлар ва касалхонага ётқизиш давомийлигини камайтириш имконини берган.
Олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15-февралдаги 12-сонли йиғилиш баённомасига асосан хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish