Хайдаров Мирсаид Миржабборовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu963.
Илмий раҳбар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Хужакулов Сиёвуш Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят қонуни нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кучли таъсир қилувчи моддаларга руъжу қўйган шахслар сони кундан-кунга кўпайиб, уларнинг ноқонуний муомаласи янада авж олишига сабаб бўлаётганлигини инобатга олиб, бундай моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асосланган;
мамлакатимизда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг деворий, шунингдек интернет тармоғидаги рекламаси авж олаётганлиги, бу эса уларни истеъмол қилувчи ёки унга қизиқувчи шахслар доираси кенгайишига олиб келиб, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар ортишига сабаб бўлаётганлигини инобатга олиб, уларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асосланган;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотларни мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талаба (ўқувчи) ларнинг ётоқхоналарида, шунингдек уларга туташ жойларда тарқатиш, реклама қилиш ёки намойиш этишнинг ижтимоий хавфлилиги ушбу ҳаракатларни бошқа жойларда содир этишдан кўра юқорилиги сабабли мазкур қилмишлар учун жиноятни оғирлаштирувчи таркиби сифатида жавобгарлик белгилаш лозимлиги асосланган;
лицензия олиниши талаб этиладиган фаолият тури билан лицензиясиз шуғулланиш қонунга хилоф ҳисобланиши сабабли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бунга рухсатномаси (лицензияси) бўлмаган дорихоналарда реализация қилиш кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида баҳоланиши ва ЖК 2511-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-октябрдаги ЎРҚ–971-сон Қонунининг 1-моддаси иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 11-ноябрдаги 3/08-221-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлигининг жиноят-ҳуқуқий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади;
кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-октябрдаги ЎРҚ–971-сон Қонунининг 1-моддаси биринчи банди тўртинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 11-ноябрдаги 3/08-221-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш чораларининг кучайишига хизмат қилади;
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотларни мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талаба (ўқувчи) ларнинг ётоқхоналарида, шунингдек уларга туташ жойларда тарқатганлик, реклама қилганлик ёки намойиш этганлик учун жиноятни оғирлаштирувчи таркиби сифатида жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-октябрдаги ЎРҚ–971-сон Қонунининг 1-моддаси биринчи банди бешинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024-йил 9-октябрдаги 20-1-1953-сон далолатномаси). Ушбу таклиф вояга етмаганлар ва ёшлар саломатлигининг жиноят-ҳуқуқий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади;
таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бунга рухсатномаси (лицензияси) бўлмаган дорихоналарда реализация қилиш кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида баҳоланиши ва ЖК 2511-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 27-ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сон қарорининг 19-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 20-июндаги №ПЛ-39-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишни ҳуқуқий баҳолашга ягона ёндашувнинг шаклланишига ҳамда қилмишни тўғри квалификациясига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish