Хамдамова Мадинабону Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим донли ўсимликлар чиқиндилари ва сули асосида халқ табобати учун янги товарлар олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимйо фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К887.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимйо фанлари доктори, профессор; Киргизов Шахобиддин Мирзараимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, профессор; Исмоилов Мўминжон Юсупович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий етиштириладиган сули дони ҳамда арпа, буғдой, маккажўхори кепаги асосида халқ табобати учун шифобахш озиқ-овқат қўшилмаси ва экологик тоза биопарчаланувчан идишлар ишлаб чиқиш, уларни кимёвий таркибини аниқлаш ва синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ин витро шароитида спектофотометрик усулда “АСМАДОН” озиқ-овқат қўшилмасининг АФ 43% эканлиги бу эса адабиётларда келтирилган намуналарга нисбатан 1,3 баробар юқори ва АРФ 49% эканлиги аниқланган;
“АСМАДОН” озиқ-овқат қоʻшилмаси таркибидаги 60 дан зиёд макро- ва микроелементлар миқдори ИБПОЕС усулида аниқланиб, К, П, Мг, Cа, На, Фе, Мн, Зн, Си каби ҳаётий зарур элементларни юқори миқдорда сақлаши аниқланган;
“АСМАДОН” озиқ-овқат қоʻшилмаси таркибида самарали таъсир этиши исботланган Б гуруҳи витаминларни Б3˃Б1˃Б9˃Б6˃Б2˃ПП˃C камайиб бориш тартибида ва салицил кислотаси, кверсетин, апегенин ва рутин каби фенол бирикмалари сақлаши ЮССХ усулида исботланган;
“АСМАДОН” озиқ-овқат қоʻшилмаси ичак ялиғланишини чақирувчи ксилолга нисбатан каталаза, липаза ва холистереназа ферментларининг юқори каталитик фаоллиги биологик оксидлаш жараёнларини ингибирлаб, қайтара олиш хоссасини намоён қила олиши ИФА усули орқали исботланган;
буғдой ва маккажўхори кепаги асосида ишлаб чиқилган биопарчаланувчан бир марталик “ЭКОИДИШ” лаборатория шароитида принципиал схема бўйича ишлаб чиқариш учун оптимал таркибнинг физик-механик кўрсаткичлари илмий асосланган;
“АСМАДОН” озиқ-овқат қоʻшилмаси ва биопарчаланувчан “ЭКОИДИШ” ТИФ ТН қоидалари боʻйича, кимёвий таркиби асосида синфланган ва товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сули дони ва арпа кепаги асосида колит касаллигини олдини олиш ва даволаш хусусиятига эга бўлган озиқ-овқат қўшилмасини, буғдой ва маккажўхори кепаги асосида биопарчаланувчан бир марталик идишларни ишлаб чиқиш, кимёвий таркибини аниқлаш ва синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ичак яллиғланишини олдини олиш ва даволаш хусусиятига эга, сули дони ва арпа кепаги асосида “АСМАДОН” озиқ-овқат қўшилмасини “Олтин Водий Табиати МЧЖ” да ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (ТЙ №303271760-09:2024) Оъзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2025 йил 20 январдаги 020299-сон маълумотномаси). Натижада, сули дони ва арпа кепаги асосида табиий озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича “АСМАДОН” озиқ-овқат қўшилмасига “клетчатка, витаминларга бой арпа ва сули кепаги асосида тайёрланган, табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 99 960 1, ҳамда биопарчаланувчан “ЭКОИДИШ” га “клетчаткага бой, ўсимликлар асосида тайёрланган табиий биопарчаланувчан буюмлар” – учун 1404 90 000 2 янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилиб, давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 18 октябрдаги 17/05-24-0004-сон маълумотномаси). Натижада, сули дони ва арпа кепаги асосида колит касаллигини олдини олиш ва даволаш хусусиятига эга бўлган озиқ-овқат қўшилмаси, ҳамда биопарчаланувчан буюмлар ишлаб чиқариш умконини берган.