Абдувоитов Сирожиддин Ҳикматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзгараётган дунё тартиботида Туркиянинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ss537
Илмий раҳбар: Саидов Шавкат Жумабоевич тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Жўраев Сайфиддин Ахматович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Якубов Илдар Харасович сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги даврда жаҳонда содир бўлаётган геосиёсий жараёнлар натижасида ўзгараётган дунё тартиботида Туркиянинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўп қутбли янги дунё тартиботининг трансформацион шароити ҳамда Ғарб билан муносабатлардаги муаммолар туфайли Туркия ташқи сиёсатининг Шарққа томон ўзгариши, Туркия томонидан илгари сурилаётган “Янги Туркия” ва “Янги Осиё” консепсияларига кўра далилланган;
замонавий халқаро муносабатлар тизимининг мураккаб тус олаётган бугунги шароитида Туркия ташқи сиёсати трансформациясининг сабаблари ва турли минтақаларда низоларни ҳал қилишдаги сиёсий ва дипломатик воситачилик таклифини фаол қўллаётганлиги унинг мамлакат ҳукумати томонидан илгари сурилаётган Туркиянинг “кўп векторли дипломатияси” доирасида амалга оширилаётгани илмий асосланган;
халқаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларга кўра, Туркия ташқи сиёсатининг муҳим воситаси ҳисобланган “юмшоқ куч”дан турли минтақалардаги муаммо ва низоларни ҳал қилишда фойдаланаётгани ҳамда бу орқали минтақавий ва жаҳоний таъсир кучини ошираётганлиги, хусусан, туркий давлатлар маконида ундан кенг кўламда унумли фойдаланган ҳолда “Туркий дунё” маконини яратиш ғоясини илгари сураётгани далилланган;
Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар замонавий халқаро муносабатларнинг ўзгарувчан шароитида миллий манфаатларга асосланган ҳолда юритилаётганлиги, дунё бозорларига биргаликда чиқиш ҳамда Осиё ва Европа ўртасидаги савдо учун муҳим занжир яратиш зарурияти, “Ўрта йўлак” лойиҳасига муқобил тарзда туркий давлатларнинг кенг қамровли ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган “Туркия – Марказий Осиё йўлаги” лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзгараётган дунё тартиботида Туркиянинг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
кўп қутбли янги дунё тартиботининг трансформацион шароити ҳамда Ғарб билан муносабатлардаги муаммолар туфайли Туркия ташқи сиёсатининг Шарққа томон ўзгариши, Туркия томонидан илгари сурилаётган “Янги Туркия” ва “Янги Осиё” консепсияларига кўра далилланганлигига оид хулоса ва таҳлилий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан иш жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (ТИВнинг 2025-йил 29-январдаги 10-2072-сон маълумотномаси). Натижада, Туркия ташқи сиёсати соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар олиб борувчи таҳлилий марказларнинг базасини кенгайтириш имконини берган;
замонавий халқаро муносабатлар тизимининг мураккаб тус олаётган бугунги шароитида Туркия ташқи сиёсати трансформациясининг сабаблари ва турли минтақаларда низоларни ҳал қилишдаги сиёсий ва дипломатик воситачилик таклифини фаол қўллаётганлиги унинг мамлакат ҳукумати томонидан илгари сурилаётган Туркиянинг “кўп векторли дипломатияси” доирасида амалга оширилаётгани илмий асосланганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Марказнинг 2025-йил 21-июлдаги 02/347-сонли далолатномаси). Натижада, Марказ Туркиянинг “Диёнат” вақфи ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) ва Туркия Қўлёзма асарлар Бош бошқармаси билан ўзаро англашув мемарандумини имзолашда ва Ўрта асрларда ўтган Ислом уламолари ва мутафаккирларининг ҳадисшунослик, калом (илоҳиёт илми), фиқҳ (Ислом ҳуқуқи) ва Ислом тарихи йўналишлари бўйича диний-маънавий меросини янада чуқурроқ тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга оширишда хизмат қилган;
халқаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларга кўра, Туркия ташқи сиёсатининг муҳим воситаси ҳисобланган “юмшоқ куч”дан турли минтақалардаги муаммо ва низоларни ҳал қилишда фойдаланаётгани ҳамда бу орқали минтақавий ва жаҳоний таъсир кучини ошираётганлиги, хусусан, туркий давлатлар маконида ундан кенг кўламда унумли фойдаланган ҳолда “Туркий дунё” маконини яратиш ғоясини илгари сураётгани далилланганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида фойдаланилган (Қўмитанинг 2024-йил 26-декабрдаги 02-02/02/1/3439-сон далолатномаси). Натижа соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқот ўрнатишга қаратилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар замонавий халқаро муносабатларнинг ўзгарувчан шароитида миллий манфаатларга асосланган ҳолда юритилаётганлиги, дунё бозорларига биргаликда чиқиш ҳамда Осиё ва Европа ўртасидаги савдо учун муҳим занжир яратиш зарурияти, “Ўрта йўлак” лойиҳасига муқобил тарзда туркий давлатларнинг кенг қамровли ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган “Туркия – Марказий Осиё йўлаги” лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи илмий асослаб берилганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Қўмитанинг 2025-йил 28-апрелдаги 14-07-162-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг Туркия билан дўстона халқаро маданий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мавзусидаги конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish