Холмаматов Ислом Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки канал оқим қўшилиш зонасидаги деформация жараёнини тадқиқ қилиш”, 05.09.07-“ Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5172
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Базаров Орифжан Шадиевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Янгиев Асрор Абдихамидович, техника фанлари доктори, профессор, Норқулов Баҳодир Мусулмонович, техника фанлари фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Грунтли каналлардаги оқимларнинг қўшилиш зонасида қайта шаклланадиган оқим параметрлари ва оқизиқлар ташилиши жараёнлари инобатга олинган ҳолда гидравлик ҳисоб усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки қўшилувчи каналларнинг бирикиш зонасида уюрмасиз оқим шаклини ифодаловчи тенглама конформ акслантириш усули ёрдамида асосланди. Шунингдек, қўшилувчи оқимларнинг потенсиалли оқим доирасида суюқликнинг уюрмасизлиги ва сиқилмаслиги шартлари инобатга олиниб қўшилиш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
қўшилувчи каналларнинг қўшилиш бурчаги ва асосий каналдаги оқим тезликлари инобатга олиниб қўшилиш зонасидаги оқим уюрмалик зонасининг кенглигини ва узунлигини аниқлаш тенгламаси асосланган;
тадқиқот натижалари асосида асосий каналга нисбатан қўшилувчи каналнинг турли бурчак остида бирикиши инобатга олинган ҳолда каналларнинг қўшилиш зонасидаги оқимнинг параметрларини аниқлашнинг гидравлик ҳисоб усули такомиллаштирилган;
тадқиқот натижалари асосида асосий каналга нисбатан қўшилувчи каналнинг турли бурчак остида бирикиши инобатга олинган ҳолда қўшилувчи каналларнинг оқизиқлар сарфларини аниқлашнинг гидравлик ҳисоб усули такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки канал канал туташишидаги оқимларнинг қўшилиши зонасида деформацион жараёнларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
икки грунтли канал оқимининг қўшилиш зонасидаги деформация жараёнлари бўйича олинган тадқиқот натижалари “Миришкор” каналида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 28-май 04/19-2357-сонли маʼлумотномаси). Натижада, оқизиқлар транспорти ҳисоби усулларининг қўлланиши асосида сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имкони яратилган.
икки грунтли канал оқимининг қўшилиш зонасидаги деформация жараёнлари бўйича олинган тадқиқот натижалари “Республика муҳандислик изланишлари ва лаборатория тадқиқот маркази” МЧЖ да жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-май 04/19-2357-сонли маʼлумотномаси). Натижада, каналнинг сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имконияти яратилган.
икки грунтли канал оқимининг қўшилиш зонасидаги деформация жараёнлари бўйича олинган тадқиқот натижаларидан “УЗГИП” АЖ лойиҳаларида фойдаланилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-май 04/19-2357-сонли маʼлумотномаси). Натижада, лойиҳаланадиган каналнинг сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имконияти яратилган.