Розиков Жасурбек Машарибовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик асослари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped5310.
Илмий раҳбар: Шопулатов Абдумалик Нуруллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хасанов Азизбек Бахтиярович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спорт соҳасидаги талабаларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштириш мақсадида амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига педагогик квалиметриянинг “миқдор ва сифат” ёндашувидан келиб чиққан ҳолда вариатив ўзгартиришлар киритиш ҳисобига спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг ўқув жараёнини самарали ташкил этиш имконияти оширилган;
спорт таълим тизимини замон талабларига мослаштириш учун хорижий спорт олий таълим муассасаларининг фан-таълим ва инновация моделини “адекват интеграциялаш педагогик тизими”ни ишлаб чиқиш ҳисобига адаптив жисмоний тарбия ва параспорт бакалавриат таълим йўналиши талабаларини хорижий илғор тажрибалар асосида ўқитиш имконияти кенгайтирилган;
спорт соҳасидаги мутахассислар, тренер-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида илмий-услубий адабиётлар манбаини ўзида намоён этувчи “Неед фор спорц литературе” методик платформасини ишлаб чиқиш ҳисобига спортда замонавий ўқув адабиётларини талабга нисбатан таклиф тамойили асосида яратиш тизими такомиллаштирилган;
спорт соҳасидаги профессор-ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлигини оширишда барча қатлам вакилларига тенг имкониятлар яратувчи “инклюзив таълим модели”дан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш орқали индивидуал эҳтиёжларга мослаштирилган ўқув жараёнини ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
спорт соҳасидаги талабаларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштириш мақсадида, амалдаги малака талабалари, ўқув режа ва фан дастурларига педагогик квалиметриянинг “миқдор ва сифат” ёндашувидан келиб чиққан ҳолда вариатив ўзгаритишлар ЎзДЖЦУ, ЖЦБМҚТМОИ ларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-январдаги 02-16/723-сон маълумотномаси). Натижада, мураббийларнинг касбий кўникмалари 19 % га, амалий кўникмалари 21 % га яхшиланган;
спорт таълим тизимини замон талабларига мослаштириш учун хорижий спорт олий таълим муассасаларининг фан-таълим ва инновация моделини “адекват интеграция қилиш педагогик тизими” бўйича таклифлар ЎзДЖЦУ, Чирчиқ олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-январдаги 02-16/723-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот жараёнини хориж тажрибаларидан фойдаланиб ташкил қилиш бўйича кўникмалар 13 % га ривожланган; 
спорт соҳасидаги мутахассислар, тренер-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида, илмий-услубий адабиётлар манбайини ўзида намоён этувчи “Неед фор спорц литературе” методик платформасини ЎзДЖЦУ ва унинг филиалларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-январдаги 02-16/723-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг спортчиларга назарий дарсларни фаол ва интерактив усуллар билан ўргатиш бўйича педагогик компонентлиги 18,6 % га ошган;
спорт соҳасидаги профессор-ўқитувчиларнинг коммуникатив компетентлигини оширишда, барча қатлам вакилларига тенг имкониятлар яратувчи “инклюзив таълим модели”дан фойдаланиш таклиф ва тавсиялар “Жисмоний имконияти чекланган шахслар билан ижтимоий иш олиб бориш асослари” дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2025-йил 8-январдаги Д-0000053 рақамли гувоҳномаси). Натижада, спорт фаолияти (адаптив жисмоний тарбия ва спорт) таълим ёʻналиши талабаларида инсон жисмоний ҳолатини бошқариш воситалари ва усулларини қўллай олиш кўникмаси 17 % га ошган ҳамда паралимпия спорт тури бўйича махсус жисмоний тайёргарликни ташкил қилиш услубияти 4,51 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish