Мирзакаримова Мухаббатхон Махмуд қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мактабдан ташқари таълим платформаларининг самарадорлигини ошириш”, 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2674  
Илмий раҳбар: Файзиев Рабим Аликулович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабоев Омон Турсунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мактабдан ташқари таълим платформаларининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “мактаб – олий таълим – ишлаб чиқариш” таълим жараёнларини такомиллаштишни рақамли технологиялар ёрдамида самарали ташкил этиш учун инновацион таълим платформа ишлаб чиқилган ва жорий этилган;
қиёсий таҳлил, солиштирув, эксперимент усуллари асосида мактабдан ташқари таълим хизматлари соҳаси учун “Тараққиёт вақти онлайн курслари”, “C# курсини ташкил этиш” алгоритмлари ишлаб чиқилган;
замонавий рақамли технологиялар асосидаги рақамли таълим хизматларини кўрсатиш тизимларида рақамли таълимни ташкил этишнинг консептуал моделини дастурий амалга оширилиши натижасида “Баркамол Авлод” болалар мактаби таълим жараёнида қўллашда иқтисодий самарадорлик ўртача 29,43 фоизга, фойдаланувчилар сони 16,62 фоизга, ўзлаштириш кўрсаткичи 35 фоизга ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси мактабдан ташқари таълим тизими маълумотлари асосида 2030 йилга қадар Ўзбекистонда рақамли таълим платформалари ривожланиш тенденсияси ва “Тараққиёт вақти” рақамли таълим платформаси иқтисодий самарадорлиги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мактабдан ташқари таълим платформаларининг самарадорлигини ошириш боъуисҳа илмий таклифлар ва амалий тавсиуалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “мактаб – олий таълим – ишлаб чиқариш” таълим жараёнларини такомиллаштишни рақамли технологиялар ёрдамида самарали ташкил этиш учун инновацион таълим платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этишга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Саноат-4.0 ва ижтимоий соҳа-5.0” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “мактаб – олий таълим – ишлаб чиқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қиёсий таҳлил, солиштирув, эксперимент усуллари асосида мактабдан ташқари таълим хизматлари соҳаси учун “Тараққиёт вақти онлайн курслари”, “C# курсини ташкил этиш” алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 27-октябрдаги 03-02/3-5666-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мактабдан ташқари таълим хизматлари мултимедиали видеодарслар орқали дарслар ташкил этилиши натижасида оддий ўқитишдан кўра 35 фоиз самарали ўзлаштириш кўрсаткичлари қайд этилган;
замонавий рақамли технологиялар асосидаги рақамли таълим хизматларини кўрсатиш тизимларида рақамли таълимни ташкил этишнинг консептуал моделини дастурий амалга ошириш таклифи Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 27-октябрдаги 03-02/3-5666-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мактабдан ташқари таълим хизматлари иқтисодий самарадорлиги ўртача 29,43 фоизга, фойдаланувчилар сони 16,62 фоизга, ўзлаштириш кўрсаткичи 35 фоизга ўсишга эришилган;
Ўзбекистон Республикаси таълим тизими ва иқтисодиётдаги кадрлар талаби маълумотлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган “Тараққиёт вақти” рақамли таълим платформаси иқтисодий самарадорлиги прогноз кўрсаткичлари Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 27-октябрдаги 03-02/3-5666-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида платформанинг иқтисодий самарадорлиги ҳар йили изчил ўсиб бориши ва 2030-йилга келиб иқтисодий самарадорлик 43,55 млн. сўмга етиши, фойдаланувчилар сони 2100 нафарни ташкил этиши, 6 йиллик даврда иқтисодий самарадорлик 78,6 фоизга, фойдаланувчилар сони 61,5 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish