Розикова Дилдора Кодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эмбриохориал етишмовчилик:ҳомиладорликнинг эрта давридаги асоратлар ва репродуктив йўқотишлар хавфини баҳолаш”, 14.00.01– Акушерлик ва гинекология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3699.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижановна, тиббиёт фанлари доктори профессор; Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: репродуктив йўқотишлар хавфи ва ҳомиладорликнинг патологик кечишида эмбриохориал етишмовчиликни эрта ташхислашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эмбриохориал етишмовчилик ривожланишининг оналик (беморга боғлиқ омиллар- сурункали стресс, овқатланишнинг бузилиши, гемореологик (қон ивиш системаси) ва ҳомила (амниотик бўшлиқ ва сариқ халта ривожланишидаги аномалиялар) патогенетик хавф омиллари исботланган;
эмбриохориал етишмовчиликнинг инфекцион-яллиғланиш генези аниқланган, бу нейтрофиллар даражасининг ошиши билан тасдиқланган, шунингдек, оғирлашган акушерлик-гинекологик анамнезга эга аёлларда D, K ва B₁₂ витаминлари етишмовчилигининг эмбриохориал етишмовчилик шаклланишидаги патоморфологик роли исботланган; 
вагинал микробиота бузилишлари (анаэроб ва аралаш типдаги дисбиознинг устунлиги) ва ичак микробиотаси бузилишлари (Lactobacillus spp. сонининг камайиши, Escherichia coli ва Staphylococcus aureus миқдорининг кўпайиши) билан эмбриохориал етишмовчиликда экстраэмбрионал тузилмалардаги патологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик асосланган;
биринчи уч ойликда эмбриохориал етишмовчилик туфайли юзага келадиган ҳомиладорлик асоратлари хавфини башорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилди ва асосланди, бу эса ушбу патологиянинг эрта ташхиси ва профилактикаси самарадорлигини ошириши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эмбриохориал етишмовчилик: ҳомиладорликнинг эрта давридаги асоратлар ва репродуктив йўқотишлар хавфини баҳолаш мавзусидаги илмий тадқиқотнинг жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 19/39-сон хулосаси олинган.   
биринчи илмий янгилик: эмбриохориал етишмовчилик ривожланишининг оналик (беморга боғлиқ омиллар- сурункали стресс, овқатланишнинг бузилиши, гемореологик (қон ивиш системаси) ва ҳомила (амниотик бўшлиқ ва сариқ халта ривожланишидаги аномалиялар) патогенетик хавф омиллари исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорлик эмбриохориал етишмовчилик билан асоратланган беморларда касаллик авж олиши ва асоратланишини прогнозловчи клиник – лаборатор маркерларининг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган эмбриохориал етишмовчилик олдини олиш имконини берди ва эрта ташхисот натижасида эмбриохориал етишмовчилик бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: эмбриохориал етишмовчиликни эрта аниқлаш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 296390  сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: эбриохориал етишмовчиликни эрта босқичларида  ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стaционар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 191630 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 104760 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: эмбриохориал етишмовчиликнинг инфекцион-яллиғланиш генези аниқланган, бу нейтрофиллар даражасининг ошиши билан тасдиқланган, шунингдек, оғирлашган акушерлик-гинекологик анамнезга эга аёлларда D, K ва B₁₂ витаминлари етишмовчилигининг эмбриохориал етишмовчилик шаклланишидаги патоморфологик роли исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: витамин етишмовчилигини эрта аниқлаш орқали хорион ажралиши ва гематома оғирлашувининг олдини олиш орқали ҳомиладорликни сақлаш самарадорлиги оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: анамнезида репродуктив йўқотишлар мавжуд аёлларнинг соматик ҳолатини баҳолаш ва витамин етишмовчилигини эрта аниқлаш асоратли ҳомиладорлик ва такрорий йўқотишларни даволаш харажатларини қисқартириб, ҳар бир беморга ўртача 477292 сўм тежам қилинди. Хулоса: анамнези оғирлашган аёлларда лаборатор ташхислаш ва даволаш усулларининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 477292 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: вагинал микробиота бузилишлари (анаэроб ва аралаш типдаги дисбиознинг устунлиги) ва ичак микробиотаси бузилишлари (Lactobacillus spp. сонининг камайиши, Escherichia coli ва Staphylococcus aureus миқдорининг кўпайиши) билан эмбриохориал етишмовчиликда экстраэмбрионал тузилмалардаги патологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: касаллик хавфини эрта бартараф этиш ҳисобига анамнезида бола ташлаш хамда эмбриохориал етишмовчиликда экстраэмбрионал тузилмалардаги патологик ўзгаришлар  нуқсонлари каби кўрсаткичлар 1,5 баравар камайган ҳамда қин микробиотасини чуқур бузилишларини эрта аниқлаш амалга оширилган тақдирда ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: ортиқча текширувлар ва шифохонага ётқизишлар сони камайиб, ҳар бир бемор учун ўртача 480150 сўм маблағ тежалди. Хулоса: хомиладор аёлларнинг қин микробиотасини эрта аниқлаш натижасида беморларнинг стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 480150 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: биринчи уч ойликда эмбриохориал етишмовчилик туфайли юзага келадиган ҳомиладорлик асоратлари хавфини башорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилди ва асосланди, бу эса ушбу патологиянинг эрта ташхиси ва профилактикаси самарадорлигини ошириши исботланган. патоморфологик ташхислаш жараёнлари тизимлаштирилди, даволаш усуллари индивидуаллаштирилди, йўқотишлар камайди ва прогноз яхшиланди.  Иқтисодий самарадорлиги ортиқча текширувлар ва шифохонага ётқизишлар сони камайиб, ҳар анамнезида репродуктив йўқотишлар мавжуд аёлларда биринчи уч ойликда асоратлар ривожланиши хавфини башорат қилиш алгоритми ишлаб чиқиш орқали эрта ва самарали даволаш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, ҳар бир бемор учун ўртача 878435 сўм маблағ тежалди. Хулоса: анамнези оғирлашган аёлларда лаборатор ташхислаш ва даволаш усулларининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 878435 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish