Туранов Сухроб Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt 3959
Илмий раҳбар: Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззаков Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оптимал миқдорни аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган эмпирик-статистик модел асосида инновацион лойиҳаларга соф фойдадан ажратмалар (20% ≤ СФА ≤ 30%) ҳамда активлардан ажратмалар (3% ≤ СФА ≤ 5%) оптимал чегарасини белгилаш орқали лойиҳалар учун барқарор молиявий таъминотни ташкил этиш имкони асосланган;
динамик оптималлаштириш модели асосида корхонада инновацион фаолият учун масъул координатор (молия менежери) меҳнати учун тўлов (иш ҳақи) миқдорини қатъий белгиланган тартибда ёки лойиҳа қийматига қараб аниқлашга кўра иш ҳақи тизимини такомиллаштириш орқали инновацион лойиҳаларнинг муваффақиятли якунланиш эҳтимоли ортишининг (10% ≤ МЯЭИЛ ≤ 15%) миқдорий чегараси асосланган; 
инновацион фаолиятни молиялаштиришни бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “Dynamic optimization” модели асосида “Тошкент иссиқлик электр станцияси” АЖ фаолиятини ифодаловчи квадрат эконометрик моделга кўра инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оптимал даражаси (ОДИФМ = 26,8%)ни белгилаш орқали умумий инвестицияларидан инновацияга йўналтириладиган маблағлар улуши асосланган; 
корхоналарда “яшил энергетика” лойиҳаларини молиялаштиришда солиқ имтиёзларини “монетизация” қилиш механизмини жорий этиш орқали экологик барқарорликка хизмат қилувчи лойиҳаларнинг паст фоиз ставкаларида молиялаштирилишини таъминлаш имкони асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналарнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
акциядорлик жамиятларида инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оптимал миқдорни аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган эмпирик-статистик модел асосида инновацион лойиҳаларга соф фойдадан ажратмалар (20% ≤ СФА ≤ 30%) ҳамда активлардан ажратмалар (3% ≤ СФА ≤ 5%) оптимал чегарасини белгилаш орқали лойиҳалар учун барқарор молиявий таъминотни ташкил этиш таклифи “Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 ноябрдаги 04.15-14/1990-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамиятнинг инновацион фаолияти учун ажратилиши зарур бўлган оптимал инвестиция ҳажми ва унинг самарадорлигини 90 фоиз аниқликда белгилаш имконини берган; 
динамик оптималлаштириш модели асосида корхонада инновацион фаолият учун масъул координатор (молия менежери) меҳнати учун тўлов (иш ҳақи) миқдорини қатъий белгиланган тартибда ёки лойиҳа қийматига қараб аниқлашга кўра иш ҳақи тизимини такомиллаштириш орқали инновацион лойиҳаларнинг муваффақиятли якунланиш эҳтимоли ортишининг (10% ≤ МЯЭИЛ ≤ 15%) миқдорий чегарасидан фойдаланиш таклифи “Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 ноябрдаги 04.15-14/1990-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молия менежерига тўлов шартларини белгилаш самарадорлиги ўсиб, лойиҳаларни муваффақиятли якунлаш эҳтимоллигини 10-15 фоизга оширган; 
инновацион фаолиятни молиялаштиришни бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “Dynamic optimization” модели асосида “Тошкент иссиқлик электр станцияси” АЖ фаолиятини ифодаловчи квадрат эконометрик моделга кўра инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг оптимал даражаси (ОДИФМ = 26,8%)ни белгилаш орқали умумий инвестицияларидан инновацияга йўналтириладиган маблағлар улушини асослаш таклифи “Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 ноябрдаги 04.15-14/1990-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лойиҳанинг турли босқичларида (даврларида) йўналтирилиши зарур бўлган молиявий ресурсларнинг оптимал миқдори ва йўналишларини 90 фоиз аниқликда белгилаш ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида якунлаш эҳтимоллигини 5-10 фоизга ошириш имконини берган;
корхоналарда “яшил энергетика” лойиҳаларини молиялаштиришда солиқ имтиёзларини “монетизация” қилиш механизмини жорий этиш орқали экологик барқарорликка хизмат қилувчи лойиҳаларнинг паст фоиз ставкаларида молиялаштирилишини таъминлаш таклифи “Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 ноябрдаги 04.15-14/1990-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши “яшил энергетика” соҳасидаги лойиҳаларни паст фоиз ставкаларида молиялаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish