Абдураупов Отабек Азимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий турмуш тарзи ва маданияти (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари), 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar1854
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна – тарих фанлари доктори, Халмуратов Бахтиёр Режавалиевич – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий турмуш тарзи ва маданиятини ХИХ аср охири – ХХ аср бошларига оид тарихий-этнографик маълумотлар асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қирғиз” этнонимини қадимги (Хитой солномаси Шижи (Тарихий хотиралар) ва ўрта аср манбаларида (Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк”, Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи Турк”) ҳамда совет даври адабиётларида (В.В.Радлов, Н.А.Аристов, Н.Ф.Ситняковский, В.Н.Дублиский, Н.Я. Бичурин, Н.В.Кюнер, В.В.Бартольд, С.М.Абрамзон, С.Е.Яхонтов, Л.Лигети асарларида) акс этиши ўрганилиб, ушбу этнонимнинг этимологияси дала этнографик материаллари асосида очиб берилган;
Тадқиқотда Ўзбекистон ҳудудида қирғиз диаспорасининг шаклланиш жараёни, уларни сони ва ҳудудий жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган. Ҳамда, қирғизларнинг водий ҳудуди бўйлаб жойлашувида уларнинг хўжалик юритиш хусусияти етакчи омил бўлганлиги, натижада қирғизлар асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашганлиги аниқланган;
Ўзбекистондаги қирғизларни анъанавий хўжалигининг етакчи тури ҳисобланган яйлов чорвачилигига хос жиҳатлар аниқланиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида (яйловларни деҳқончилик учун ўзлаштирилиши натижасида) чорвачиликнинг бу тури трансформацияга учраганлиги, қирғизларда деҳқончилик хўжалиги ўтроқ аҳоли билан ўзаро алоқалар таъсирида шаклланганлиги илмий адабиётлардаги фактик маълумотлар ва дала этнографик материаллар билан асосланган. Шунингдек, Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий ҳунармандчилигининг турлари, маҳсулот ишлаб чиқариш усуллари ўрганилиб, соҳада анъаналар билан инновацияларни уйғунлашув ҳолати далилланган;
Ўзбекистонлик қирғизларнинг моддий маданиятидаги этник жиҳатлар, хусусан уларнинг анъанавий уй-жойлари, кийимлари ва таомларини тайёрлаш усуллари ўрганилиб, бунга оид янги дала этнографик маълумотлар келтирилиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида қирғизларнинг моддий маданиятида анъанавийлик устуворлик касб қилган бўлса-да, ўтроқ аҳоли таъсирида ўзгарганлиги аниқланган, ҳамда уларнинг урф-одат ва маросимларидаги анъаналар ҳам трансформацияга учраганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий турмуш тарзи ва маданиятини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
“Қирғиз” этнонимини қадимги (Хитой солномаси Шижи (Тарихий хотиралар) ва ўрта аср манбаларида (Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк”, Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи Турк”) ҳамда совет даври адабиётларида (В.В.Радлов, Н.А.Аристов, Н.Ф.Ситняковский, В.Н.Дублиский, Н.Я. Бичурин, Н.В.Кюнер, В.В.Бартольд, С.М.Абрамзон, С.Е.Яхонтов, Л.Лигети асарларида) акс этиши ўрганилиб, ушбу этнонимнинг этимологияси дала этнографик материаллари асосида қўлга киритилган илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2024-йил 29-мартдаги 02-06-430-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг “Қирғиз” этнонимига оид янги билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилади;
Тадқиқотда Ўзбекистон ҳудудида қирғиз диаспорасининг шаклланиш жараёни, уларни сони ва ҳудудий жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган. Қирғизларнинг водий ҳудуди бўйлаб жойлашувида уларнинг хўжалик юритиш хусусияти етакчи омил бўлганлиги, ушбу омил таъсирида қирғизлар асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашганлиги оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида конференция, семинар, давра суҳбатларини ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги №14-08-442-сон маълумотномаси). Натижада, қўмитанинг Ўзбекистондаги қирғизларнинг ҳудудий жойлашувининг ўзига хос жиҳатлари хўжалик юритишишига таъсири борадаги тарғибот материаллари ва билимларини бойитилишига хизмат қилди;
Ўзбекистондаги қирғизларни анъанавий хўжалигининг етакчи тури ҳисобланган яйлов чорвачилигига хос жиҳатлар аниқланиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида (яйловларни деҳқончилик учун ўзлаштирилиши натижасида) чорвачиликнинг бу тури трансформацияга учраганлиги, қирғизларда деҳқончилик хўжалиги ўтроқ аҳоли билан ўзаро алоқалар таъсирида шаклланганлиги илмий адабиётлардаги фактик маълумотлар ва дала этнографик материаллар билан асосланган. Шунингдек, Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий ҳунармандчилигининг турлари, маҳсулот ишлаб чиқариш усуллари ўрганилиб, соҳада анъаналар билан инновацияларни уйғунлашув ҳолатига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2024-йил 29-мартдаги 02-06-430-сон маълумотномаси). Тақдим этилган натижалар телетомошабинларнинг Ўзбекистондаги қирғизларнинг анъанавий хўжалигига оид янги билим ва тасаввурларга эга бўлишига хизмат қилди;
Ўзбекистонлик қирғизларнинг моддий маданиятидаги этник жиҳатлар, хусусан уларнинг анъанавий уй-жойлари, кийимлари ва таомларини тайёрлаш усуллари ўрганилиб, бунга оид янги дала этнографик маълумотлар келтирилиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида қирғизларнинг моддий маданиятида анъанавийлик устуворлик касб қилган бўлса-да, ўтроқ аҳоли таъсирида ўзгарганлиги аниқланган, ҳамда уларнинг урф-одат ва маросимларидаги анъаналар ҳам трансформацияга учраганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейининг “Тарих бўлими” экспозиция режаларини тузишда ва Россия империяси ҳукмронлиги ва совет даври тарихига оид маълумотларни шакллантириш юзасидан ташкил этилган кўргазмалар залини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейининг 2024-йил 8-майдаги 04-05/1764-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Этнография” бўлими фондини бойитилишига, музейнинг ўлка тарихига оид материалларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган.