Абдуназарова Зарина Исломовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Замонавий ахборот технологиялари асосида талабаларнинг нутқий компетенсияларини ривожлантириш методикаси (Иккинчи чет тили мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2520
Илмий раҳбар: Салиева Заррина Илхомовна филология фанлари номзоди, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лола Тоҳировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент, Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг чет тил (инглиз тили) таълими сифатини ошириш мақсадида нутқий компетенсияларини ривожлантириш учун инновацион онлайн технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини асослаш ва ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида интерактив топшириқларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тил ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятларини амалга оширишга хизмат қилувчи, замонавий ахборот воситалари ёрдамида иккинчи чет тилини ўқитишга йўналтирилган, самарали аудитория топшириқларини шакллантиришга асосланган методик ёндашув такомиллаштирилган;
ўқув жараёнининг услубий-ахборот таъминоти, тил таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасаларининг инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчи талабалари лаёқати ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутадиган ахборот технологиялар базасида лисоний тайёргарлик жараёнини босқичма-босқич оптималлаштириш ҳисобидан таълим жараёнининг мазмуни мукаммаллашиши далилланган;
иккинчи чет тили сифатидаги инглиз тилининг сўзлашув кўникмаларини ривожлантиришда “Флипгрид”, “Полл эверйwҳере”, “Миро” каби ахборот дастурларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган дидактик имкониятлар тизими илмий асосланиб, унинг қўлланиши талабаларнинг нутқий фаоллиги ва коммуникатив компетенсиясини сезиларли ошириши билан исботланган;
“Флипгрид”, “Полл эверйwҳере”, “Миро” ахборот дастурларини ўқув жараёни ва дарсдан ташқари фаолиятда қўллаш орқали мустақил таълим малакалари ва лисоний йўналишдаги бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенсиясини ривожлантирувчи коммуникатив-интерактив машқлар тизимининг такомиллаштирилиши назарий ва амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тил таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасалари талабаларининг нутқий компетенсиясини ахборот технологиялари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
тил ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятларини амалга оширишга хизмат қилувчи, замонавий ахборот воситалари ёрдамида иккинчи чет тилини ўқитишга йўналтирилган, самарали аудитория топшириқларини шакллантиришга асосланган методик ёндашув такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Марказий Осиё университетларида ҳисоблаш лингвистикаси” №58545-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS лойиҳаси бажарилишида қўлланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 17-февралдаги № 31803.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада, виртуал веб-ресурслар асосида оғзаки нутқни ривожлантириш учун ўқув материаллари ишлаб чиқилди;
ўқув жараёнининг услубий-ахборот таъминоти, тил таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасаларининг инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчи талабалари лаёқати ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутадиган ахборот технологиялар базасида лисоний тайёргарлик жараёнини босқичма-босқич оптималлаштириш ҳисобидан таълим жараёнининг мазмуни мукаммаллашиши далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизациялаш ва байналмилаллаштириш” EPP-1-2015-1-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHEIMEP № 561624 амалий лойиҳасининг бажарилишида фойдаланилмоқда (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-мартдаги №66503.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллардан фойдаланиш тил таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасалари (ҳолбуки, бошқа ихтисосликлар учун фойдадан ҳоли бўлмаганлиги таъкидланган) талабаларининг нутқ компетенсиялари ривожланишига ва касбий малакаларининг ошишига хизмат қилди;
иккинчи чет тили сифатидаги инглиз тилининг сўзлашув кўникмаларини ривожлантиришда “Flipgrid”, “Poll everywhere”, “Miro” каби ахборот дастурларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган дидактик имкониятлар тизими илмий асосланиб, унинг қўлланиши талабаларнинг нутқий фаоллиги ва коммуникатив компетенсиясини сезиларли ошириши билан исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан “Ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурс яратиш ва татбиқ этиш” I-204-4-5 амалий лойиҳасини амалга оширилишида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-мартдаги № 666.30.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида компютер технологияларидан фойдаланиш нутқий компетенсияни ривожлантириш имкониятларини шакллантирди;
ўқув жараёнининг услубий-ахборот мазмунини такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялардан, тил таълими билан шуғулланувчи олий таълим муассасалари талабаларининг қобилияти ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, оғзаки нутқ кўникмаларини ҳосил қилишни назарда тутган ҳолда, Самарқанд вилоят давлат телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд” телекўрсатуви яратилишида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-февралдаги №01-07/51-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини чет тили сифатида ўқитаётган профессор-ўқитувчиларнинг чет тил ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;