Икрамов Сайфулло Тургуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданий-оммавий тадбирларнинг ёшларда ижтимоий фикрни шакллантиришлаги ўрни”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/San246.
Илмий раҳбар: Алемасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Қобилова Феруза Насруллаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий фикрини шакллантиришга маданий-оммавий тадбирларнинг таъсирини маданиятшунослик нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг этномаданий, дифференциал ва ижтимоий хусусиятларида ижтимоий фикрни улардаги дунёқараш, онг, билим, интеллект, жисмоний ва руҳий имкониятлар орқали шакллантириш, улар онгида гўзалликни ҳис қилиш, яъни санъат асарларининг гедонистик фалсафасини англаш жараёнининг бадиий-эстетик, маънавий-маърифий ва экзистенсиал жиҳатлари аниқланган;
маданий-оммавий тадбирларни ижтимоий-ғоявий, педагогик, креатив, релаксация, маърифий, хронометрик функсиялари ёшлар ижтимоий фикрини ижобий томонга ўзгартиришининг илмий-назарий қонуниятлари далилланган;
ёшларда инновацион изланишларга, креатив ва бадиий-экзистенсиал ижодга қизиқиш уйғотиш, ижтимоий фикри ва онгида социогуманистик қарашларни шакллантиришда маданий-оммавий тадбирлардан мақсадга йўналтирилган ҳолда самарали фойдаланишнинг рационал, обектив мезонлари ҳамда тадбирларнинг трансформацион хусусиятлари ва эстетик эволюсияси назарий, илмий ва методологик жиҳатдан асосланган;
Янги Ўзбекистондаги маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда парадигмал ўзгаришлар рўй бергани, натижада миллий маданиятни тиклаш ва ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва интернационал бирдамликни мустаҳкамлаш, тарихий онг ва миллий ўзликни шакллантириш, диний-маънавий қадриятлар ва этномаданий анъаналарни тиклаш, ёшларда илғор технологик ва маърифий қарашларни шакллантиришга хизмат қилувчи маданий-оммавий тадбирлар консепсияси ишлаб чиқилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий-оммавий тадбирларнинг ёшларда ижтимоий фикрни шаклланишидаги ўрни тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшларнинг этномаданий, дифференциал ва ижтимоий хусусиятларида ижтимоий фикрни улардаги дунёқараш, онг, билим, интеллект, жисмоний ва руҳий имкониятлар орқали шакллантириш, улар онгида гўзалликни ҳис қилиш, яъни санъат асарларининг гедонистик фалсафасини англаш жараёнининг бадиий-эстетик, маънавий-маърифий ва экзистенсиал жиҳатлари аниқлашга оид хулоса ва таклифлардан республикамизда ўтказилиб келинаётган маданий-оммавий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2024-йил 3-июндаги 02-11-17-1835-сон маълумотномаси). Натижада, маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишнинг методик асослари такомиллаштирилган;
маданий-оммавий тадбирларни ижтимоий-ғоявий, педагогик, креатив, релаксация, маърифий, хронометрик функсиялари ёшлар ижтимоий фикрини ижобий томонга ўзгартиришининг илмий-назарий қонуниятлари далилланганлигига оид хулоса ва таклифлар “Продюсерлик фаолиятида маркетинг, жамоатчилик алоқалари ва реклама” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 24-сентябрдаги 02/01-01-79-сон маълумотномаси). Натижада, маданий тадбирларни ташкил этишда продюсерлик фаолияти сир-асрорларини ўргатиш, уни таҳлил қилиш ва муаммоларни тўғри еча билиш йўллари ҳақида тушунча беришга хизмат қилган;
ёшларда инновацион изланишларга, креатив ва бадиий-экзистенсиал ижодга қизиқиш уйғотиш, ижтимоий фикри ва онгида социогуманистик қарашларни шакллантиришда маданий-оммавий тадбирлардан мақсадга йўналтирилган ҳолда самарали фойдаланишнинг рационал, обектив мезонлари ҳамда тадбирларнинг трансформацион хусусиятлари ва эстетик эволюсияси назарий, илмий ва методологик жиҳатдан асосланган хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали дастурларида фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2025-йил 14-июлдаги 01-33/525-сон маълумотномаси). Натижада маданий-оммавий тадбирлар, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётимиздаги ўрни ва ёшларга таъсири, шунингдек, мазкур тадбирларда ёшларнинг иштироки кўламини ошишига эришилган;
Янги Ўзбекистондаги маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда парадигмал ўзгаришлар рўй бергани, натижада миллий маданиятни тиклаш ва ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва интернационал бирдамликни мустаҳкамлаш, тарихий онг ва миллий ўзликни шакллантириш, диний-маънавий қадриятлар ва этномаданий анъаналарни тиклаш, ёшларда илғор технологик ва маърифий қарашларни шакллантиришга хизмат қилувчи маданий-оммавий тадбирлар консепсияси ишлаб чиқилгани исботланганлигига оид хулоса ва таклифлар “Маданий тадбирларни ташкил этиш маҳорати”, “Оммавий байрамлар менежменти” ва “Маданий тадбирларни бадиий безаш” фанларининг ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 24-сентябрдаги 02/01-01-79-сон маълумотномаси). Натижада, маданий тадбирларни ташкил этишнинҳ методик таъминоти такомиллаштирилган.