Шарапова Нигина Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Минтақани барқарор ривожлантириш механизми самарадорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt360.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Низомов Аслиддин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аскаров Назимжон Ниёзович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда минтақани барқарор ривожлантириш механизми самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар барқарор ривожланиш баҳолаш услубиёти иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, инновацион ривожланиш, экологик барқарорлик, ижтимоий ривожланиш йўналишлари бўйича кўп омилли интеграл кўрсаткичларни тармоқлараро мувофиқлаштирувчи ва комплекс ёндошувга асосланувчи “МCДА” усули орқали такомиллаштирилган;
ҳудудларниинг “яшил” инвестицион салоҳиятини баҳолашда “ЭСГ” тамойилларига асосланувчи 5 (жуда юқори), 4 (юқори), 3 (ўртача), 2 (ўртачадан паст), 1 (паст) юлдузли ҳудудларга ажратиш таклифи асосланган;
қишлоқ ҳудудларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойилига асосланган ҳолда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини шакллантиришдаги нисбий ва мутлоқ устунликларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда минтақани барқарор ривожлантириш муханизми самарадорлигини оширишнинг 2025–2030-йилларга мўлжалланган инерцион, базавий ва мобилизацион ссенарияларига асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақани барқарор ривожлантириш механизми самарадорлигини ошириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлар барқарор ривожланиш баҳолаш услубиёти иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, инновацион ривожланиш, экологик барқарорлик, ижтимоий ривожланиш йўналишлари бўйича кўп омилли интеграл кўрсаткичларни тармоқлараро мувофиқлаштирувчи ва комплекс ёндошувга асосланувчи “МCДА” усули орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 83-сонли “2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2.а бандининг 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳоффаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 03-03/1-03/3-4624-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши ҳудудий дастурларни тармоқлараро мувофиқлаштириш ва Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини беради;
ҳудудларниинг “яшил” инвестицион салоҳиятини баҳолашда “ЭСГ” тамойилларига асосланувчи 5 (жуда юқори), 4 (юқори), 3 (ўртача), 2 (ўртачадан паст), 1 (паст) юлдузли ҳудудларга ажратиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сонли “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли баандлигини та'минлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва мас'улиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2-иловаси 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳоффаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 03-03/1-03/3-4624-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклиф республика ҳудудларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улушини ҳар йили 5-10 фоизга оширишни та'минлашда янги қуриладиган ва мавжуд бино-иншоотлар ҳамда хонадонларда энергия самарадорликни оширишга қаратилган қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насосларини ўрнатиш, «яшил макон» ва бошқа яшил лойиҳалар доирасидаги тадбирларни сифатли амалга оширишга хизмат қилади;
қишлоқ ҳудудларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойилига асосланган ҳолда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини шакллантиришдаги нисбий ва мутлоқ устунликларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сонли “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли баандлигини та'минлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва мас'улиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2-иловаси 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳоффаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 03-03/1-03/3-4624-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши ҳисобига ҳудудларда юқори даромадли экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришини инновацион ечимларга асосланган ҳолда амалга оширилишига эришилган. Жумладан, Жиззах (мева-сабзавотчилик ва асаларичилик), Қашқадарё (тўқимачилик, яйлов хўжалиги), Бухоро (қишлоқ хўжлиги, туризм), Сурхондарё (қишлоқ хўжалиги, саноат), Хоразм (қишлоқ хўжалиги, туризм) вилоятлари ҳудудларидаги ўртача даромад ҳажмини узлюксиз оширилиши, сув тежамкор технологиялардан, илм-фан ютуқлари, жумладан, замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш имкониятини беради;
Ўзбекистонда минтақани барқарор ривожлантириш муханизми самарадорлигини оширишнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган инерцион, базавий ва мобилизацион сценарияларига асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сонли “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарорининг мақсадлар бўлими, 1-пунктининг а- ва б-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳоффаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 03-03/1-03/3-4624-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7-8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15-17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 4-5 фоизга барқарор ўсишини та'минлаш, шунингдек, ишсизлик даражасини 4-5 фоизга, камбағаллик даражасини 5-6 фоизга пасайтиришга эришилади.