Каримов Бахтиёр Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Помидор ҳосилдорлиги ва мева сифатини ошириш учун пайвандлаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx134
Илмий раҳбар Мавлянова Равза Фазлетдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Наджиев Жўрахон Нарсаидович, қишлоқ хўжалиги фанлар доктори, доцент; Рустамов Беҳзод Абдумаликович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Помидорни вегетатив пайвандлаш технологиясини ишлаб чиқиш, пайвандлашнинг асосий элементларини ўрганиш, пайванд қилинган навларни иссиқхона шароитида комплекс ўрганиш, истиқболли пайвандтагларни ажратиб олиш ва ишлаб чиқаришга тавсияларни бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор маданий (Лйcоперсиcон эсcулентум Милл.) турига мансуб ва  (Лйcоперсиcон эсcулентум ссп. пимпинеллифолиум) тур хилига мансуб помидор нав намуналари иссиқхонада вегетатив пайвандлаш учун истқболли пайвандтаглар танлаш учун комплекс ўрганилиб,  помидорнинг турли навларида пайвандуст ва пайвандтаг мутанносиб бўлиши учун ссп. Пимпинеллифолиум тур хилига мансуб пайвандтаг уруғларини энг муқобил экиш муддати аниқланган (пайвандустдан 3 кун эртароқ);
пайвандлаш учун кўчатнинг энг мувофиқ диаметри (1,6-1,8 мм) ва баландлиги (4,5-5,2 см) икки чинбарг фазасида эканлиги ҳамда пайвандуст ва пайвандтагни пайвандлашда пайвандланган кўчатларни яхши тутиб кетишига ёрдам берадиган энг мақбул пояни кесиш бурчаги (450) аниқланган;
пайвандланган помидор ўсимликларини иссиқхонада етиштиришда уларнинг биологик ўзига ҳослиги, морфологик белгилари, касалликларга чидамлиги ва ҳосилдорлиги ўрганилиб илк бор №10 ва №19 пайвандтакларнинг илдиз тизимининг ривожланиш хусусиятлари илмий асосланган;
илк бор иссиқхона шароитида етиштиришга мос бўлган пайвандланган Гулқанд, АВЕ-Мария ва Марварид (черри) помидор навларини ҳар томонлама ўрганиш асосида комплекс қимматли хўжалик белгилари бўйича, ҳосилдорлиги 20%га, мева вазни 43%га ва озиқавий моддалари 10% га юқори бўлган истиқболли № 10 (Л03708), № 19 (CЛН2071В) ва № 20 (CЛН2071Д) пайвандтаглари ажратиб олинган ҳамда иссиқхонада пайвандланган помидор ўсимлигини етиштиришни иқтисодий самарадорлиги юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Помидорни вегетатив пайванд қилиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
помидорни вегетатив пайвандлаш технологияси 2017-2020 йиллар давомида Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ва Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманларидаги сабзавот экинларини иссиқхонада етиштиришга ихтисослашган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарда жами 8,95 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 11-майдаги 02/029-2055-сонли маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари томонидан помидорни вегетатив пайвандлаш технологиясини қўллаш асосида пайвандланмаган усулга нисбатан гектаридан ўртача 17-19 тонна қўшимча ҳосил олишга эришилган;
помидорни Черри Марварид/№ 10 пайвандтаг ва пайвандуст комбинациялари Тошкент вилояти, Қибрай тумани  “Жўра ота” ва “Бахтиёр Миришкор файз” фермер  хўжаликларига жами 5,2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 11-майдаги 02/029-2055-сонли маълумотномаси). Натижада гетардан  олинадиган даромад ошиб, рентабеллик даражаси черри Марварид/№10 комбинациясида 341,5 фоизни ташкил қилган. 
вегетатив пайвандлаш технологиясини Қибрай ва Жалақудуқ туманларидаги ихтисослашган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 11-майдаги 02/029-2055-сонли маълумотномаси). Натижада  №10, №15, №19 ва №20 пайвандтаглар билан комбинацияларида пайванд қилинган Гулканд, АВЕ-Мария ва Марварид навларида тамаки мозаикаси вируси, жигарранг доғ ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамлилигини ортиши аниқланган.
вегетатив пайванд технологиясини такомиллаштириш бўйича 2018 йилда “Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлаш” номли тавсиянома тасдиқланган ва чоп этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 11-майдаги 02/029-2055-сонли маълумот-номаси). Натижада республикадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субектлар мазкур тавсияномадан сабзавот экинларини пайвандлашда фойдаланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish