Закирова Умида Махамадаминовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғидаги таркибий ўзгаришларнинг статистик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.06-“Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Iqt631.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01. 2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умарова Муқаддас Аббасовна, Интернатионал счоол оф финанcе течнологй анд сcиенcе институти (ИСФТ) в.в.б. профессори, иқтисодиёт фанлари доктори; Отажонов Умид Абдуллаевич, Маъмун университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғидаги таркибий ўзгаришларнинг статистик баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ҳамда истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги статистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аграр сектордаги иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларни мунтазам ва тизимли ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва прогнозлаш орқали қишлоқ хўжалигининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси тўғрисида объектив, холис ва таққослама маълумотлар базасини шакллантириш жараёнлари тармоқ таркибий ўзгаришлари билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар жиҳатидан такомиллаштирилган;
аграр тармоқдаги таркибий ўзгаришларни статистик баҳолаш методологиясини Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2)га кўра иқтисодий индекс усулини жорий этиш асосида такомиллаштириш орқали субтармоқлар ўртасидаги динамик ўзгаришлар таъсирида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ялпи ҳажмини ошириш (МЯҲқх = 8%-12%) чегараси асосланган;
қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашда юқори самарали субъектларни танлаш имконини берувчи методологик асос фермер, деҳқон, кластер, агрофирма ва кооперативлар каби ташкилий-ҳуқуқий ҳамда мулкчилик шаклларини инобатга олувчи жамланма статистик кўрсаткичлар орқали агрегатланган таҳлил усули асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида тузилмавий силжишлар самарадорлигини ошириш мақсадида экин майдонларининг агроиқлимий ва ресурс салоҳиятига мос равишда қайта жойлаштиришни моделлаштирувчи имитацион тизим орқали экинлардан олинадиган ўртача ҳосилни (ЎҲе =10%-15%) ҳамда агроиқтисодий самарадорликни (Са = 20%) ни ошириш имконияти асосланган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғидаги асосий ривожланиш тенденсиялари бўйича натижавий кўрсаткичларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аграр секторда таркибий ўзгаришларни статистик баҳолаш ва кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги статистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аграр сектордаги иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларни мунтазам ва тизимли ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва прогнозлаш орқали қишлоқ хўжалигининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси тўғрисида объектив, холис ва таққослама маълумотлар базасини шакллантириш жараёнлари тармоқ таркибий ўзгаришлари билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар жиҳатидан такомиллаштирилган. Ушбу масалаларга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари “Статистика” бакалавриат таʼлим ёʻналишлари талабалари учун тавсия этилиб, 2024 йилда чоп этилган “Молиявий статистика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
аграр тармоқдаги таркибий ўзгаришларни статистик баҳолаш методологиясини Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2)га кўра иқтисодий индекс усулини жорий этиш асосида такомиллаштириш орқали субтармоқлар ўртасидаги динамик ўзгаришлар таъсирида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ялпи ҳажмини ошириш (МЯҲқх = 8%-12%) чегараси асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-июндаги 04/23-11-606-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф аграр секторда амалга ошириладиган тадбирларнинг самарадорлигини оширишда, хусусан мамлакатимизда статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясининг аграр сектор йўналишидаги вазифаларининг ижросини таъминлашга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашда юқори самарали субъектларни танлаш имконини берувчи методологик асос фермер, деҳқон, кластер, агрофирма ва кооперативлар каби ташкилий-ҳуқуқий ҳамда мулкчилик шаклларини инобатга олувчи жамланма статистик кўрсаткичлар орқали агрегатланган таҳлил усули асосида такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-июндаги 04/23-11-606-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги субъектларининг ривожланиш даражаси, уларнинг асосий тенденсияларидаги таркибий ўзгаришларни комплекс статистик баҳолаш имкониятларини оширган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида тузилмавий силжишлар самарадорлигини ошириш мақсадида экин майдонларининг агроиқлимий ва ресурс салоҳиятига мос равишда қайта жойлаштиришни моделлаштирувчи имитацион тизим орқали экинлардан олинадиган ўртача ҳосилни (ЎҲе =10%-15%) ҳамда агроиқтисодий самарадорликни (Са = 20%) ни ошириш имконияти асосланган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-июндаги 04/23-11-606-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-387 сонли қарорига асосан мамлакатимизда экин майдонлари тузилмасини такомиллаштириш, иқтисодий-математик моделларни ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғидаги асосий ривожланиш тенденсиялари бўйича натижавий кўрсаткичларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-июндаги 04/23-11-606-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ статистик таҳлил ва прогнозлашнинг замонавий услубларидан самарали фойдаланиш даражаларини кенгайтириш имконини берган.