Тошманов Икром Жумановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли таълим муҳитида биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотини такомиллаштириш (7-синф биология фани мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4568.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳризабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.91.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Малоҳат Турсуновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хушвактова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли таълим муҳитида 7-синф биология фани лаборатория машғулотларининг дастурий таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
7-синф биология фанидан лаборатория машғулотларининг дастурий таъминотини ривожлантиришнинг дидактик модели оғзаки, ёзма ва визуал билимларини манипулятив рақамлаштириш, коллобаратив ривожлантиришга йўналтирилган мураккаб биологик тузилмаларни визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги рақамли лаборатория эффектлари Қуиз, Веб-қуест воситалари ёрдамида кутилган ва ҳақиқий натижаларни баҳолаш ва рефлекция жараёнининг обективлигини таълимий платформалар воситасида аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотининг дидактик имкониятлари виртуал макондаги педагогик фаолият мобиллиги ва назарий билимларни амалий харакатлар траекториясига индивидуаллаштирилган векторли йўналтириш натижалари автономлигини факторли таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим муҳитида биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотини ривожлантириш методикаси индивидуаллашган мобил иловалар, оғзаки ва визуал кўрсатмалар ва таълим субектлари ижодий ҳамкорлигини интенсив лабораториявий моделлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
7-синф биология фанидан лаборатория машғулотларининг дастурий таъминотини ривожлантиришнинг дидактик модели оғзаки, ёзма ва визуал билимларини манипулятив рақамлаштириш, коллобаратив ривожлантиришга йўналтирилган мураккаб биологик тузилмаларни визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган доир тавсиялари “Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли қарори, 438506-сонли гувоҳнома). Натижада, рақамли таълим муҳитида мактаб биология таълими лаборатория машғулотлари дастурий таъминоти самарадорлиги ошган;
биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги рақамли лаборатория эффектлари Қуиз, Веб-қуест воситалари ёрдамида кутилган ва ҳақиқий натижаларни баҳолаш ва рефлекция жараёнининг обективлигини таълимий платформалар воситасида аниқлашга доир тавсиялари Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли қарори, 438506-сонли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг рақамли таълим муҳитида рақамли воситлар билан ишлаш мотивацияси ошган;
рақамли таълим муҳитида биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотининг дидактик имкониятлари виртуал макондаги педагогик фаолият мобиллиги ва назарий билимларни амалий харакатлар траекториясига индивидуаллаштирилган векторли йўналтириш натижалари автономлигини факторли таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлари л-ОТ-2019-8-рақамли “Умумий ўртра таълим мактабларининг табиий фанлари (физика ва биология) учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” (2019-2021-йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 2-декабрдаги 04/22-8102-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабда биологиядан лаборатория машғулотларида ўқувчиларнинг амалий фаолият тажрибаси орттирилган, рақамли таълим муҳитида интеграциялаш динамиклиги таъминланган;
рақамли таълим муҳитида биологиядан лаборатория машғулотлари дастурий таъминотини ривожлантириш методикаси индивидуаллашган мобил иловалар, оғзаки ва визуал кўрсатмалар ва таълим субектлари ижодий ҳамкорлигини интенсив лабораториявий моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “7-синф ўқувчилари учун Зоология фанидан лаборатория машғулотлари учун электрон ўқув қўлланма” мазмунига сингдирилган. Натижада, лаборатория машғулотларида ўқувчиларнинг метапредметли ва тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари таъминланган.