Баймуратова Хосият Атабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Мунис ва Огаҳийнинг “Фирдавс ул-иқбол” асари ономастикаси, 10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil3998.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Курбониёзов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори, профессор; Махмудов Рауфжон Баходирович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шермуҳаммад Мунис ва Муҳаммадризо Огаҳийларнинг “Фирдавс ул-иқбол” асари таркибида қўлланган ономастик бирликларининг луғавий хусусиятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Фирдавс ул-иқбол” асаридаги Дарбанд, Дарагиз қўрғони, Пирнахос, Шайх Жалил ота каби атоқли отларнинг стратиграфик таҳлили асосида асар ономастик кўлами туркий, арабий, эроний, шунингдек, бошқа тилларга оид апеллятивлардан шакллангани асосланган;
асар таркибидаги Журжон, Намруд, Бадр, Хизрели, Шўрбулоқ, Тангриёрбоши каби атоқли отлар апеллятив таркибига кўра бир ёки кўп морфемали; Сафар, Барлос, Чибиқли, Йилғинли каби бирликлар ясалиш асосига кўра туб ёки ясама апеллятивли бўлиши, шу билан бирга, Қиниқли, Қўштамғали, Очамайли, Доруған, Сирчали каби атоқли отлар бугунги кун ономастик бирликларидан семантик, деривацион ва структур хусусиятлари билан фарқ қилиши исботланган;
асардаги Берка султон, Қурбон ҳожи каби антропонимлар, Ёрти қум, Абу Қабис тоғи каби топонимлар, Меҳр, Моҳ, Зуҳал, Сурайё, Зуҳра каби космонимлар, олоша, қизилбош, тўртқаро каби этнонимлар, Анқо, Семурғ каби зоонимларнинг прецедент ном сифатида аллюзив ном, интертекстуаллик, ўхшатиш эталони, маданий код сингари хусусиятларга эга бўлиши матннинг лисоний таҳлили асосида далилланган;
асардаги Бийик қир, Ишқобод каби топонимлар, Юсуф, Масиҳ, Форуқ каби антропонимлар, Замон қудуқи, Сорибий наҳри каби гидронимлар, Қарохўжа, Кўкўзакли каби этнонимларнинг экспрессив, аффектив, вокатив, волютатив, дискурс, индикатор, ажратиш (фарқлаш) каби функсионал ўзига хосликлари таҳлили, шунингдек, ономастик бирликлар троп ва услубий фигураларнинг асар матнини шакллантиришдаги ўрни очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мунис ва Огаҳийнинг “Фирдавс ул-иқбол” асари ономастикасини ўрганиш асосида:
“Фирдавс ул-иқбол” асаридаги Дарбанд, Дарагиз қўрғони, Пирнахос, Шайх Жалил ота каби атоқли отларнинг стратиграфик таҳлили асосида асар ономастик кўлами туркий, арабий, эроний, шунингдек, бошқа тилларга оид апеллятивлардан шакллангани асослангани, асар таркибидаги Журжон, Намруд, Бадр, Хизрели, Шўрбулоқ, Тангриёрбоши каби атоқли отлар апеллятив таркибига кўра бир ёки кўп морфемали; Сафар, Барлос, Чибиқли, Йилғинли каби бирликлар ясалиш асосига кўра туб ёки ясама апеллятивли бўлиши, шу билан бирга, Қиниқли, Қўштамғали, Очамайли, Доруған, Сирчали каби атоқли отлар бугунги кун ономастик бирликларидан семантик, деривацион ва структур хусусиятлари билан фарқ қилиши исботланганига доир хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида диссертация илмий натижаларидан кенг фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 15-августдаги 136/2-24-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот материаллари фондда сақланаётган қатор қўлёзма манбаларни табдил қилиш жараёнида учраган атоқли отларни жорий алифболарга ўтказиш ҳамда таҳлил қилишга хизмат қилган;
асардаги Берка султон, Қурбон ҳожи каби антропонимлар, Ёрти қум, Абу Қабис тоғи каби топонимлар, Меҳр, Моҳ, Зуҳал, Сурайё, Зуҳра каби космонимлар, олоша, қизилбош, тўртқаро каби этнонимлар, Анқо, Семурғ каби зоонимларнинг прецедент ном сифатида аллюзив ном, интертекстуаллик, ўхшатиш эталони, маданий код сингари хусусиятларга эга бўлиши матннинг лисоний таҳлили асосида далиллангани, асардаги Бийик қир, Ишқобод каби топонимлар, Юсуф, Масиҳ, Форуқ каби антропонимлар, Замон қудуқи, Сорибий наҳри каби гидронимлар, Қарохўжа, Кўкўзакли каби этнонимларнинг экспрессив, аффектив, вокатив, волютатив, дискурс, индикатор, ажратиш (фарқлаш) каби функсионал ўзига хосликлари таҳлили, шунингдек, ономастик бирликлар троп ва услубий фигураларнинг асар матнини шакллантиришдаги ўрни очиб берилгани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ФА-Фл-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-июндаги 250/1-сон маълумотномаси). Натижада туркий тилда, эски туркий тилда, эски ўзбек адабий тилида қўлланган ономастик бирликларда содир бўладиган лисоний ўзгаришлар ва уларни юзага келтирувчи омиллар ҳақидаги илмий қарашлар янада бойиган.