Расулев Акбар Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда ўтказиш ва ўтказиш мақсадида содир этилган бошқа ҳаракатларнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Yu88.
Илмий раҳбар: Пайзиев Дилшат Юлдашбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02. 
Расмий оппонентлар: 
юридик фанлар доктори, профессор Расулев Абдулазиз Каримович.
юридик фанлар доктори, профессор Отажонов Аброржон Анварович. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни мухофаза қилиш Академияси
II. Тадқиқот мақсади гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи жиноят қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш деганда, уларни бир жойдан бошқа жойга, шу жумладан бир аҳоли пункти доирасида, ҳар қандай транспорт туридан ёки ташиш воситаси сифатида қўлланилган қандайдир об'ектдан фойдаланган ҳолда кўчириш, шунингдек, бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг ваколатли шахслари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибини бузган ҳолда ушбу воситалар ва моддаларни ташиш тушунилиши лозимлиги асосланган; 
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кейинчалик ўтказиш (сотиш) мақсадида қонунга ҳилоф равишда эгаллаш, гиёҳвандлик воситаларни, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни қонунга ҳилоф равишда эгаллаш ва уларни қонунга ҳилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш ёки тайёргарлик кўриш сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозимлиги асосланган;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни ҳар қандай усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарз тўлаш, қарз сифатида бериш ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозимлиги, шунингдек, ушбу воситалар, моддалар, ўсимликларни шахс томонидан бевосита ёки бошқа усулларда (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) амалга оширилиши мумкинлиги асосланган;
шахснинг ғараз мақсадда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ниқоби остида қандайдир бошқа восита ёки моддаларни ўтказишда ифодаланган ҳаракатлари фирибгарлик сифатида, олувчининг ҳаракатлари эса, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда ўтказиш ва ўтказиш мақсадида содир этилган бошқа ҳаракатларнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ қилиш натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш деганда, уларни ҳар қандай транспорт туридан ёки ташиш воситаси сифатида қўлланилган қандайдир об'ектдан фойдаланган ҳолда бир жойдан бошқа жойга, шу жумладан, бир аҳоли пункти доирасида кўчириш, шунингдек, қайд этилган восита ва моддаларни бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик шахсларнинг мас'ул шахслари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш тушунилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2017 йил 28 апрелдаги 12-сон қарорининг 9-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 21 февралдаги № 08/171-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини қонунга хилоф равишда ташиш харакатларини квалификация қилишда жиноят таркибини аниқ фарқлаш ва ҳуқуқий қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган ягона суд амалиётини шакллантиришга асос бўлади;
ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳар бир ҳолат буйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган мақсади аниқланиши лозим. Ушбу восита ёки моддаларни эгаллаш уларни келгусида ўтказиш (сотиш) учун содир этилганлиги аниқланган тақдирда, айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд сифатида қўшимча равишда ЖК 25, 273-моддаси билан квалификация қилиниши кераклиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2017 йил 28 апрелдаги 12-сон қарорининг 20-банднинг 3-хатбошини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 21 февралдаги № 08/171-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ёки уларнинг аналогларини кейинчалик ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда эгаллаш ҳаракатларига аниқ ҳуқуқий баҳо берилишни та'минлашга ҳизмат қилади;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда,  уларни  турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга  (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, усимликлар шаҳс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2017 йил 28 апрелдаги 12-сон қарорининг 21-бандининг 1-хатбошини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 21 февралдаги № 08/171-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ёки уларнинг аналогларини қонунга хилоф равишда ўтказиш белгиларини, шу жумладан, уларни алоқа қилмасдан етказиш усулларини аниқлаштиришга ҳизмат қилиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади;
шахснинг ғараз мақсадда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ниқоби остида қандайдир бошқа восита ёки моддаларни ўтказишда ифодаланган ҳаракатлари фирибгарлик сифатида, олувчининг ҳаракатлари эса - гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2017 йил 28 апрелдаги 12-сон қарорининг 23-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 21 февралдаги № 08/171-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ёки уларнинг аналоглари ниқоби остида бошқа восита ёки моддаларни ўтказиш ҳолатларини квалификация қилишнинг ягона қоидаларини шакллантиришга ҳизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish