Шаропов Дилшоджон Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий бюджет даромадларини оширишда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2015.
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий бужетлар даромадлари базасини кенгайтиришда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базасида ҳудудлар бўйича нотурар кўчмас мулк обектларига нисбатан 1 м.кв. учун мутлақ миқдорда энг кам қийматларни белгилаш таклифи этилган;
кўчмас мулкни солиққа тортиш ва кадастр баҳолашда таснифлашнинг функсионал ва ҳудудий тамойилларига кўра кўчмас мулк обектларини турлаш таклиф этилган;
ҳудудларда янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун солиқ тўловчилар ҳисобланган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммасини (қаватлар сонига қараб 0,9 дан 0,5 гача) қўлланилган ҳолда, бинолар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йил муддатда солиқдан озод қилиш таклиф этилган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб амалда ўрнатилган қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш борасидаги молиявий ҳуқуқларини бериш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджет даромадларини оширишда солиқ базасини кенгайтириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базаси учун ҳудудлар кесимида нотурар жой кўчмас мулк объектларига нисбатан 1 кв.метр учун мутлақ миқдорда энг кам қийматларни белгилашга оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-891-сон Қонунида инобатга олиниб, Солиқ кодексининг 420-моддасига ўзгартиришлар киритган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 28 февралдаги 16/1-25669 -сон маълумотномаси). Натижада, бюджетга қўшимча 1,6 трлн.сўм тушум таъминланди. Бу эса солиқ тўловчиларнинг реал тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий бюджетлар даромадларининг барқарор шаклланишига хизмат қилди;
кўчмас мулкни солиққа тортиш ва кадастр баҳолашда таснифлашнинг функсионал ва ҳудудий тамойилларига кўра кўчмас мулк объектларини турлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 614-сон қарорида инобатга олинди. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 28 февралдаги 16/1-25669-сон маълумотномаси). Натижада, кўчмас мулкни солиққа тортиш ва кадастр баҳолаш тизими янада аниқ ва самарали бўлди. Бу нафақат давлат бюджетига солиқ тушумларини оширади, балки ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди. Шу орқали Ўзбекистоннинг ер ва кўчмас мулкни бошқариш соҳасидаги миллий салоҳияти янада юксалди;
ҳудудларда янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммасини (қаватлар сонига қараб 0,9 дан 0,5 гача) қўлланилган ҳолда, бинолар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йил муддатда солиқдан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сон Қонунида инобатга олиниб, унга асосан Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 28 февралдаги 16/1-25669-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда янги замонавий ишлаб чиқариш бинолари қурилиши жадаллашди. Бу ўз навбатида инвесторларнинг қизиқишини ошириб, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хизмат қилди. Солиқ имтиёзи даврида тадбиркорлар маблағларини асосан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтиришга йўналтириш имкониятига эга бўлдилар;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб амалдаги қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш борасидаги молиявий ҳуқуқларини бериш борасидаги илмий таклифи 2022 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сонли қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 28 февралдаги 16/1-25669-сон маълумотномаси). Натижада, бюджетга қўшимча 107,7 млрд.сўм тушум таъминланди. Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимликларнинг роли мустаҳкамланди.