Хайитбаев Аброр Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм вилояти воҳа ландшафтлари ва уларнинг экологик ҳолатини яхшилашнинг географик асослари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr312.
Илмий раҳбар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Алимкулов Нусратилла Рахмонкулович, география фанлари доктори; Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти воҳа ландшафтлари ва уларни ташкил этувчи воҳа геотизимларини ҳамда уларни экологик ҳолатни баҳолаш, яхшилашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда карталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқлим ва сув ресурсларининг миқдор ҳамда сифат жиҳатдан ўзгариши шароитида Хоразм вилояти табиий географик жараёнларининг антропоген трансформацияланиш тенденсиясини мониторинг қилишнинг масофавий усуллари такомиллаштирилган;
воҳа ландшафтларининг вужудга келиш қонуниятларини аниқлаш орқали ГАТ ва масофадан зондлаш техникаларини интеграциялаш асосида воҳа ландшафтларинининг таснифи олинган;
бирламчи маълумотлар, ГАТ ва масофадан зондлаш материаллари асосида суғориладиган ерларининг экомелиоратив ҳолатининг (вилоят ва туманлар кесимида) вақт ва масофада ўзгариш динамикаси аниқланган;
Хоразм вилояти воҳа ландшафтларининг 1:800000 масштабли экомелиоратив ва экомелиоратив ҳолатни яхшилаш карталари ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти суғориладиган ерларининг экомелиоратив ҳолатини яхшилашга доир илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти воҳа ландшафтлари ва улардаги экологик вазиятларни яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
иқлим ва сув ресурсларининг миқдор ҳамда сифат жиҳатдан ўзгариши шароитида Хоразм вилояти табиий географик жараёнларининг антропоген трансформацияланиш тенденциясини мониторинг қилишнинг такомиллашган масофавий усуллари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2885-сонли маълумотномаси). Натижада, ГАТ ва масофадан зондлаш орқали олинган маълумотлардан ландшафтлар ва уларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда режали ташкил этиш имконини берган;
воҳа ландшафтларининг вужудга келиш қонуниятлари аниқлаш орқали ГАТ ва масофадан зондлаш техникаларини интеграциялаш асосида олинган воҳа ландшафтларинининг таснифидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2885-сонли маълумотномаси). Натижада, воҳаларда содир бўлаётган табиий географик жараёнлар динамикасини таҳлил қилиш имконияти кенгайган;
бирламчи маълумотлар, ГАТ ва масофадан зондлаш материаллари асосида суғориладиган ерларининг экомелиоратив ҳолатининг (вилоят ва туманлар кесимида) вақт ва масофада ўзгариш динамикасидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2885-сонли маълумотномаси). Натижада, масофавий усуллардан фойдаланиб суғориладиган ерларда агромелиоратив тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган;
Хоразм вилояти воҳа ландшафтларининг 1:800000 масштабли экомелиоратив ва экомелиоратив ҳолатни яхшилаш карталаридан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2885-сонли маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш усуллари асосида яратилган методология орқали аниқланган экомелиоратив ҳолатни ўзгаришини мониторинг қилиш усулларни такомиллаштиришга имкон берган;
Хоразм вилояти суғориладиган ерларининг экомелиоратив ҳолатни яхшилашга доир илмий асосланган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2885-сонли маълумотномаси). Натижада, экомелиоратив ҳолатни назорат-таҳлил қилишни такомиллаштиришга ва келгусида экологик муаммоларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ҳамда юзага келдиган муаммолар ечига янгича ёндашиш имконини берган.