Машарипова Хосият Матрасуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа рақобатбардошлигини оширишнинг эконометрик моделлари (Хоразм вилояти мисолида),  08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган  рақам: В2025.1.PhD/Iqt4951.
Илмий раҳбар: Мирзанов Бердак Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт  фанлари  доктори, профессор; Раҳимов Зоҳид Таҳирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа рақобатбардошлигини баҳолаш усуллари ва эконометрик моделларини такомиллаштириш асосида рақобатбардошликни ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа шаҳар ва туманларининг рақобатбардошлигини солиштириш ва қиёсий таҳлил қилиш орқали ҳудудларнинг нисбий устунликларини аниқлашга қаратилган баҳолаш усуллари қиёсий рақобатбардошлик коеффициенти [〖QR〗_t^(i,j)=(〖HUD〗_t^(i,j))/(〖MIN〗_t^j )] ҳисобига такомиллаштирилган; 
минтақа рақобатбардошлигини ҳудудлар кесимида меҳнат самарадорлиги  [〖MSNR〗_t^i=[〖MH〗_t^i/〖MRS〗_t^i ]/[〖MMH〗_t^i/〖MMRS〗_t^i ]] ҳамда капитал унумдорлиги [〖KSNR〗_t^i=[〖MH〗_t^i/〖IH〗_t^i ]/[〖MMH〗_t^i/〖MIH〗_t^i ]]  мезонлари ҳисобига натижавий ва самарадорлик жиҳатларига кўра баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;
минтақа рақобатбардошлигини тармоқ, миқдор ва самарадорлик мезонлари бўйича такомиллаштирилган эконометрик моделига [〖UR〗_t^M=0,064*〖TR〗_t^M+0,009*〖OMR〗_t^M+0,326*〖OSR〗_t^M+0,015] кўра самарадорлик меҳнат унумдорлиги асосида 51,8 фоиз ҳамда капитал унумдорлиги орқали 52,2 фоиз [〖OSR〗_t^M=0,518*〖MehSR〗_t^M+0,522*〖InvSR〗_t^M-0,006] ҳисобига шакланганлиги асосланган;
Хоразм вилояти ва унинг ҳудудларида рақобатбардошлик мезонларини 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти рақобатбардошлигини ошириш жараёнларини эконометрик моделларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
минтақа шаҳар ва туманларининг рақобатбардошлигини солиштириш ва қиёсий таҳлил қилиш орқали ҳудудларнинг нисбий устунликларини аниқлашга қаратилган баҳолаш усуллари қиёсий рақобатбардошлик коеффициенти [〖QR〗_t^(i,j)=(〖HUD〗_t^(i,j))/(〖MIN〗_t^j )] асосида такомиллаштириш бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 15-май 25-42-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида минтақани рақобатбардошлигини ошириш ва қиёсий таҳлил қилиш ёрдамида ҳудудларнинг нисбий устунликларини аниқлашга қаратилган стратегик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш учун имконият яратилган;
минтақа рақобатбардошлигини ҳудудлар кесимида меҳнат самарадорлиги  [〖MSNR〗_t^i=[〖MH〗_t^i/〖MRS〗_t^i ]/[〖MMH〗_t^ /〖MMRS〗_t^  ]] ҳамда капитал унумдорлиги [〖KSNR〗_t^i=[〖MH〗_t^i/〖IH〗_t^i ]/[〖MMH〗_t^ /〖MIH〗_t^  ]] мезонлари ҳисобига натижавий ва самарадорлик жиҳатларига кўра баҳолаш усуллари бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 15-май 25-42-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа рақобатбардошлигини ҳудудлар кесимида меҳнат самарадорлиги баҳолаш имконияти яратилган;
минтақа рақобатбардошлигини тармоқ, миқдор ва самарадорлик мезонлари бўйича такомиллаштирилган эконометрик моделига [〖UR〗_t^M=0,064*〖TR〗_t^M+0,009*〖OMR〗_t^M+0,326*〖OSR〗_t^M+0,015] кўра самарадорликни меҳнат унумдорлиги асосида 51,8 фоиз ҳамда капитал унумдорлиги орқали 52,2 фоиз [〖OSR〗_t^M=0,518*〖MehSR〗_t^M+0,522*〖InvSR〗_t^M-0,006] ҳисобига шакллантириш бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган. (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 15-май 25-42-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнат унумдорлиги асосида 51,8 фоиз ҳамда капитал унумдорлиги орқали 52,2 фоизи ошишига хизмат қилган;
Хоразм вилояти ва унинг ҳудудларида рақобатбардошлик мезонларини 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 15-май 25-42-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятнинг ривожланишини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлари бўйича прогноз сенарийларининг ишлаб чиқилиши ва ўрта муддатли даврлардаги истиқбол кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлиги таъминланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish