Олимов Нодирбек Анваржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида этник ҳолат, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.1.PhD/Tar.1357
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шоймардонович – тарих фанлари доктори, Қаюмов Асрор Раимович – тарих фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-этнографик материаллар асосида ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида этник ҳолатни ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида ёзилган маҳаллий ёзма манбалар, архив ҳужжатлари, матбуот ва статистик материаллар ўрганилиб, улардаги мавзуга оид маълумотлар (Шавқий Намангонийнинг “Жангномайи Худоёрхон” асари қипчоқларнинг майда уруғлари ҳамда Мирзо Олим Мушрифнинг “Ансаб ас-салотин ва таворих ал-ҳавоқин” асари ўзбекларнинг 92 та уруғга бўлинганлиги ҳақидаги муҳим манба эканлиги) ўзбек этнологиясида, уларнинг келиб чиқишини ўрганишда муҳим манба эканлиги кўрсатиб берилган. Шунингдек, ўрганилган илмий муаммони ўзбек этнологиясида (совет ва мустақиллик даври адабиётлари асосида) ўрганилганлик ҳолати ва даражаси аниқланган; 
маҳаллий ўтроқ ҳамда чорвадор этник жамоаларда юз берган этнодемографик ўзгаришларнинг сабаблари ва унинг тарихий динамикаси (ўрганилаётган даврда водийда ўзбеклар улушининг ортиб боришига минтақада яшовчи айрим этник ва этнографик гуруҳларнинг уларга интеграциялашуви, водийдаги яримкўчманчи аҳоли улуши камайишига эса кўчириш сиёсати туфайли чорвадор аҳолининг яйловлари тортиб олиниши ва шу туфайли уларнинг ўтроқлашув жараёнлари тезлашганлиги сабаб бўлган), турли этносларнинг водий ҳудудида жойлашуви, маҳаллий ўтроқ аҳолида локал этнографик гуруҳларга мансублик (қўқонлик, марғилонлик, фарғоналик, андижонлик, наманганлик) ҳолати мавжудлиги этнографик материаллар ва тарихий манбалар орқали исботланган; 
ўрганилган даврда Фарғона водийсидаги ўтроқ, яримўтроқ ва яримкўчманчи этник гуруҳлар турмуш тарзи ва этномаданиятидаги анъанавийлик ва локал жиҳатларни яхши сақланиб қолганлиги ҳамда водийнинг ўтроқ аҳолисига хос хўжалик-маданий анъаналар (деҳқончилик анъаналари, янги экин турлари, ерга ишлов бериш ва суғориш техникасини) азалий чорвадорлар томонидан ўзлаштирила бошланганлиги фактик материаллар (статистик ва дала этнографик маълумотлар) асосланган; 
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида кечган миграция ва этнослараро интеграция жараёнлари этник ҳолатга таъсир этганлиги аниқланган. Этнослараро интеграция жараёни бир қатор йўналишларда (тиллараро, оила-никоҳ муносабатлари ва этномаданий ҳамда савдо-иқтисодий йўналишларда) фаол кечганлиги тарихий-этнографик материаллар асосида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида ёзилган маҳаллий ёзма манбалар, архив ҳужжатлари, матбуот ва статистик материаллар ўрганилиб, улардаги мавзуга оид маълумотлар ўзбек этнологиясида, уларнинг келиб чиқишини ўрганишда муҳим манба бўлиши кўрсатиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида “Тақдимот” кўрсатувининг Фарғона водийсининг этник ҳолати, хусусан, этномаданий ва этносиёсий жараёнлар тарихига оид бағишланган кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-апрелдаги 02-31-517-сонли маълумотномаси). Тақдим қилинган маълумотлар телетомошабинларда ўрганилган илмий муаммони ўзбек этнологиясида (совет ва мустақиллик даври адабиётлари таҳлили асосида) тадқиқ этиш ҳолати бўйича билим ва тассавурларини ортишига ёрдам берган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида яшовчи ўтроқ ва яримкўчманчи этнографик гуруҳлар ўзининг хўжалиги, турмуш тарзи ҳамда этномаданиятида анъанавийлик ва локал ўзига хосликни нисбатан яхши сақлаб қолганлиги, шу билан бирга, водий ўтроқ аҳолисига хос хўжалик-маданий анъаналарни яримўтроқ этнослар ўзлаштира бошлаганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 14-мартдаги 14-07-430-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Ўзбекистондаги кўп миллатли жамиятнинг тарихий илдизларини илмий жиҳатдан ўрганишга ҳисса қўшган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида истиқомат қилган ўтроқ ва яримўтроқ (яримкўчманчи) этник гуруҳлар ўзининг хўжалиги, турмуш тарзи ҳамда этномаданиятида анъанавийлик ва локал ўзига хосликни яхши сақлаб қолганлиги, шунингдек, водийнинг ўтроқ аҳолисига хос хўжалик-маданий анъаналарни (деҳқончилик анъаналари, янги экин турлари, ерга ишлов бериш ва суғориш техникаси) яримўтроқ (яримкўчманчи) этнослар ўзлаштира бошлаганлиги илмий жиҳатдан асосланган маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида “Тақдимот” кўрсатувининг Фарғона водийсининг этник ҳолати, хусусан, этномаданий ва этносиёсий жараёнлар тарихига оид бағишланган кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-апрелдаги 02-31-517-сонли маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Фарғона водийсида ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида кечган этник жараёнлар ва этник ҳолат бўйича тасаввурларини бойитилишига хизмат қилган;
Ўрганилган даврда Фарғона водийсида кечган миграция ва этнослараро интеграция жараёнлари этник ҳолатга таъсир этганлиги аниқланган. Этнослараро интеграциялашув жараёнлари эса тил ва маданий, оила ва никоҳ ҳамда иқтисодий омиллар туфайли интеграциялашув каби турларга бўлиниши тарихий-этнографик материаллар асосида далилланган. Мазкур маълумотларда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсида этник ҳолат ҳақидаги илмий хулосалар акс этган бўлиб, ушбу маълумотлардан Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейининг “Тарих бўлими” экспозицион режаларини тузишда ҳамда музейнинг Россия империяси даври тарихига оид маълумотларни шакллантириш юзасидан ташкил этилган кўргазмалар залини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 02-05/4733-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар, тарихий манбалар ва илмий маълумотлар, фото суратлар ва фотоалбом музей фондини тўлдиришга, шунингдек, музейга ташриф буюрувчиларнинг ўлка тарихига оид билимларини янада ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish