Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Эрих Фроммнинг ижтимоий-экзистенсиал консепсияси”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа тарихи)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fal284
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий маслаҳатчи: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Шодмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кабулниязова Гулчехра Ташпулатовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шамсиев Уктам Бахриддинович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эрих Фромм ижтимоий-экзистенсиал консепсиясининг замонавий ижтимоий-маданий жараёнларга таъсирини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эрих Фромм ижтимоий ва экзистенсиал қарашлари асосида инсон ва жамият муносабатларининг диалектикасида индивидуализм ва коллективизм, эркинлик ва авторитаризм, интеграция ва бегоналашув каби омиллар, экзистенсиал мавжудликнинг экзистенсиал бўшлиқ, маънавий-ахлоқий масъулият каби элементлари ва инсон табиатининг ижтимоий муҳитдаги ўзгаришлар ва маданият таъсири, ижтимоий институтлар билан динамик алоқадорлик каби ижтимоий шартланганлик хусусиятлари очиб берилган;
“Озодликдан қочиш” асаридаги замонавий инсонга оид экзистенсиал консепсиясининг “қалбни англаш”, “озодликка интилиш” ва “умид қилиш” тамойиллари эркинликка онгли равишда интилиш ва шахсий масъулиятни қабул қилиш, ҳаёт мазмуни ва қалб хотиржамлигига эришиш, бегоналашувдан халос бўлиш омиллари сифатида маънавий-маърифий тарбия, психологик ва ижтимоий соғломлаштириш амалиётида қўлланиш имкониятлари асослаб берилган;
Эрих Фроммнинг “Инсон қалби” ва “Соғлом жамият” асарларида инсонда эзгулик ва яратувчиликка мойилликнинг шаклланишига сабаб бўлувчи (меҳр асосида тарбия, ижодий меҳнат ва мақсадга йўналтирилган фаолият, соғлом ижтимоий муҳит) ва ёвузлик ва бузғунчилик истакларини шаклланишига сабаб бўлувчи (маънавий қадриятлардан ажралиб қолиш, эркинликдан қочиш, муҳаббат ва масъулият ҳиссининг сусайиши) каби омиллар ҳамда қалб касалликлари ва уларга қарши маънавий-руҳий тарбияни амалга оширишнинг эркинлик ва масъулият ҳиссини тарбиялаш, умид туйғусини тиклаш каби йўллари исботланган;
Эрих Фроммнинг “Севги санъати”, “Умидлар инқилоби” ва “Психоанализ ва дин” асарларида беғараз биродарлик муҳаббати (фойда ёки манфаатни инкор этиш, ахлоққа асосланган муносабат), ахлоқийлик-динийлик интеграцияси (инсон қалбида ахлоқий тамойиллар ва дин мезонлар уйғунлигини таъминлаш) ва инсон руҳий ривожи сифатида “умид” консепти (балки фаол маънавий ҳолат) инсон маънавий ва моддий жиҳатдан барқарорлаштиришда, мафкуравий бошбошдоқликка қарши танқидий тафаккурни шакллантиришда ечим эканлиги мантиқий асосланган;
Эрих Фроммнинг ижтимоий консепсияси асосида агрессия, радикализм, фашизм, мазохизм, садизм каби бузғунчи истаклар ва характер кўринишларига асос бўлувчи ғояларга қарши курашда “соғлом жамиятни яратиш – инсон қалбини тарбиялаш – янгича эркинлик – фаол умидворлик” алгоритми орқали жамиятни ислоҳ қилиш ва соғломлаштиришнинг психологик-ахлоқий (яратувчанликни қўллаб-қувватлаш, эмпатия ва виждонни интеграция қилиш), ижтимоий-институционал (таълимда сифат модуллари, адолатли тартиб-қоидалар), коммуникатив-мафкуравий (медиасаводхонлик, толерантлик) ва ҳуқуқий-профилактик (зўравонликка қарши, ижтимоийлаштириш дастурлари) каби механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эрих Фромм ижтимоий-экзистенсиал консепсиясини тадқиқ этиш боъйича олинган натижалар асосида:
Эрих Фромм ижтимоий ва экзистенсиал қарашлари асосида инсон ва жамият муносабатларининг диалектикасида индивидуализм ва коллективизм, эркинлик ва авторитаризм, интеграция ва бегоналашув каби омиллар, экзистенсиал мавжудликнинг экзистенсиал бўшлиқ, маънавий-ахлоқий масъулият каби элементлари ва инсон табиатининг ижтимоий муҳитдаги ўзгаришлар ва маданият таъсири, ижтимоий институтлар билан динамик алоқадорлик каби ижтимоий шартланганлик хусусиятларига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” 56-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” ва 58-банди “Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир” мавзусида маънавий - маърифий тадбирлар ташкил этиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-мартдаги 10/106-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар ва тавсиялар маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
“Озодликдан қочиш” асаридаги замонавий инсонга оид экзистенсиал консепсиясининг “қалбни англаш”, “озодликка интилиш” ва “умид қилиш” тамойиллари эркинликка онгли равишда интилиш ва шахсий масъулиятни қабул қилиш, ҳаёт мазмуни ва қалб хотиржамлигига эришиш, бегоналашувдан халос бўлиш омиллари сифатида маънавий-маърифий тарбия, психологик ва ижтимоий соғломлаштириш амалиётида қўлланиш имкониятларига оид хулоса ва янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 27-январдаги 04/11-1736-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий бирдамликни таъминлашда маънавий-руҳий тарбияни амалга ошириш йўлларига доир янгича ёндашувларни ишлаб чиқилишига эришилган;
Эрих Фроммнинг “Инсон қалби” ва “Соғлом жамият” асарларида инсонда эзгулик ва яратувчиликка мойилликнинг шаклланишига сабаб бўлувчи (меҳр асосида тарбия, ижодий меҳнат ва мақсадга йўналтирилган фаолият, соғлом ижтимоий муҳит) ва ёвузлик ва бузғунчилик истакларини шаклланишига сабаб бўлувчи (маънавий қадриятлардан ажралиб қолиш, эркинликдан қочиш, муҳаббат ва масъулият ҳиссининг сусайиши) каби омиллар ҳамда қалб касалликлари ва уларга қарши маънавий-руҳий тарбияни амалга оширишнинг эркинлик ва масъулият ҳиссини тарбиялаш, умид туйғусини тиклаш каби йўлларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-йил давомида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 4-февралдаги 05-09-110-сон маълумотномаси). Натижада, Эрих Фроммнинг ижтимоий қарашлари ва экзистенсиал ғоялари, “соғлом жамият”ни яратиш тўғрисидаги ёндашувларини кенг жамоатчиликка етказилишига хизмат қилган;
Эрих Фроммнинг “Севги санъати”, “Умидлар инқилоби” ва “Психоанализ ва дин” асарларида беғараз биродарлик муҳаббати (фойда ёки манфаатни инкор этиш, ахлоққа асосланган муносабат), ахлоқийлик-динийлик интеграцияси (инсон қалбида ахлоқий тамойиллар ва дин мезонлар уйғунлигини таъминлаш) ва инсон руҳий ривожи сифатида “умид” консепти (балки фаол маънавий ҳолат) инсон маънавий ва моддий жиҳатдан барқарорлаштиришда, мафкуравий бошбошдоқликка қарши танқидий тафаккурни шакллантиришда ечим эканлигига оид назарий умумлашмалар ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ВИИ боб “Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари” 51-банди “Жамиятида, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш” мавзусига доир турли тадбирлар ва семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-мартдаги 2-23-43-5435-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширилишида ва ташкил этилган маънавий-маърифий ишларида радикализм, терроризм ва диний экстремизмга доир ғоявий кураш доир тарғибот фаолияти самарадорлигига эришилган;
Эрих Фроммнинг ижтимоий консепсияси асосида агрессия, радикализм, фашизм, мазохизм, садизм каби бузғунчи истаклар ва характер кўринишларига асос бўлувчи ғояларга қарши курашда “соғлом жамиятни яратиш – инсон қалбини тарбиялаш – янгича эркинлик – фаол умидворлик” алгоритми орқали жамиятни ислоҳ қилиш ва соғломлаштиришнинг психологик-ахлоқий (яратувчанликни қўллаб-қувватлаш, эмпатия ва виждонни интеграция қилиш), ижтимоий-институционал (таълимда сифат модуллари, адолатли тартиб-қоидалар), коммуникатив-мафкуравий (медиасаводхонлик, толерантлик) ва ҳуқуқий-профилактик (зўравонликка қарши, ижтимоийлаштириш дастурлари) каби механизмларига доир янгилик ва таклифлардан Адолат социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-52-сонли Фармонида белгиланган “Миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш” йўналиши доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Адолат социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2025-йил 28-мартдаги 01-1/1/87-сон маълумотномаси). Натижада, Адолат социал-демократик партияси томонидан ташкил этилган радикализм, терроризм ва диний экстремизм, турли миллий ва миллатлараро низоларни олдини олишга доир тарғибот ишлари ва сиёсий фаолияти самарадорлигига эришилган.