Арипова Шодияхон Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва немис тилларида “никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликларнинг қиёсий тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2096.
Илмий раҳбар: Кахарова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Содиқов, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари бўйича фалсафа доктори Элёрбек Юнусалиев(PhD). 
 Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек ва немис халқлари маданиятига хос бўлган “никоҳ” билан боғлиқ лисоний воситаларнинг қиёсий таҳлили орқали ҳар икки халқ маданиятига тегишли бўлган маросимлар, умумий ва фарқли жиҳатлар ва ижтимоий қарашлар моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва немис тилларида “никоҳ” тушунчаси билан боғлиқ лисоний бирликларнинг микросистемаси, уларнинг таркибий тузилиши, семантик хусусиятлари ҳамда ҳар иккала тил тизимидаги парадигматик ва синтагматик муносабатлари тизимли равишда тадқиқ этилиши ҳамда бу жараёнда никоҳга оид лексик бирликларнинг лингвокултурологик ва этнолингвистик жиҳатлари ҳам ўрганилиб, уларнинг миллий-маданий хусусиятлари ҳамда ижтимоий функсиялари илмий асосда аниқланган;
“никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликлар темпораллигига кўра, яъни никоҳдан олдин, никоҳ куни ва никоҳдан кейинги миносабатларни ифодаловчи лексик бирликлар сифатида таснифланган ҳамда ўзбек ва немис тилларидаги бадиий матнлардан келтирилган лисоний далиллар орқали асосланган;
ўзбек тилидаги “никоҳ” билан боғлиқ паремик бирликларни немис тилида мавжуд паремалар билан қиёслаб ўрганиш натижасида улар ўртасидаги ифодаланган прагматик мақсадига кўра, умумий, ифода плани ҳамда лингвистик жиҳатидан эса ўхшаш ва фарқли хусусиятлари очиб берилган;
немис ва ўзбек тилларидаги “никоҳ” билан боғлиқ луғавий бирликларнинг халқ қўшиқлари ҳамда ирим-сиримларда ифодаланиши мисоллар ёрдамида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва немис тилларида “никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликларнинг лексик-семантик таҳлили натижалари асосида:
ўзбек ва немис тилларида “никоҳ” тушунчаси билан боғлиқ лисоний бирликларнинг микросистемаси, уларнинг таркибий тузилиши, семантик хусусиятлари ҳамда ҳар иккала тил тизимидаги парадигматик ва синтагматик муносабатлари тизимли равишда тадқиқ этилиши ҳамда бу жараёнда никоҳга оид лексик бирликларнинг лингвокултурологик ва этнолингуистик жиҳатлари ҳам ўрганилиб, уларнинг миллий-маданий хусусиятлари ҳамда ижтимоий функсиялари илмий асосда далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йиллар “Ўзбек миллий қўшиқ санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача инглизча-ўзбекча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 30-сентябрдаги1/04-127-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ қўшиқларида ифодаланган “никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликлар ҳақидаги назарий қарашлардан қўшиқ санъатининг этнографизмлар таъсирида ҳам шаклланганлиги асосланган, ўзбек фолклор санъатига хос “никоҳ” билан боғлиқ терминларнинг моҳияти очиб берилган;
“никоҳ” билан боғлиқ лексик бирликлар темпораллигига  кўра, яъни никоҳдан олдин, никоҳ куни ва никоҳдан кейинги муносабатларни ифодаловчи лексик бирликлар сифатида таснифланганлиги ҳамда ўзбек ва немис тилларидаги бадиий матнлардан келтирилган лисоний далиллар орқали асосланганлигига доир назарий хулосалардан 2021-2023-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 30-сентябрдаги 1/04-129-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда берилган хулосалар асосида изоҳли луғатнинг илмий-назарий қиммати ортган; 
немис ва ўзбек тилларидаги “никоҳ” билан боғлиқ луғавий бирликларнинг халқ қўшиқлари ҳамда ирим-сиримларда ифодаланиши  мисоллар ёрдамида далилланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Фарғона вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2021-2024-йиллар мобайнида тайёрлаб, ўзбек тилида эфирга узатилган махсус кўрсатувларда амалий фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-ноябрдаги  01-02/171-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish