Туйчиев Жалолиддин Джамаллитдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 инфекциясида рационал антимикроб давони клиник-патогенетик асослаш», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib560.
Илмий маслаҳатчи: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кошерова Бахит Нургалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 инфекциясида рационал антимикроб давони клиник ва патогенетик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда касалликнинг оғирлик даражаси ва оқибатлари билан балғамдаги бактериал флоранинг аниқланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд эмаслиги ва беморларни шифохонага ётқизилган илк кунларидан захира антибиотиклардан фойдаланиш зарурияти йўқлиги асосланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда касаллик ўта оғир шаклда кечган ва вафот этган беморлардан P.aeruginosa нинг ажратилиши ишонарли равишда юқори эканлиги исботланган;
COVID-19 билан касалланган беморларга, антибиотикларни бактериал асоратларни олдини олиш учун (80,8%) буюриш касалликни кечиш оғирлиги ва шифохонада қолиш муддатини ҳамда ўлим хавфини камайтиришда самарали эмаслиги асосланган;
илк бор COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларда бета-лактамазани фаоллигини текшириш бета-лактам антибиотикларининг даволашда самарадорлигини баҳолаш учун зарурлиги асосланган;
ZF-2001 рекомбинант вакцинаси билан эмланган кўнгиллиларда COVID-19 билан касалланишни, касалликни оғир шаклларини ривожланиш хавфини камайтириши ҳамда норационал антибиотик терапия эҳтимолини қисқартиришда самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли мажлис баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, COVID-19 билан касалланган беморларда касалликнинг оғирлик даражаси ва оқибатлари билан балғамдаги бактериал флоранинг аниқланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд эмаслиги ва беморларни шифохонага ётқизилган илк кунларидан заҳира антибиотиклардан фойдаланиш зарурияти йўқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг (РИЭМЮПКИАТМ) экспертлар кенгаши томонидан 2024 йил 14 февралда тасдиқланган (№1 н-з/37) «Коронавирус инфекциясида оқилона антимикроб даволаш тамойиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024йил 9-январидаги 18-сон ва Республика ихтисослаштирилган Зангиота 1-сон шифохонасининг 2024йил 10-январдаги 9-п сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг жорий этилиши антибиотикларни асоссиз тайинлашни чеклаш орқали COVID-19 билан касалланган беморларда ножўя таъсирлар ва асоратлар ривожланиши хавфининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: заҳира антибиотиклар билан даволаш курсининг ўртача нархи 806000 (544000-1032000) сўмни ташкил этишини инобатга олган ҳолда COVID-19 да асосли антимикроб терапияни ўтказишдан иборат.
иккинчи илмий янгилик: илк бор, COVID-19 билан касалланган беморларда касаллик ўта оғир шаклда кечган ва вафот этган беморлардан Pseudomonas aeruginosa нинг ажратилиши ишонарли равишда юқори эканлиги бўйича таклифлар РИЭМЮПКИАТМ экспертлар кенгаши томонидан 2024 йил 14 февралда тасдиқланган (№1 н-з/37) «Коронавирус инфекциясида оқилона антимикроб даволаш тамойиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2024йил 9-январидаги 18-сон ва Республика ихтисослаштирилган Зангиота 1-сон шифохонасининг 2024йил 10-январдаги 9-п сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар хавф гуруҳидаги беморларни башорат қилиш ва ўз вақтида аниқлаш имконини беради, шунингдек, мақсадли терапия ўтказиш COVID-19 билан касалланган ўта оғир беморлар орасида ўлим ҳолатларини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 нинг ўта оғир шакли билан касалланган беморларни оқилона микробларга қарши даволаш, интенсив терапия бўлимида псевдомонас инфекциясининг бир ҳолатини даволашнинг ўртача нархини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир бемор учун тўғридан-тўғри тиббий харажатларни тахминан 3050000 сўмга тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган беморларга, антибиотикларни бактериал асоратларни олдини олиш учун (80,8%) буюриш касалликни кечиш оғирлиги ва шифохонада қолиш муддатини ҳамда ўлим хавфини камайтиришда самарали эмаслиги асослангани бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсиялар» мазмунига киритилган. Ушбу тавсия барча даволаш профилактика муассасаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш антибиотикларга чидамлилик ривожланиши хавфини камайтириш, беморлар учун даволаш хавфсизлигини ошириш ва нохуш ҳодисалар юзага келиш эҳтимолини пасайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларга антибиотикларни профилактика мақсадида тайинлашдан асосли равишда воз кечиш соғлиқни сақлаш тизими учун касалхонага ётқизилган ҳар бир бемор ҳисобига 544300 сўмдан 1032000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларда бета-лактамазани фаоллигини текшириш бета-лактам антибиотикларининг даволашда самарадорлигини баҳолаш учун зарурлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсиялар» мазмунига киритилган. Ушбу тавсия барча даволаш профилактика муассасаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини жорий этиш антибактериал терапияни индивидуаллаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини беради, бу эса клиник натижаларнинг яхшиланишига ва самарасиз дори тавсиялари сонининг камайишига олиб келади, шунингдек, асоратлар ривожланиш хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларда бета-лактамазаларни аниқлашни жорий этиш антибиотикларнинг самарасиз курсларини камайтириш, касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 320000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: ZF-2001 рекомбинант вакцинаси билан эмланган кўнгиллиларда COVID-19 билан касалланишни, касалликни оғир шаклларини ривожланиш хавфини камайтириши ҳамда норационал антибиотик терапия эҳтимолини қисқартиришда самарадорлиги исботланган. Бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсиялар» мазмунига киритилган. Ушбу тавсия барча даволаш профилактика муассасаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/42-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ZF-2001 рекомбинант вакцинаси билан эмлашни жорий этиш аҳоли ўртасида COVID-19 билан касалланиш даражасини ва унинг оғир кечишини камайтиришга ёрдам беради, касалхонага ётқизиш ва интенсив терапияга бўлган эҳтиёжни пасайтиради, бу эса соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкламани енгиллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларини жорий этиш касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш ва тайинланадиган антибиотиклар миқдорини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизими учун ҳар бир беморга 806000 сўмни тежайди, шунингдек, COVID-19 нинг оғир шакллари хавфини камайтиради.