Нурмурадов Олмос Эшмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий механизмлар орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.I.88.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хоситович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий механизмлар орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари аниқлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўчмас мулк бозорида иқтисодий ва молиявий хавфсизликни таъминлаш учун, риелторлик (яъни кўчмас мулк олди-сотдисига воситачилик қилувчи) фаолият билан шуғулланувчиларга айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 13 фоизгача камайтириш таклиф этилган;
умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субектларининг банк карталари ва контакциз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартибини жорий этиш орқали яширин иқтисодиётни 30 фоизга қисқартириш илмий асосланган;
иқтисодий ва молиявий хавфсизликни таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субектларга корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар (хизматлар)ни шартнома тузмасдан сотиб олишга рухсат берилиши, молиявий назоратни кучайтириш ҳамда яширин операцияларни олдини олиш учун 100 фоиз ҳолатда электрон ҳисоб-фактура ёки онлайн-касса машинаси чеки билан расмийлаштирилишини мажбурий қилиш таклиф этилган;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашга кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларида банклар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда мажбурий равишда коррупсияга қарши экспертизадан ўтказиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий механизмлар орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлашга қаратилган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулк бозорида иқтисодий ва молиявий хавфсизликни таъминлаш учун, риелторлик (яъни кўчмас мулк олди-сотдисига воситачилик қилувчи) фаолият билан шуғулланувчиларга айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 13 фоизгача камайтириш таклиф этилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 04/41-8-6819-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида яъни, риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи фаолият учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини камайиши тармоқ субектларини фаолиятини янада кенгашига, иқтисодий ва молиявий барқарорлашувига олиб келган провадида кўчмас мулк бозорида яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга таъсир кўрсатган;
умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субектларининг банк карталари ва контакциз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартибини жорий этиш орқали яширин иқтисодиётни 30 фоизга қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 04/41-8-6819-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик тадбиркорлик субектларининг банк карталари ва контакциз тўловлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайишига кичик тадбиркорлик субектларининг солиқ тўлаш борасидаги фаолиятини барқарорлашувига ҳамда тармоқ субектлари фаолиятини иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради;
иқтисодий ва молиявий хавфсизликни таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субектларга корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар (хизматлар)ни шартнома тузмасдан сотиб олишга рухсат берилиши, молиявий назоратни кучайтириш ҳамда яширин операцияларни олдини олиш учун 100 фоиз ҳолатда электрон ҳисоб-фактура ёки онлайн-касса машинаси чеки билан расмийлаштирилишини мажбурий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 04/41-8-6819-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субектларининг банк карталари ва контакциз тўловлардан самарали фойдаланиш даражасини ортишига ҳамда солиқ тўлаш борасидаги имкониятлари барқарорлашувига провардида, молиявий ва иқтисодий хавфларни камайишига олиб келган;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашга кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларида банклар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда мажбурий равишда коррупсияга қарши экспертизадан ўтказиш таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (Туронбанк АТБнинг 2024-йил|20-декабрдаги 19/03-451-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда инвестицион лойиҳаларни кенгайишига, молиявий таҳдидиларни олдини олишга ҳамда банклар томонидан йўналтирилган молиявий манбаларни хавфсизлиги таъминлашга қаратилган, хусусан АТ “Туронбанки” фаолияти тармоқ субектларини молиялаштиришда молиявий хавфсизлик даражасини ортишига олиб келган.