Ҳожиев Мехриддин Сулаймоновичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Iqt294.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маматқулов Муроджон Шукурович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Боронов Бобур Фарходович.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нодавлат нотижорат ташкилотларида мақсадли тушумларга оид ахборотларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга “Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари” элементига киритиш таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида узоқ ва қисқа муддатли давлат грантларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг мажбуриятлар қисмида акс эттириш таклиф этилган ҳамда ахборотларнинг шаффофлик даражасини ошириш асосланган; 
нодавлат нотижорат ташкилотларида маблағларнинг таҳлилий имкониятларини ошириш мақсадида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақсадли тушумлари ва улардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисобот” номли махсус шакли ишлаб чиқилган ҳамда уни қўллаш асосланган; 
нодавлат нотижорат ташкилотларида асосий фаолиятига оид хўжалик операцияларини юритишда 2210–“Мақсадли дастурларни амалга ошириш бўйича харажатлар” ва 2220-“Моддий-техник базани ривожлантириш бўйича харажатлар” ишчи счётларини қўллаш таклиф этилган;
ички аудит текширувларини мақсадли режа-сметаси, активларнинг сақланиши, операцион фаолият ва солиқлар ҳамда мажбурий тўловлар аудити блоклари орқали ташкил этиш асосланган;.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нодавлат нотижорат ташкилотларида мақсадли тушумларга оид ахборотларни ёритиб бериш мақсадида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0560-сатрига “Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари” элементини киритиш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024-йил 8-октябрдаги 181-сон буйруғи (Адлия вазирлигида 2024-йил 4-ноябрда 3567-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил 4-февралдаги 04/43-2-2335-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларида асосий фаолияти учун берилган мақсадли тушумларни хусусий капитал таркибида алоҳида акс эттириш орқали молиявий ҳисоботи ишончлилиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш имконияти яратилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга тақдим этиладиган ахборотларнинг шаффофлик даражасини ошириш мақсадида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг 0680 ва 0870-сатрларига “Узоқ ва қисқа муддатли давлат грантлари” элементларини киритиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024-йил 8-октябрдаги 181-сон буйруғи (Адлия вазирлигида 2024-йил 4-ноябрда 3567-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги 04/43-2-2335-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлари асосий фаолияти учун берилган мақсадли узоқ ва қисқа муддатли давлат грантлари хусусида ишончли ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида ахборотларнинг таҳлилий имкониятларини ошириш мақсадида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақсадли тушумлари ва улардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисобот” номли махсус шаклни қўллаш бўйича таклифдан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзННТМАнинг 2023-йил 2-майдаги 01/273-23-сон ва ЎзЛиДеПнинг 2023-йил 2-июлдаги 01-27/202-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида ННТлар ресурслари, мақсадли тушумларидан оқилона фойдаланиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида асосий фаолиятига оид хўжалик операцияларини юритишда 2210–“Мақсадли дастурларни амалга ошириш бўйича харажатлар” ва 2220-“Моддий-техник базани ривожлантириш бўйича харажатлар” ишчи счётларини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзННТМАнинг 2023-йил 2-майдаги 01/273-23-сон ва ЎзЛиДеПнинг 2023-йил 2-июлдаги 01-27/202-сон маълумотномалари). Натижада нодавлат нотижорат ташкилотларда амалга оширилган харажатлар бўйича самарали назорат ўрнатилишига эришилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида ички аудиторлик текширувларини мақсадли режа-смета, активларнинг сақланиши, операцион фаолият ва солиқлар ҳамда мажбурий тўловлар блоклари орқали ташкил этиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан ички аудит бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзАПнинг 2024-йил 12-ноябрдаги 106-сон маълумотномаси). Бу ННТлар ресурлари ва мақсадли маблағлари сарфланишини тезкор назорат қилиш ҳамда мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарлигини оширишга, шунингдек, ННТлар мулкчилик шакли хусусиятларига кўра асосий фаолияти ва қўшимча тадбиркорлик фаолиятини ташқи аудит текширувларидан ўтказишни соддалаштиришга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish