Сапаев Махсудбек Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5190.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халмуротов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори,доцент
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг иққтисодий-экологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақаларни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларига таъсир этувчи омиллар сифатида ҳудудларда мавжуд корхоналарни модернизатсиялаш ва диверсификатсиялаш жараёнини тезлаштириш, яшил сертификатлар ва экологик маркировкалаш амалиётини тезлаштириш, экологияга зарар келтираётган саноат корхоналари учун халқаро ИСО-14001 стандартини жорий қилиш механизми такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятини ҳудудий жиҳатдан экологик барқарорлигини баҳолаш даражасининг янги шкалалари [1,0< ЭМД кам муам ≥ 3,0], [4,0< ЭМД ўрта муам ≥ 5,0], [6,0< ЭМД кўп муам ≥ 7,0], [8,0< ЭМД жуда кўп муам ≤ 9,0] асосида такомиллаштирилган;
ҳудуддаги иқтисодий-экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ўтказилган сўровномалар натижасини Конкордатсия коеффитсиенти бўйича эксперт баҳолаш борасида миқдорий чегара мезонларининг (0,2≤W≤1,0) қийматларнинг мақбул даражалари аниқланган;
Хоразм вилоятининг иқтисодий-экологик ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2030-йилга қадар ўрта муддатли прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
минтақаларни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларига таъсир этувчи омиллар сифатида ҳудудларда мавжуд корхоналарни модернизатсия ва диверсификатсиялаш жараёнини тезлаштириш, яшил сертификатлар ва экологик маркировкалаш амалиётини тезлаштириш, экологияга зарар келтираётган саноат корхоналари учун халқаро ИСО-14001 стандартини олиш таклифи Хоразм вилояти экология бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 10-майдаги 7-1717-сон маълумотномаси). Натижада минтақани барқарор ривожлантиришининг иқтисодий-экологик муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда стратегик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишга ёрдам берган;
Хоразм вилоятини ҳудудий жиҳатдан экологик барқарорлигини баҳолаш даражасининг янги шкалалари [1,0< ЭМД кам муам ≥ 3,0], [4,0< ЭМД ўрта муам ≥ 5,0], [6,0< ЭМД кўп муам ≥ 7,0], [8,0< ЭМД жуда кўп муам ≤ 9,0] асосида баҳолаш таклифи Хоразм вилояти экология бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 10-майдаги 7-1717-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг экологик ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва вазиятни самарали баҳолашга имкон берган;
ҳудуддаги иқтисодий-экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ўтказилган сўровномалар натижасини Конкордатсия коеффитсиенти бўйича эксперт баҳолаш борасида миқдорий чегара мезонларининг (0,2≤W≤1,0) қийматларнинг мақбул даражалари бўйича таклифи Хоразм вилояти экология бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 10-майдаги 7-1717 - сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг иқтисодий-экологик ривожланишига таъсир кўрсатаётган омилларни 15,0 фоизгача пасайтиришга имкон яратган;
Хоразм вилоятининг иқтисодий-экологик ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2030-йилга қадар ўрта муддатли прогноз сенарийлари бўйича таклифи Хоразм вилояти экология бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 10-майдаги 7-1717-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятни иқтисодий-экологик ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари бўйича прогноз сенарийларининг ишлаб чиқилиши ва ўрта муддатли даврлардаги истиқбол кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлиги таъминланган.