Маматов Алишер Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарув кадрлари компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришни сунъий интеллект орқали такомиллаштириш механизмлари”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5217
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д. проф. Насимов Дилмурод Абдуллаевич, и.ф.н. проф. Амонбоев Маҳаммадсидик Амонбоевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматида фаолият кўрсатаётган бошқарув кадрларининг компетенцияларини узлуксиз ривожлантириш тизимига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш орқали янада такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошқарув кадрлари компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришда дастлабки диагностик баҳолашни сунъий интеллект технологиялари воситасида йўлга қўйиш орқали анъанавий технологияларга нисбатан ташкилий-иқтисодий самарадорлигини оширишнинг (45% ≤ ТИССИ ≤ 50%) миқдорий чегараси асосланган;
бошқарув кадрлари компетенцияларини ишдан ажралмаган ҳолда ривожлантиришда кадрлар билимини диагностика қилиш (билим бўшлиқлари ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш) ҳамда натижаларга мувофиқ равишда ўқув контентларини таклиф этувчи механизмни жорий этиш орқали мустақил таълим олиш (ўзини ўзи ривожлантириш) тизими такомиллаштирилган;
давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларни ривожлантириш бўйича гибрид филтрлаш (контентга асосланган ва коллаборатив усулларни бирлаштириш) усулини машинавий ўқитиш алгоритмлари билан қўллаш орқали сунъий интеллект технологиялари ёрдамида компетенцияларни баҳолаш аниқлигини 70-95 фоизгача ошириш имкони асосланган;
бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг сунъий интеллектга асосланган услуби бошқарув кадрларининг компетенцияларини узлуксиз ривожлантириш тизимини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан, яъни ҳар бир кадрнинг компетенция траекториясини аниқлаш ва олдиндан прогноз қилиб бориш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошқарув кадрлари компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришни сунъий интеллект орқали такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида:
бошқарув кадрлари компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришда дастлабки диагностик баҳолашни сунъий интеллект технологиялари воситасида йўлга қўйиш орқали анъанавий технологияларга нисбатан ташкилий-иқтисодий самарадорлигини оширишнинг (45% ≤ ТИССИ ≤ 50%) миқдорий чегараси бўйича асосланган таклифи Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳамда Урганч, Боғот, Хива ва Шовот туманларида фаолият юритаётган бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларини узлуксиз ошириб бориш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм  вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024 йил 7 декабрдаги 07-4-09/11675-сон маълумотномаси). Шунингдек, ушбу таклиф асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бўзатов, Амударё, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳрида фаолият юритаётган бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларини узлуксиз ривожлантириш жараёнида ҳам фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 
20 декабрдаги 07-04/10-12/41455-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм  вилоятида фаолият юритаётган ҳоким ўринбосарлари, ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, жумладан, котибият ва шўба мудирлари ҳамда бошқа раҳбар кадрларни мустақил равишда бошқарув компетенцияларини ривожлантириб бориш жараёнида қўлланилиб келинмоқда;
бошқарув кадрлари компетенцияларини ишдан ажралмаган ҳолда ривожлантиришда кадрлар билимини диагностика қилиш (билим бўшлиқлари ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш) ҳамда натижаларга мувофиқ равишда ўқув контентларини таклиф этувчи механизмни жорий этиш орқали мустақил таълим олиш (ўзини ўзи ривожлантириш) тизимини такомиллаштиришга оид таклифи асосида бошқарув кадрларининг онлайн ўқув курслари орқали компетенцияларини ривожлантириш жараёнини рақамли бошқариш ҳамда уни онлайн таҳлил қилиш усулидан самарали фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Хоразм  вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024 йил 
7 декабрдаги 07-4-09/11675-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 20 декабрдаги 07-04/10-12/41455-сон маълумотномаси). Таклиф этилган ушбу механизм асосида ҳокимлик тизимида фаолият юритаётган кадрларнинг билим ва малака кўникмаларини кузатиш, бошқарув кадрларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашув орқали қайси ўқув курсларига йўналтириш лозимлиги бўйича автоматик таклифлар бериб бориш имкони яратилиб, ушбу жараён сезиларли даражада оптималлаштирилган;
давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларни ривожлантириш бўйича гибрид филтрлаш (контентга асосланган ва коллаборатив усулларни бирлаштириш) усулини машинавий ўқитиш алгоритмлари билан қўллаш орқали сунъий интеллект технологиялари ёрдамида компетенцияларни баҳолаш аниқлигини 70-95 фоизгача ошириш имконини асослаганлиги бўйича берилган таклифидан Хоразм вилояти, унинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 245 дан ортиқ бошқарув кадрлари (Ўзбекистон Республикаси Хоразм  вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024 йил 7 декабрдаги 07-4-09/11675-сон маълумотномаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган 320 дан ортиқ бошқарув кадрлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 20 декабрдаги 07-04/10-12/41455-сон маълумотномаси) доимий фойдаланиб келинмоқда. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида онлайн платформа, давлат фуқаролик хизматчиларига ишдан ажралмаган ҳолда компетенцияларини ривожлантириш имконини яратиб, ташкилий-иқтисодий харажатларни қисқартирган;
бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг сунъий интеллектга асосланган услуби бошқарув кадрларининг компетенцияларини узлуксиз ривожлантириш тизимини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш, яъни ҳар бир кадрнинг компетенция траекториясини аниқлаш ва олдиндан прогноз қилиб бориш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм  вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024 йил 7 декабрдаги 07-4-09/11675-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 
20 декабрдаги 07-04/10-12/41455-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияси (билимлари, кўникмалари ва малакалари) даражасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish