Холиқов Азамат Қаҳрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга ошириш технологияси”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped459
Илмий раҳбар: Мўминова Лола Раҳимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дустназар Омонович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг ривожлантирувчи педагогик ва мотивацион имкониятларини аниқлаш ва технологияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга оширишининг илмий-коррексион ва методологик аспектлари ўзини-ўзи англашни ҳис ва идрок қилиш, идрок қилиш таълим мазмуни орқали жамоавий таъсир кўникмаларини шакллантиришнинг ҳаётий аҳамиятларини ва  ўқув муҳити имкониятларини инклюзив эҳтиёжларга йўналтирилган адолатли ва мослашувчан педагогик фаолиятни режалаштириш асосида аниқланган;
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ижтимоий мослашувини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари онгнинг шаклланиши,  индивидуал идрокнинг мустаҳкамланиши ва когнитив ва эмоционал эҳтиёжларини ҳар кимга алоҳида меъёрларга дифференциал мослаштирилган педагогик ёндашувлар асосида далилланган;
ихтисослаштирилган интернат-мактабларида битирувчи ёшларни ҳаётга ижтимоий мослаштириш модели индивидуал эҳтиёжлар даражаси, таълим муҳитини флексибилллиги ва ҳаётий тажриба билан асосланган ўқитиш технологияларининг продуктивлигини мотивацион ва жамоадаги фаоллик доирасида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим шароитида кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ижтимоий мослашув жараёнини амалга ошириш методикаси  воқеийликка яқин вазиятлар, муаммоли ҳолатларда ўз позициясини ҳаёт билан боғлиқ фаоллик билан ҳимоя қилиш ва психологик релаксация жараёнида жамоа билан ҳамкорлик муҳити ва мақсадли таълим траекториясини индивидуал тарзда шакллантиришга йўналтирилган шахсий салоҳият асосида такомиллаштирилган;
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашуви самарадорлиги салбий, қисқа ва узоқ муддатли психологик стрессларга бардошлик, ўз келажагига масъулият ва фуқаролик позициясини шахсий ривожлантириш мотивация даражаси барқарорлигини амалий кўрсатгичларини миқдорий, рақамли ва тавсифий ифодалаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг ривожлантирувчи педагогик ва мотивацион имкониятларини аниқлаш ва технологияларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга оширишининг илмий-коррексион ва методологик аспектлари ўзини-ўзи англашни ҳис ва идрок қилиш, идрок қилиш таълим мазмуни орқали жамоавий таъсир кўникмаларини шакллантиришнинг ҳаётий аҳамиятларини ва  ўқув муҳити имкониятларини инклюзив эҳтиёжларга йўналтирилган адолатли ва мослашувчан педагогик фаолиятни режалаштириш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2020-йилдаги 5-танловида ғолиб бўлган “Соғлом турмуш тарзи – саодат таянчи” ижтимоий лойиҳасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг 2025 йил 13- майдаги 11-05-3016/04-сонли маълумотномаси). Натижада кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга оширишнинг ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини ҳис қилиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, ўз-ўзини идрок қилиш, шахслараро муносабатларга киришиш босқичлари коррексион фанларни ўқитишда “Нурли маскан” интернат мактаб гўясига интегратив ёндашувни барқарор устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ижтимоий мослашувини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари онгнинг шаклланиши,  индивидуал идрокнинг мустаҳкамланиши ва когнитив ва эмоционал эҳтиёжларини ҳар кимга алоҳида меъёрларга дифференциал мослаштирилган педагогик ёндашувлар асосида далиллашга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган 60-10/205-сонли 2019-2020-йилларга мўлжалланган  “Қонуний меҳнат-фаровонлик асоси” номли ижтимоий лойиҳада фойдаланилган.  (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг 2025 йил 13- майдаги 11-05-3016/04-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти тизимидаги жамоат бирлашмалари томонидан кўзи ожиз ёшларнинг ҳаётга мослашувчанлигини ошириш бўйича тадбирлар самарадорлиги муайян даражада такомиллаштирилган;
ихтисослаштирилган интернат-мактабларида битирувчи ёшларни ҳаётга ижтимоий мослаштириш модели индивидуал эҳтиёжлар даражаси, таълим муҳитини флексибилллиги ва ҳаётий тажриба билан асосланган ўқитиш технологияларининг продуктивлигини мотивацион ва жамоадаги фаоллик доирасида такомиллаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2020-йилдаги 5-танловида ғолиб бўлган “Соғлом турмуш тарзи – саодат таянчи” ижтимоий лойиҳасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг 2025 йил 13-майдаги 11-05-3016/04-сонли маълумотномаси). Натижада инклюзив таълимни жорий этиш, кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга мослашувчанлигини ошириш бўйича ишлар самарадорлиги оширилиб, педагогларнинг педагогик фаолиятини методологик жиҳатдан муайян даражада такомиллаштирилган; 
инклюзив таълим шароитида кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ижтимоий мослашув жараёнини амалга ошириш методикаси  воқеийликка яқин вазиятлар, муаммоли ҳолатларда ўз позициясини ҳаёт билан боғлиқ фаоллик билан ҳимоя қилиш ва психологик релаксация жараёнида жамоа билан ҳамкорлик муҳити ва мақсадли таълим траекториясини индивидуал тарзда шакллантиришга йўналтирилган шахсий салоҳият асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган 60-10/205-сонли 2019-2020-йилларга мўлжалланган  “Қонуний меҳнат-фаровонлик асоси” номли ижтимоий лойиҳада фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг 2025 йил 13- майдаги 11-05-3016/04-сонли маълумотномаси). Натижада кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга ошириш, ижтимоий ҳаётга йўналтириш, ўз-ўзига хизмат қилиш ва шахслараро мулоқот қилиш кўникмалари шаклланишига хизмат қилган; 
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётга ижтимоий мослашуви самарадорлиги салбий, қисқа ва узоқ муддатли психологик стрессларга бардошлик, ўз келажагига масъулият ва фуқаролик позициясини шахсий ривожлантириш мотивация даражаси барқарорлигини амалий кўрсатгичларини миқдорий, рақамли ва тавсифий ифодалаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2020-йилдаги 5-танловида ғолиб бўлган “Соғлом турмуш тарзи – саодат таянчи” ижтимоий лойиҳасида фойдаланилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика Университетининг 2025 йил 13-майдаги 11-05-3016/04-сонли маълумотномаси) Натижада  кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни касбга ўқитиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish