Абдуллаев Диёр Ибодиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғининг ўзига хос хусусиятлари”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu893.
Илмий раҳбар: Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна - юридик фанлар доктори, профессор; Саттаров Алишер Ярашевич - юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғининг ўзига хос жиҳатларини комплекс таҳлил қилиш ва айрим хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш орқали унинг қўлланилиш самарадорлигини оширишга қаратилган жиноят-процессуал нормаларни янада такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида илтимоснома кўриб чиқилиши жараёнида унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилинишини таъминланишида ҳимоячи иштироки зарурлиги сабабли шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ишда ҳимоячи иштирок этиши шартлиги асослантирилган;
қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартибида иш ҳимоячи иштирокисиз суд томонидан кўриб чиқилмаслигини кафолатлаш зарурлиги сабабли, суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмаслиги, аммо бу қоида ҳимоячига нисбатан татбиқ этилмаслиги асослантирилган;
уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтириш зарурияти сабабли суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан уй қамоғи тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида бу ҳақида ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши, шунигдек, уй қамоғига жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шартлиги асослантирилган;
уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни масофадан туриб назорат қилиш амалиётини йўлга қўйилишида унинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни ҳамда аниқ мажбуриятлари белгиланиш лозимлиги сабабли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи электрон браслет қўлланилишидан олдин, бу билан боғлиқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ижрочи ходимлардан олиш, электрон браслетни жароҳат мавжуд бўлган оёқдан ечиб, соғ оёққа ёки қўлга тақиш бўйича ижрочи ходимларга ёзма мурожаат қилиш, тиббий кўрсатма асосида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббий текширувдан ўтказиш давомида электрон браслетни вақтинча ечиб туришни сўраш (тиббий текширувлар тугагунга қадар), электрон браслетда носозлик юзага келганда, уни соз электрон браслетга алмаштириш бўйича ижрочи ходимларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, электрон браслетни белгиланган вақт ичида қувватлаб бориш орқали унинг электр қуввати тугамаслигини таъминлаши, электрон браслетни ўзбошимчалик билан ечмаслиги, электрон браслетга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширмаслиги шартлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Жиноят процессида эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғининг ўзига хос хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги таклифлар жорий қилинган:
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда ишда ҳимоячи иштирок этиши шартлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 51-моддасининг биринчи қисмини ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 13-июлдаги 45-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида илтимоснома кўриб чиқилиши жараёнида унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилган;
суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмаслиги мумкинлиги, аммо бу қоида ҳимоячига нисбатан татбиқ этилмаслиги зарурлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 243-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 13-июлдаги 45-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш жараёнида ҳимоячи иштирок этиши шартлигини кафолатлашга хизмат қилган.
суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан уй қамоғи тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаганида бу ҳақида ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши, шунигдек, уй қамоғига жойлаштирилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шартлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 217-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 1-ноябрдаги 27/2-313-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга хизмат қилган.
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи электрон браслет қўлланилишидан олдин, бу билан боғлиқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ижрочи ходимлардан олиш, электрон браслетни жароҳат мавжуд бўлган оёқдан ечиб, соғ оёққа ёки қўлга тақиш бўйича ижрочи ходимларга ёзма мурожаат қилиш, тиббий кўрсатма асосида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббий текширувдан ўтказиш давомида электрон браслетни вақтинча ечиб туришни сўраш (тиббий текширувлар тугагунга қадар), электрон браслетда носозлик юзага келганда, уни соз электрон браслетга алмаштириш бўйича ижрочи ходимларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, электрон браслетни белгиланган вақт ичида қувватлаб бориш орқали унинг электр қуввати тугамаслигини таъминлаши, электрон браслетни ўзбошимчалик билан ечмаслиги, электрон браслетга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширмаслиги шартлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-декабрдаги 813-сон қарорига асосан тасдиқланган “Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-26-бандлари лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 18-декабрдаги 24-сонли далолатномаси).
Мазкур таклифнинг жорий этилиши уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни масофадан туриб назорат қилиш амалиётини йўлга қўйилишида унинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишига ҳамда аниқ мажбуриятлари белгиланишига хизмат қилган.