Жўраев Азиз Туроб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик кимё фанини ўқитишда талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Пед4113.
Илмий раҳбар: Болтаева Мухайё Лутфуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Алижон Аминович, кимё фанлари доктори, профессор; Дўмонов Бахром Мухторалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик кимё таълимида замонавий педагогик ёндашувлар, инновацион технологиялар ва экспериментал ўқитиш моделларини интеграциялаш асосида талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг самарали методик тизимни ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органик кимё фанини ўқитишда талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини шакллантиришга таъсир этувчи педагогик-психологик усуллар таъсирчанлигини оширишга хизмат қилувчи таълим жараёни мазмуни, шакли ва технологиялари билан ўзаро интеграцияси назарий-амалий ўқув моделларини кўргазмали моделларга айлантирувчи таълимий дастурий технологиялар билан ҳар бир мавзуга оид модулларнинг амалий қисмини бириктириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ўқув мотивацияси ва когнитив фаолликнинг пасайишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишда кимё лаборатория-амалий машғулотларда ўқув-билиш фаолиятини кучайтирувчи виртуал ўқув компонентларни мавзуга оид кимёвий тажрибани амалга ошириш жараёнининг амалий қисмида кўргазмали қўллаш асосида ривжлантириш ва рақамли таълим технологияларини назарий-амалий ўқув моделлари билан модификацияланган интернал алоқасини дарс жараёнларида таъминлаш асосида ўқитишнинг дидактик имкониятларини кучайтириш мумкинлиги илмий асосланган;
лаборатория машғулотлари, мустақил таълим амалиётлари ва инновацион технологияларни ҳар бир модулнинг индивидуал қисмига иерархик тарзда уйғунлаштириш асосида, талабаларнинг мураккаб мавзуларни самарали ўзлаштиришини таъминловчи ҳамда ўқув-билиш фаолиятининг сифатини оширувчи дидактик таъминотнинг мазмуний таркиби ва ўқитиш механизми кўргазмали виртуал инновацион ўқув компонентларини мураккаб мавзуларни ўқитиш жараёнининг амалий қисмида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурий таъминот талабаларнинг фан бўйича ўзлаштириш кўникмаларини продуктив, репродуктив, қисман изланиш ва креактивлик мезонларига мувофиқ кимё ўқитиш методларининг интерфаол шакллари билан ички интеграцияси, мазмунан яқин ўқув компонентларига креактив кимёвий жараёнларни виртуал тарзда комплекс қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Органик кимё фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш доирасида олинган илмий натижалар асосида:
органик кимё фанини ўқитишда талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари процессуал компонентлари таркибини ўқув билиш фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувши мотивацион билиш соҳасига ўзаро интеграциялаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Органик кимё” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги №233-0150 гувоҳномаси). Натижада, органик кимё фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш методикаси мазмунини такомиллаштириш имконини берган;
органик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг функсионал модели ўқув билиш фаолиятини ривожланганлик даражаси ва назарий ҳамда амалий мезонларни мувофиқлаштирувши инновацион машғулот стратегиясини тизимлаштириш борасида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Кимё ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига синдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги нашр гувоҳномаси №500-048). Натижада, талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
органик кимё фанини ўқитишда ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш методикаси илғор педагогик технологиялар ва инновацион ахборот дастурлар (Phyton, QR generator, ChemDraw Ultra 12.0)ини ўзаро модернизациялаш натижасида такомиллаштириш шунингдек, органик кимё фанини ўқитишда талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантиришни мақсад қилиб, лаборатория ишларини бажаришнинг электрон-виртуал дастури ҳаракатлантирувчи машқлар асосида ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан “Биоорганик кимё” ва “Физикавий кимё” номли электрон дарсликларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, 2022-йил 13-май №166-733, 2021-йил 28-августдаги нашр гувоҳномаси №375-035 нашр гувоҳномаси). Натижада, органик кимё фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ўқув билиш фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилувши электрон тизими ишлаб чиқилган.