Мирзахолов Нодирбек Тожибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектнинг ривожланиш динамикаси (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal862
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замирахон Руҳитдиновна Исақова фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (DSc), в.б. профессор; Тўраев Бахтиёр Оманович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектнинг ривожланиш динамикасини ижтимоий-фалсафий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашган жамиятда рақамли технологияларнинг тараққий этиб бориши, инсон тафаккури ва интеллектининг маҳсули бўлмиш сунъий интеллектнинг парадоксал интеграциялашиш (нейрон тармоқ, синапс, инсон миясини хариталаш, ва моделлаштириш, смарттизим, интерфейс, гиперперсонал) хусусиятлари фалсафанинг техногенез ва антропогенез аспектларида очиб берилган;
жамиятда инсонга хос биологик феномен (интеллект), инсон ақлий ва ижодий тафаккурининг техник интерпретацияси инсон тафаккури маҳсули сифатида, технологик тараққиёт манфаатларига хизмат қилувчи шахс – жамият – давлат ўртасидаги мувозанатни барқарорлаштиришнинг муҳим фактори эканлиги илмий асосланган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект ривожининг ўзига хос қирраларини белгиловчи хусусиятлар (ижодий тафаккур, креативлик, виртуал бандлик, “ақлли” ҳаёт тарзи) ва конверсион ўзгаришлар (рақамли платформа, медиамакон) меҳнатнинг рационал интеграциясини белгилашда инсон омили стимулига ижобий таъсири аниқланган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожланиши, фалсафанинг “билим” – “технология” – “келажак” парадигмасида бошқарувни автоматлаштириш, рақамлаштириш, интеллектуал электронлаштиришга олиб келиб, социумда трансгуманизмни ривожлантирувчи омил эканлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектнинг ривожланиш динамикасининг ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ахборотлашган жамиятнинг сифат жиҳатдан компютер (электрон ҳисоблаш машиналари) давридан когнитив (рақамли технология) даврига ўтишида инсон ақли ва қўли билан яратилган сунъий интеллектнинг парадоксал интеграцияланиши (нейрон тармоқ, нейраморф микросхема, чиплар, синапс, инсон миясини хариталаш ва моделлаштириш, смарттизим, интерфейс, гиперперсонал)нинг техногенез ва антропогенез аспектлари акс этган илмий хулоса, таклиф ва тавсияларидан 2023-йил 11-сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 99-бандида келтирилган давлат чегарасини қўриқлаш тизимига замонавий технологиялар, коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг жорий этиш, хавфсизликни таъминлаш жараёнини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда янада автоматлаштиришга доир устувор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 2220 сонли далолатномаси). Натижада янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллектнинг давлат чегарасини қўриқлаш тизимига кенг жорий қилиниши замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни рағбатлантириб, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш, чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
инсонга хос биологик феномен (интеллект), инсон ақлий ва ижодий тафаккурининг техник интерпретацияси (сунъий интеллект)нинг инсон тафаккури маҳсули сифатида технологик тараққиёт манфаатлари, жамият ва давлат хавфсизлиги, шахс эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, сивилизация келажагини барқарорлаштириш, Ер юзини сақлаб қолишнинг муҳим факторлари эканлиги илмий асосланган таклиф ва тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларига татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 6-июлдаги 238/1 сонли далолатномаси). Натижада ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектнинг ривожланиш динамикасининг жамият ҳаёти ва тараққиётига кўрсатаётган таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришга, сунъий интеллект билан муносабатнинг ахлоқий аспектларини қайта кўриб чиқиш усулларини таснифлаш, бу технологияларнинг ривожланишининг ижобий томонларидан фойдаланиш учун хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект ривожининг ўзига хос қирраларини (ижодий тафаккур, креативлик, виртуал бандлик, “ақлли” ҳаёт тарзи) ва конверсион ўзгаришлар (рақамли платформа, медиамакон) инсон омилига муносабат “меҳнат”дан “ижод”га айланиши фан ва таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялаш жараёнлари трансформацияси орқали далиллашга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида 2021-2023-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, Бугуннинг мавзуси дастурлари ссенарийларини тайёрлашга татбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикасида 2021-2025-йилларда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш белгиланган чора-тадбирлар дастурининг 4-бандида белгиланган “Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот коммуникатив технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш” йўналиши доирасидаги сунъий интеллект ва ахборот технологияларининг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг келажаги, мавжуд имкониятлари ва истиқболларини ёритишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-октябрдаги 04-36-1618 сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ёшларнинг рақамли платформа, медиамакондаги ижтимоий тафаккур, креативлик, виртуал бандлик, “ақлли” ҳаёт тарзи, инсон омилига муносабатнинг меҳнатдан ижодга айланиши, фан ва таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграциялаш жараёнларига доир ундаги парадигмал ёндашувларни тақдим этиш, келажакда сунъий интеллект истиқболини эвристик нуқтаи назардан тадқиқ этиш, ёшлар онги, шуури ва тафаккурида креатив дунёқарашни шакллантириш ва бу орқали мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни амалга оширишга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект рақамли технологияларни инсон билан бирлаштириш (электрон ҳукумат, автоматлаштириш, рақамли саводхонлик, рақамли маданият, рақамли таълим, рақамли истеʼмол, рақамли хавфсизлик, ахборот ресурслари, маълумотларни тез ва аниқ таҳлил қилиш имкониятлари, техникани интеллектуал ўзлаштириш қобилияти, сунъий интеллект билан биргаликда тизимли ишлаш, рақамли трансформация)нинг ижобий натижалари ҳамда фан-техника прогрессининг сўнгги ютуқлари асосида инсонни чексиз такомиллаштириш (трансгуманизм)нинг салбий оқибатлари инсон тафаккурини сунъий моделлаштиришнинг “билим” – “технология” – “келажак” парадигмасига доир илмий-назарий хулосалари, таклиф ва тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларига фаол татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 6-июлдаги 238/1 сонли далолатномаси). Натижада ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектнинг ривожланиш динамикасининг жамият ҳаёти ва тараққиётига кўрсатаётган таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган.