Собиров Элёр Озатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб табиий география таълимида экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (география)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped1393.
Илмий раҳбар: Авазов Шериммат, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор, Мустафаев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб табиий география таълими жараёнида ўқувчиларнинг экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмалари тизимини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб табиий география таълими жараёнида ўқувчиларнинг экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёни геоекологик тезаурусни ишлаб чиқиш ва “экологик скиллс”ни таснифлашнинг дидактик инфратузилмаси ривожлантирувчи матрицалар идентификациясини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
мактаб табиий география таълимида ўқув ва дарсдан ташқари экологик ўлкашунослик орқали экологик-табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш модели субект-субект муносабатларидаги ижодий фаоллик ҳамда табиий-илмий йўналганлик мотивларини босқичма-босқич ривожлантириб боришнинг трансдиссиплинар қайта алоқасини таъминлаш, (табиий жараённи тушунтиришда тегишли фанларга қайтиб олиш) асосида такомиллаштирилган;
мактаб табиий география таълимида экологик-табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантиришнинг алгоритмик босқичлари ўқув-билиш жараёнида экологик-қадриятли муносабатнинг намоён бўлиш даражаларига мувофиқ ўқув-ижодий фаолият кўламини мақсадли кенгайтириб боришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
мактаб табиий география курсларида экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш асосида ўқувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантириш ва қайта алоқага киришиш мобиллигини оширишни, ўқув ҳамда дарсдан ташқари экологик ўлкашунослик фаолиятига доир изланишли таълимий муҳитни микротизим имкониятларини ҳисобга оладиган янги модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб табиий география таълимида ўқувчиларнинг экологик-табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
мактаб табиий география таълими жараёнида ўқувчиларнинг экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёнини геоекологик тезаурусни ишлаб чиқиш ва “экологик скиллс”ни таснифлашнинг таълимий мақсадга мос келувчи дидактик инфратузилмасини консептуал ёʻналишлар ва ривожлантирувчи матрицанинг идентификациясини бевосита ҳисобга олиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар “Экологик ўлкашунослик” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024-йил 14-декабрдаги 11/1.3-сон Қарори, 2024-254-У-373-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларнинг геоекологик ўқув фаолияти натижаларини лойиҳалашга доир билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
мактаб табиий география таълимида ўқув ва дарсдан ташқари экологик ўлкашунослик орқали экологик-табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш моделини субект-субект муносабатларидаги ижодий фаоллик ва табиий-илмий йўналганлик мотивларини босқичма-босқич ривожлантириб боришнинг трансдициплинар қайта алоқаси барқарорлиги интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Экологик ўлкашунослик” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024-йил 14-декабрдаги 11/1.3-сон Қарори, 2024-254-У-373-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитуcвҳиларнинг экологик маданият ва барқарор тараққиёт асосларига доир когнитив-амалий компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
мактаб табиий география таълимида экологик-табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантиришнинг алгоритмик босқичларини ўқув-билиш жараёнида экологик-қадриятли муносабатнинг намоён бўлиш даражаларига мувофиқ ўқув-ижодий фаолият кўламини мақсадли кенгайтириб боришга қаратилган геоекологик-интерактив дарсларни дидактик лойиҳалаштириш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Экологик ўлкашунослик” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024-йил 14-декабрдаги 11/1.3-сон Қарори, 2024-254-У-373-рақамли гувоҳнома). Натижада, малака ошириш курсининг “Замонавий география фани ва геоекологиянинг назарий ва амалий муаммолари” модулининг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
мактаб табиий география курсларида экологик ва табиатни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш методикасини ўқувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантириш ва қайта алоқага киришиш мобиллигини ошириш, ўқув ва дарсдан ташқари экологик ўлкашунослик фаолиятига доир изланишли таълимий муҳитни микротизим имкониятларини ҳисобга олиш орқали моделлаштиришнинг продуктивлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Экологик ўлкашунослик” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024-йил 14-декабрдаги 11/1.3-сон Қарори, 2024-254-У-373-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш ва ўтказишга доир компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.