Бобомуродов Сирожиддин Менгзиё ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқув жараёнида илк инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш методикаси (она тили мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2024.4.PhD/Ped4094
Илмий раҳбар: Норбўтаев Хушбоқ Бобоназарович, Термиз давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Орипова Нодима Халиловна – Қарши давлат университети доценти, педагогика фанлари доктори (DSc).
иккинчи оппонент – Эшмўминов Асқар Алламуродович – Термиз давлат иниверситети доценти, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
она тили дарсларида ўқув элементларининг таксономик кетма-кетлигини таъминлаш орқали ўқувчиларда инвариант (ўзгармас) ва вариатив (ўзгарувчан) тушунчаларни шакллантиришнинг интериоризация (тушунчанинг ички қабул қилиниши), экстериоризация (ташқи намоён бўлиши) ва рефлексив-баҳолаш каби хусусиятлари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантиришга қаратилган дидактик модел мазмуни шахсий таълим дастурида ўқувчининг ўқиш мақсадлари ва фаолият турларини белгилаш ҳамда методик тамойилларни фаол таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда вариатив тушунчаларни шакллантиришнинг методик тизими “Она тили” дарсларида вариацион мазмунга эга методларни қўллаш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш мезонлари билан диагностика қилиш имконини берувчи дидактик муҳитни яратиш орқали такомиллаштирилган;
дарсдан ташқари машғулотларнинг интеллектуал-ижодий ва коррексион-ривожлантирувчи функсияларини ошириш асосида локал-модулли технологияни такомиллаштириш орқали бошланғич синф ўқувчиларида вариатив тушунчаларни шакллантириш самарадорлиги аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқув жараёнида илк инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили дарсларида ўқув элементларининг таксономик кетма-кетлигини таъминлаш орқали ўқувчиларда инвариант (ўзгармас) ва вариатив (ўзгарувчан) тушунчаларни шакллантиришнинг интериоризация (тушунчанинг ички қабул қилиниши), экстериоризация (ташқи намоён бўлиши) ва рефлексив-баҳолаш каби хусусиятларини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим Миллий ўқув дастури ва дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 8-ноябр 01/11-1-933-сон маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантиришга қаратилган дидактик модел мазмуни шахсий таълим дастурида ўқувчининг ўқиш мақсадлари ва фаолият турларини белгилаш ҳамда методик тамойилларни фаол таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2024 уилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 2-май № 203-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқув жараёнида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш методикаси мазмунан бойитилган;
ўқувчиларда вариатив тушунчаларни шакллантиришнинг методик тизими “Она тили” дарсларида вариацион мазмунга эга методларни қўллаш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш мезонлари билан диагностика қилиш имконини берувчи дидактик муҳитни яратиш орқали такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижаларидан Европа иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР- “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2025-йил 1-май 03/12-1788-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқув жараёнида инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш давомида ўқув фаолиятини ривожлантиришга ёʻналтирилган мантиқий тузилма такомиллаштирилган;
дарсдан ташқари машғулотларнинг интеллектуал-ижодий ва коррексион-ривожлантирувчи функсияларини ошириш асосида локал-модулли технологияни такомиллаштириш орқали бошланғич синф ўқувчиларида вариатив тушунчаларни шакллантириш самарадорлигини аниқлаштиришга хизмат қилувчи илмий методик тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий инстифути Қорақалпоғистон филиалида 2021-2024-йилларда амалга оширилган ХТ-Ф2-011 “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асосларини комплекс тадқиқ этиш ва консепсиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 28-апрел № 202-сонли маълумотномаси). Натижада компетенсиявий ёндашув орқали инвариант ва вариатив тушунчаларни шакллантириш жараёни ўқувчиларда ижодий, интеллектуал хусусиятларини ривожлантиришга хизмат қилган.