Примов Сирожиддин Фурқат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2447.
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурмухаммедов Бобур Ботирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус иқтисодий зоналарга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларда эркин савдо зоналари фаолиятини йўлга қўйиш, янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бунда ушбу зоналарга электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб берилишини тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш таклифи этилган;
махсус иқтисодий саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга мазкур ижара ҳуқуқини кредит маблағларини ушбу ер участкасида лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
махсус иқтисодий саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-ауксион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳамда зона ҳудудидаги бино-иншоотларни ва ер участкаларини электрон онлайн-ауксион орқали сотишдан тушадиган пул маблағларнинг бир қисмини зоналар инфратузилмасини яратиш ва ривожлантиришга йўналтириш таклиф этилган;
янги ташкил қилинадиган махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш харажатларининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ва ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилиши зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарга инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўналишлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларда эркин савдо зоналари фаолиятини йўлга қўйиш, янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бунда ушбу зоналарга электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб берилишини тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони
ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, 2022 йилда 1,5 трлн.сўм миқдоридаги маблағлар янги ташкил этилаётган саноат зоналарини электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш харажатларини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳамда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг ўсиш суръати 2021 йилга нисбатан 100,9 фоизни ташкил этган.
махсус иқтисодий саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга мазкур ижара ҳуқуқини кредит маблағларини ушбу ер участкасида лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, 2022 йилда иқтисодиётга киритилган жами инвестициялар ҳажмининг 24 миллиард АҚШ долларига етишида салмоқли ҳисса қўшган.
махсус иқтисодий саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-ауксион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳамда зона ҳудудидаги бино-иншоотларни ва ер участкаларини электрон онлайн-ауксион орқали сотишдан тушадиган пул маблағларнинг бир қисмини зоналар инфратузилмасини яратиш ва ривожлантиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган. Натижада, махсус иқтисодий зоналарга инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширилишини таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг реал даромадларини ошириш имконияти яратилган.
янги ташкил қилинадиган махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш харажатларининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ва ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилиши зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-271-сон «Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланиган. Натижада, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида устувор аҳамиятга эга бўлган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун саноат майдонларини ташкил қилиш ва уларда тадбиркорларнинг самарали фаолият олиб боришларини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш, инвесторлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча қулайликлар яратилган.