Холдарова Фариза Тухтабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Давлат ва жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда музокараларнинг роли (хорижий ва маҳаллий тажриба). 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ss43
Илмий раҳбар: Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқорович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03
Расмий оппонентлар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори, профессор, Рашидов Рустам Расулович ҳарбий фанлар доктори, доцент.   
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат ва жамият сиёсий барқарорлигини таʼминлашда музокараларнинг ўрнини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Минтақавий ҳамкорлик ва дипломатик музокаралар самарадорлигини ошириш модели” ишлаб чиқилиб, унинг “Норматив-ҳуқуқий асослар блоки”, “Сиёсий коммуникация ва ишончни мустаҳкамлаш блоки, Стратегик музокараларга тайёргарлик блоки”, “Мониторинг ва баҳолаш тизими”, “Таълим ва дипломатик салоҳиятни ошириш блоки” музокараларда ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш ва музокараларнинг томонлар учcун манфаатли бўлишига хизмат қилиши  илмий асосланган; 
“медиатив-инклюзив ёндашув” (тинч ва ҳамкорликка асосланган замонавий дипломатик стратегия) ташқи сиёсатнинг прагматик модели бўлиб минтақавий музокараларда айнан келишув ва ҳамкорликка асосланган музокаралар маданиятини шакллантиришга, тарафлар ўртасида ижобий мулоқот муҳитини барпо этишга ҳамда сиёсий қарама-қаршиликларни инклюзив ёндашув асосида юмшатишга хизмат қилиши илмий асосланган; 
жамиятда зиддиятларни бартараф этиш ва сиёсий плюрализмни ривожлантиришда музокараларнинг муросага йўналтирувчи (консенсус) вазифаси яъни сиёсий маданиятни шакллантириш ҳамда қарама-қарши гуруҳлар ўртасида мулоқот майдонини яратиш орқали ижтимоий бирдамликни таъминлаш ҳамда “дифференциал ва интеграцион” жиҳатларни такомиллаштириш жамиятда фикрлар хилма-хиллигини тан олиш ва шу асосда умумий манфаатлар атрофида бирлашувни рағбатлантиришга олиб келиши ҳамда бу жараён сиёсий плюрализмни мустаҳкамлаш, радикал кайфиятларни сусайтириш, турли ижтимоий-сиёсий қатламлар ўртасидаги ишончни кучайтириш ва барқарор фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омилга айланиши илмий жиҳатдан асосланган;
музокараларни фақат сиёсий келишув воситаси (рационал нуқтаи назардан) сифатида эмас, балки жамиятда ижтимоий-маданий ва сиёсий идентификацияни шакллантирувчи омил сифатида талқин этиш орқали низоларни бартараф этиш билан бирга, фуқароларнинг ўзликни англашини, ўзаро тан олинишини ва умумий қадриятлар асосида бирлашувини таъминловчи ижтимоий платформа ҳамда стратегик коммуникация воситаси эканлиги сиёсий вазиятни таҳлил қилиш (аналйсис оф тҳе политиcал ситуатион) ва идрок этиш (метҳод оф перcептион) призмасида илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Давлат ва жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда музокараларнинг роли (хорижий ва маҳаллий тажриба) бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятда зиддиятларни бартараф этиш ва сиёсий плюрализмни ривожлантиришда музокараларнинг муросага йўналтирувчи (консенсус) вазифаси яъни сиёсий маданиятни шакллантириш ҳамда қарама-қарши гуруҳлар ўртасида мулоқот майдонини яратиш орқали ижтимоий бирдамликни таъминлаш ҳамда “дифференциал ва интеграцион” жиҳатларни такомиллаштириш жамиятда фикрлар хилма-хиллигини тан олиш ва шу асосда умумий манфаатлар атрофида бирлашувни рағбатлантиришга олиб келиши ҳамда бу жараён сиёсий плюрализмни мустаҳкамлаш, радикал кайфиятларни сусайтириш, турли ижтимоий-сиёсий қатламлар ўртасидаги ишончни кучайтириш ва барқарор фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омилга айланишига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) фаолиятида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 26-ноябрдаги 01-07-566-сон маълумотномаси) фойдаланилди. Натижада, 2023-йил Тошкентда Марказий Осиё Омбудсмани биринчи форуми ўтказилиб, “Марказий Осиё Омбудсманлари орасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум ҳамда “Тошкент декларацияси”нинг дипломатик ёндашувларга асосланган, сиёсий музокараларнинг миллий моделига оид махсус бандлари ишлаб чиқилган;
“медиатив-инклюзив ёндашув” (тинч ва ҳамкорликка асосланган замонавий дипломатик стратегия) ташқи сиёсатнинг прагматик модели бўлиб минтақавий музокараларда айнан келишув ва ҳамкорликка асосланган музокаралар маданиятини шакллантиришга, тарафлар ўртасида ижобий мулоқот муҳитини барпо этишга ҳамда сиёсий қарама-қаршиликларни инклюзив ёндашувга оид таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 19-июлдаги 02-876-сон маълумотномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 
2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Гʻоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 15-банди: “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали (консенсусли) ғоявий кураш олиб бориш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган;
музокараларни фақат сиёсий келишув воситаси (рационал нуқтаи назардан)  сифатида эмас, балки жамиятда ижтимоий-маданий ва сиёсий идентификацияни шакллантирувчи омил сифатида талқин этиш орқали улар низоларни бартараф этиш билан бирга, фуқароларнинг ўзликни англашини, ўзаро тан олинишини ва умумий қадриятлар асосида бирлашувини таъминловчи ижтимоий платформа ҳамда стратегик коммуникация воситаси эканлиги сиёсий вазиятни таҳлил қилиш (аналйсис оф тҳе политиcал ситуатион) ва идрок этиш (метҳод оф перcептион) призмасида амалга ошишига оид фикрларидан “Миллий тикланиш” демократик партияси фолиятида фойдаланилган. (“Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2024-йил 14-ноябрдаги 02-01/69-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг давлат ва жамият ҳаётида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган интеграцион жараёнларни минтақавий манфаатлардан келиб чиқиб ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар, тарғибот материаллари ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish