Абдувалиев Хайитбой Абдуғаниевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштиришнинг географик жиҳатлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Gr45.
Илмий маслаҳатчи: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Жумаханов Шавкат Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Исаев Акбаржон Абдулхамидович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон аҳоли масканларида аҳолининг ҳудудий жойлашувини табиий-географик омиллар асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли зичлигини ҳисоблашнинг анъанавий маъмурий бирликлар аҳолисини унинг майдонига тақсимлаш асосидаги услуби, аҳоли зичлигини маъмурий бирликларнинг суғориладиган ерлари бўйича ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
аҳоли зичлигини ҳисоблашда жамиятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида аҳоли жойлашувига “чекловчи” таъсир кўрсатувчи табиий омилларни (қояли, кучли парчаланган тоғлар, қум барханли, сувсиз жазирама чўллар) эътиборга олувчи янги услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳудудий жойлашувига бирламчи таъсир кўрсатувчи табиий географик (геоморфологик, иқлимий, тупроқ, гидрологик ва гидрогеологик) омилларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш асосида 4 та ландшафт тури аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси аҳоли манзилгоҳларининг баландлик яруслари бўйлаб жойланишининг табиий-географик қонинияти таҳлил этилган ва аҳоли яшаши учун ижтимоий-экологик жиҳатдан қулай бўлган оптимал баландлик минтақаси чегараси аниқланган;
республика аҳолисининг зичлиги амалиётда фойдаланиб келинаётган маъмурий бирликлардан ташқари, аниқланган ландшафт турлари доирасида янги услубиёт бўйича ҳисоблаб чиқилган;
аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштиришда ҳар бир ландшафт турининг табиий-демографик имкониятидан келиб чиқувчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш ва уни оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
аҳоли зичлигини ҳисоблашнинг маъмурий бирликлар аҳолисини унинг майдонига тақсимлаш асосидаги услубига ўзгартириш киритилиб, аҳоли зичлигини маъмурий бирликларнинг суғориладиган ерлари бўйича ҳисоблаш услуби Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 25 апрелдаги 01/00-02/09-3868-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир вилоятнинг суғориладиган ерлари бўйича аҳоли зичлигини ҳисоблашга эришилган ва бу услуб суғориладиган ерлар бўйича зичликни аниқлаш имконини берган;
аҳоли зичлигини ҳисоблашнинг анъанавий услубига аниқлик киритиш мақсадида жамиятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида аҳоли жойлашувига “чекловчи” таъсир кўрсатувчи табиий омилларни (қояли, кучли парчаланган тоғлар, қум барханли, сувсиз жазирама чўллар) эътиборга олиш бўйича ишлаб чиқилган янги услубий ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 25 апрелдаги 01/00-02/09-3868-сон маълумотномаси). Натижада, турли мақсадларда ер ажратиб беришда ҳудуднинг табиий-географик хусусиятларини ҳисобга олиш заруратининг илмий жиҳатларини асослаш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳудудий жойлашувига бирламчи таъсир кўрсатувчи табиий географик (геоморфологик, иқлимий, тупроқ, гидрологик ва гидрогеологик) омилларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш асосида ажратилган 4 та ландшафт тури бўйича олинган натижалари амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг 2025 йил 5 майдаги 03/08-4742-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир аҳоли пунктларининг ландшафт турлари доирасидаги аҳоли зичлигини аниқлаш, демографик юкни ҳисоблашга эришилган ҳамда 1:2500000 масштабли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ландшафт турлари бўйича жойланиши” номли картасини яратиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси аҳоли манзилгоҳларининг баландлик яруслари бўйлаб жойланишининг табиий-географик қонунияти таҳлили асосидаги аниқланган аҳоли яшаши учун қулай бўлган баландлик чегараси амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг 2025 йил 5 майдаги 03/08-4742-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон аҳолисининг жойланиши учун қулай географик ҳудудларини аниқлаш имкони яратилган ва 1:450000 масштабли “Қашқадарё вилояти аҳолисининг жойланиши” картасини яратиш имконини берган;
республика аҳолисининг зичлиги амалиётда фойдаланиб келинаётган маъмурий бирликлардан ташқари аниқланган ландшафт турлари доирасида янги услубиёт бўйича ҳисоблаш асосидаги натижалари амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги 03-03/1-03/3-5044-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий туманларда аҳолининг кичик ҳудудий хусусиятларини ажратиб олиш ва аҳоли пунктлари ижтимоий-экологик вазиятини такомиллаштиришда ҳудуднинг табиий-демографик имкониятидан фойдаланиш имконини берган;
аҳоли манзилгоҳларини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштиришда ҳар бир ландшафт турининг табиий-демографик имкониятидан келиб чиқувчи илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги 03-03/1-03/3-5044-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиётни ошириш, ҳудудлар аҳолисини қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантиришни мажмуали ва ҳудудий баҳолаш имконини берган.