Исаев Сардор Алишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаласининг олдини олишнинг криминологик жиҳатлари” (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардияси фаолияти асосида)” “12.00.15 – Криминология” ихтисосликлари бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Гордеев Сергей Николаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, PhD.31/31.10.2024.Yu.186.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Абдурасулова Қумриниса Раимқуловна ва юридик фанлар доктори, доцент Югай Людмила Юревна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиротехника буюмлари қонунга хилоф муомаласининг олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида назоратни амалга ошириш зарурати асосланган;
ташкилотларда ҳамда фуқароларда лицензияларсиз ва рухсатномаларсиз турган пиротехника буюмларини белгиланган тартибда олиб қўйишни, ташишни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ қилиш чораларини кўриш асослантирилган;
хавфлиликнинг ИИ классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний 
ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланишини тақиқлаш зарурати асослантирилган;
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг ИИИ — В класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат бериш, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустаснолиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишининг натижаларидан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган: 
Пиротехника буюмлари қонунга хилоф муомаласининг олдини олишнинг криминологик жиҳатларини илмий тадқиқ этиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
“пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида назоратни амалга ошириш зарурати” мазмунидаги билдирган таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида” ЎРҚ-407-сон қонуннинг 4-моддаси ўн биринчи хатбошисини Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 31-майдаги ЎРҚ-772-сон қонуни таҳририда шакллантиришда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/08-58-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органларига пиротехника буюмлари қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш соҳасида махсус ваколатлар берилишига хизмат қилган;
“ташкилотларда ҳамда фуқароларда лицензияларсиз ва рухсатномаларсиз турган пиротехника буюмларини белгиланган тартибда олиб қўйишни, ташишни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ қилиш чораларини кўриш” мазмунида билдирган таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида” ЎРҚ-407-сон қонуннинг 16-модда биринчи қисмининг қирқ саккизинчи хатбошини Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 31-майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни таҳририда шакллантиришда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/08-58-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши пиротехника буюмлари қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишга хизмат қилган;
“хавфлиликнинг ИИ классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний 
ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқлаш” мазмунида билдирган таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 724-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 25-апрелдаги 12-15-31-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши Ўзбекистон Республикасида пиротехника буюмлари муомаласининг алоҳида режимини белгилашга хизмат қилган;
“техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг ИИИ — В класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат берилади, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно” деган таклифидан юқорида келтирилган қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 25-апрелдаги 12-15-31-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши тантанали, жамоат тадбирларини ўтказишда пиротехника буюмларидан фойдаланишнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва чеклашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish