Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламбекова Нигора Муртозаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сирт фаол моддалар ёрдамида пиллани чувишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 05.06.02–Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSс/Т52.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Шавкат Рамазанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахунбабаев Охунжон  Абдурахманович,техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пиллаларни чувиш олдидан ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш, қайта ишланиш самарадорлигига эришиш ҳисобига хом ипак чиқишини  ошириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сирт фаол модда эритмасининг кўпиги билан пилла қобиғи модификация қилиниб, пиллаларни чувишга тайёрлаш усули яратилган;

пиллаларнинг бир текис буғланишини таъминлаш орқали ипак ипи чиқишини ва унинг сифатини ошишига олиб келувчи биокимё корхонаси  ва пиллакашликнинг нотола чиқиндилари асосида препаратлар олиш технологияси яратилган;

янги сирт фаол моддаларнинг физик-кимёвий ва бошқа муҳим технологик параметрлари кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

биокимё корхонаси ва пиллакашлик саноати иккиламчи чиқиндиларидан самарали фойдаланиш  орқали чиқиндисиз технология яратилган;

пилланинг буғланиш критериясини баҳолаш учун қобиқдан ипнинг ажралиш кучини аниқлаш  ускунаси яратилган;

пиллаларни буғлаш ва чувишга турли сирт фаол моддаларни лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларидаги таъсирлари аниқланган, пиллаларни дастлабки хусусиятларининг сақланиш усули ишлаб чиқилган;

пиллакашликда чувалувчанликни яхшилаш учун ишлов бериш усули ва  сирт фаол моддалар билан пиллаларни  ишлов беришнинг муқобил технологик параметрлари кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сирт фаол модда ёрдамида пиллани чувишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган  натижалар асосида:

пиллаларни сирт фаол модда билан ишлов бериш усули «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхонасида, хусусан, «Buxoro Brilliand Silk» ҚКда жорий қилинган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 17 июлдаги ОЖ-02-18/1300-сон маълумотномаси). Натижада қобиқнинг юзаси бўйича бир текис буғланиши ҳамда сув ўтишининг яхшиланиши  чувиш жараёнини бир текис кетиши ва ипакда пайдо бўладиган нуқсонларнинг камайишига  эришилган;

қийин чувиладиган пиллаларни сирт фаол моддалар билан ишлов бериш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхонасида, хусусан, «Buxoro Brilliand Silk» ҚКда жорий қилинган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 17 июлдаги ОЖ-02-18/1300-сон маълумотномаси). Натижада пилланинг доғли ва доғсиз қисмлари бир текис буғланиб, ипак чиқиндилари камайишига эришилган;

сирт фаол моддалар билан ишлов бериш орқали дастлабки хусусиятини сақлаш усули «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхонасида, хусусан, «XARIR TOLA» МЧЖда жорий қилинган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 17 июлдаги ОЖ-02-18/1300-сон маълумотномаси). Натижада пиллаларнинг солиштирма сарфининг  камайиши, чувилувчанлик даражасини ортиши ва иш унумдорлигини 10-12% ошириш имконияти яратилган;

хомашёдан самарали фойдаланиш ва пилладан ипак чиқишини ошириш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхонасида, хусусан, «XARIR TOLA» МЧЖда жорий қилинган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 17 июлдаги ОЖ-02-18/1300-сон маълумотномаси). Натижада пиллаларнинг солиштирма сарфини  2,9%га камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish