Сапаров Саидқул Хўжамуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Бош мия саратонини эрта ташхислаш масалаларида обектлар муҳимлигининг ахборот ўлчовини аниқлаш алгоритмлари” 05.01.03 - “Информатиканинг назарий асослари”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т4635
Илмий раҳбар: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Примова Холида Анорбоевна, техника фанлари доктори, профессор; Хамраев Алишер Шодмонқулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бош мия саратонини эрта ташхислашда белгилар муҳимлигини таъминловчи ахборот мезонларига асосланган обектлар муҳимлиги ахборот ўлчовини аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бош мия саратони билан касалланган беморларга эрта ташхис қўйишда обектлар ва уларни тавсифловчи белгиларнинг ташхислашга қўшган ахборот ҳиссасини аниқлашга асосланган эвристик мезонлари ишлаб чиқилган;
мия саратони ташхисига оид машинали ўқитиш моделлари учун клиник белгилар ахборот ўлчовига асосланган синтетик ўқув танланмасини яратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
номинал белгилар фазоси асносида шакллантирилган мия саратони обектларининг муҳимлиги ахборот ўлчовини аниқлашга асосланган информатив белгилар мажмуаларини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усул ва алгоритмлари асосида мия саратони обектларининг ташхислашга қўшган ахборот ҳиссасини баҳолаш орқали уларнинг муҳимлилик даражасини аниқлаш асносида синфлаштиришга асосланган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқотда ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида яратилган “Ақлли онкология” дастурий мажмуаси асосида:
мия саратони ўқув танланма синфларини шакллантиришда тиббий тимсоллар муҳимлигининг ахборот ўлчовини аниқлаш алгоритми асосида яратилган дастурий мажмуа Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 29-мартдаги 04/2366-сонли маълумотномаси). Натижада бу беморлар учун қулай шарт-шароит муҳитини яратиб, уларнинг Нейрохирург ва Радиологилар маслаҳатини олиш зарурлигини ёки зарурият эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, бу жараёнда шифокорлар учун бош мия касалликларини эрта аниқлаш, бу соҳа мутахассисларининг иш унумдорлигини ўртача 15% га оширишга имкон берган.;
маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усул ва алгоритмлари комбинацияси кесимида мия саратони обектларининг муҳимлигини ахборот ўлчовини аниқлаш алгоритми асосида яратилган дастурий мажмуа Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 29-мартдаги 04/2366-сонли маълумотномаси). Натижада бош мия касалликлар синфининг муҳумлилик кўрсатгичлари баҳоланилган ва улар асосида синфларнинг вакил обекти аниқланган. Бунинг натижасида радиолог ва онкологлар томонидан бош мия касалликларига ташхис қўйишда муайян тиббий чораларни ўз вақтида амалга оширишга, бунинг натижасида маъумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни 15% га қисқартириш ва ташхислаш самарадорлигини 20% га оширга имкон берган.
мия саратони обектларининг муҳимлигини аниқлашда информатив белгилар мажмуаларини танлаш алгоритми асосида яратилган дастурий мажмуа Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 29-мартдаги 04/2366-сонли маълумотномаси). Натижада бош мия саратони касалликларини характерловчи 19 та белгилар мажмуасидан ташхис қўйишда энг муҳим бўлган 6 та белгидан иборат бўлган информатив белгилар мажмуаси танлаб олинган. Бунинг натижасида информатив белгилар мажмуасидан фойдаланиб касалликка ташхис қўйишга кетадиган вақтни тахминан 1.7 баробарга қисқартириш имконини берган.