Абдуллаев Машариб Сайдаматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИХ-ХХИ аср бошлари Хоразм амалий-безак санъати: ривожланишининг асосий босқичлари ва бадиий хусусиятлари”. 17.00.04 – тасвирий ва амалий-безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/San28.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.38/09.072020.San.119.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Акбар Абдуллаевич, ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор; Мктрчив Тигран Константинович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Султонова Дилшода Намозовна, архитектура фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ИХ асрдан ҳозирги кунгача Хоразм амалий санъати тараққиётининг умумий манзараси, унинг асосий босқичлари ва маҳаллий бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИХ-ХХИ аср бошларида амалий-безак соҳаларининг ривожига буюм турларининг кўпайиши (бодия, чаноқ, гупи, қумғон, тунг, тунча, бодомой, манглайдузи, яримтирноқ, бутунтирноқ ва б.), нақш ва безаклар (ўсимликсимон, геометрик ва рамзий) ва уларнинг ишлаш технологиясининг мураккаблашиши (кандакори, қолипи, ўйма, босма, қадама, ҳаллаш), янги безак шаклларининг вужудга келиши (“бўғирсоқ”, “милтиқ”, “дутор”, “пичоқ”)га марказлашиш, иқтисодий барқарорлик сингари ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
Хоразм амалий санъатида нақш тизими – ислимий, гириҳ, космогоник, зооморф, рамзий; шаклларнинг ўзига хослиги – кулолчиликда бодия, чўгирма қолипи, кандакорликда қумғон, тунг, тунча, заргарликда тождузи, манглайдузи, таяхдузи, осмадузи, калитбоғи; ранг хусусиятлари – кулолчиликда мовий, заргарликда қизил, яшил, мовий, рангли тошларнинг биргаликда ишатилиши, кандакорлик, ёғоч ўймакорлигида бўёқнинг қўлланмаслиги) каби маҳаллий хусусиятлари очиб берилган;
Хоразм амалий санъатининг ХХ асрда унутилган читгарлик, миллий чопон тайёрлаш, этикдўзлик, пичоқчилик турлари; бодомой, дуодузи, осмадузи, тахядузи, кўкракдузи ҳамда читгарликда қолипи босма, заргарликда тоблаш, урма, қадама каби бадиий-технологик услубларни тиклаш асосланган;
Хива меъморий иншоотларининг кошинпазлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ва мармар ўймакорлиги турларида ўсимликсимон, геометрик ва хаттотлик шаклида “айланма ислимий”, “мадоҳил”, “меҳроби”, “турунж”, “кунгура”, “четан”, “арқон” каби қўлланилганлиги аниқланган;
Хоразм амалий санъатининг ривожланиш жараёнлари кулолчилик ва металлсозликнинг тараққий этиши, тасвирларнинг йўқола бориши, ёзувларнинг безак сифатида ишлатилиши, ўсимликсимон ва геометрик нақшларнинг кенг қўлланиши (ИХ-ХВ асрлар); амалий санъат мактабининг шаклланиши, маиший турмуш билан боғлиқ – кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, бадиий матосозлик, меъморчилик билан боғлиқ – кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги соҳаларининг тараққий этиши (ХВИИИ-ХХ аср бошлари); ҳунармандчиликнинг инқирози, ёғоч ўймакори, кандакор ва ганч ўймакори усталарининг ижодий фаолиятида анъаналарнинг сақлаб қолиниши (1920–1980-йй.); кулолчилик, ипак гиламдўзлиги, миллий қўғирчоқлар тайёрлаш соҳаларида анъаналарнинг тикланиши (Мустақиллик йиллари) каби омиллар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИХ-ХХИ аср бошлари Хоразм амалий-безак санъати: ривожланишининг асосий босқичлари ва бадиий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
ИХ-ХХИ аср бошларида амалий-безак соҳаларининг ривожига буюм турларининг кўпайиши (бодия, чаноқ, гупи, қумғон, тунг, тунча, бодомой, манглайдузи, яримтирноқ, бутунтирноқ ва б.), нақш ва безаклар (ўсимликсимон, геометрик ва рамзий) ва уларнинг ишлаш технологиясининг мураккаблашиши (кандакори, қолипи, ўйма, босма, қадама, ҳаллаш), янги безак шаклларининг вужудга келиши (“бўғирсоқ”, “милтиқ”, “дутор”, “пичоқ”)га марказлашиш, иқтисодий барқарорлик, ҳомийлик, қўшничилик муносабатлари сингари ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг таъсир кўрсатганлиги Хоразм Маъмун академияси қошидаги “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозициясини ташкил қилишда, экскурсия жараёнларида ва доимий экспозициянинг электрон вариантини яратишда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 5-апрелдаги 3/1255-908-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг татбиқи доимий экспозицияга сайёҳлар қизиқишини орттирган ва Хоразм амалий санъатини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
Хоразм амалий санъатида нақш тизими – ислимий, гириҳ, космогоник, зооморф, рамзий; шаклларнинг ўзига хослиги – кулолчиликда бодия, чўгирма қолипи, кандакорликда қумғон, тунг, тунча, заргарликда тождузи, манглайдузи, таяхдузи, осмадузи, калитбоғи; ранг хусусиятлари – кулолчиликда мовий, заргарликда қизил, яшил, мовий, рангли тошларнинг биргаликда ишатилиши, кандакорлик, ёғоч ўймакорлигида бўёқнинг қўлланмаслиги) каби маҳаллий хусусиятлари Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази музейнинг “Амалий санъат ва ҳунармандчилик” бўлими экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 24-мартдаги 05-14/127-сон маълумотномаси). Натижада музей экспозицияси илмий жиҳатдан асосланган ҳамда амалий санъатнинг ўзига хослиги очиб берилган;
Хоразм амалий санъатининг ХХ асрда унутилган читгарлик, миллий чопон тайёрлаш, этикдўзлик, пичоқчилик турлари; бодомой, дуодузи, осмадузи, тахядузи, кўкракдузи ҳамда читгарликда қолипи босма, заргарликда тоблаш, урма, қадама каби бадиий-технологик услубларни тиклаш асосланганлиги асосланганлиги Республика “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятида Халқаро фестиваллар доирасида илмий-амалий анжуманлар ва илмий семинарларни консепсияларини тайёрлашда фойдаланилган, жумладан Халқаро ҳунармандчилик фестивали (Қўқон, 2019, 2023), Атлас байрами (Марғилон, 2022, 2024), Халқаро кулолчилик фестивали (Риштон, 2023, 2024), Зардўзлик ва заргарлик (Бухоро, 2024) (Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 13-мартдаги 01-01/3132-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий ҳунармандчилик турларининг халқаро миқёсда тан олиниши ва тарғиботига хизмат қилган;
Хива меъморий иншоотларининг кошинпазлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ва мармар ўймакорлиги турларида ўсимликсимон, геометрик ва хаттотлик шаклида “айланма ислимий”, “мадоҳил”, “меҳроби”, “турунж”, “кунгура”, “четан”, “арқон” каби қўлланилганлиги каби маълумотлар, материаллар, илмий хулосалар ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол”, “Аслида қандай?”, “Мавзу”, “Кўҳна манзиллар” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-мартдаги 01-30/169-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Хоразм амалий санъатини сақлаш, таъмирлаш ва халқимизга намойиш этишда муҳим ўрин тутган.
Хоразм амалий санъатининг ривожланиш жараёнлари кулолчилик ва металлсозликнинг тараққий этиши, тасвирларнинг йўқола бориши, ёзувларнинг безак сифатида ишлатилиши, ўсимликсимон ва геометрик нақшларнинг кенг қўлланиши (ИХ-ХВ асрлар); амалий санъат мактабининг шаклланиши, маиший турмуш билан боғлиқ – кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, бадиий матосозлик, меъморчилик билан боғлиқ – кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги соҳаларининг тараққий этиши (ХВИИИ-ХХ аср бошлари); ҳунармандчиликнинг инқирози, ёғоч ўймакори, кандакор ва ганч ўймакори усталарининг ижодий фаолиятида анъаналарнинг сақлаб қолиниши (1920-1980-йй.); кулолчилик, ипак гиламдўзлиги, бадиий матолар, миллий қўғирчоқлар тайёрлаш соҳаларида анъаналарнинг тикланиши (Мустақиллик йиллари) каби омиллар “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида “Дорул ҳикмат вал маориф”, “Қадимги Хоразм”, “Хоразмшоҳлар” экспозицияларини консепсияси ва мавзули-экспозиция режасини тайёрлашда, Амалий санъат ва ҳунармандчилик бўлимлари экпозицияларини илмий ва услубий жиҳатдан такомиллаштиришда, музейларда амалий санъат буюмларини каталогизация ва инвентаризация қилишда, экпозицияларни бойитишда ҳамда экскурсия жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 5-апрелдаги 3/1255-908-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши музейнинг иш самарадорлигини оширган, сайёҳларга экспонатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришда ва амалий санъатни кенг тарғиб қилишда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish