Талъатова Диёра Боходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида рақамлаштириш омили”. 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2861
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё Халқаро Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абулкасимов Хасан Пирназарович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Расулова Дилфуза Валиевна.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётни рақамлаштириш асосида барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив ўсиш консепсияси ва инсон капитали парадигмасидаги рақамлаштириш омилига оид назарий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда олий таълим муассасаларида илғор аналитика ва сунъий интеллект асосида персоналлаштирилган таълимга оид рақамли платформаларни жорий этиш орқали инклюзив рақамли иқтисодий ўсиш ва ягона рақамли экотизимни барпо этиш зарурияти илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва «Электрон ҳукумат»ни самарали жорий этишда «компютер саводхонлик», «рақамли тайёрлик», «рақамли ишонч» компонентлари ўртасидаги ўзаро мувофиқлигига кўра, узоқ муддатли даврда аҳоли, жумладан, ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш таклифи асосланган;
миллий иқтисодиётда рақамли трансформация жараёнини жадаллаштиришда эндоген ўсиш назарияси, умумий омил самарадорлиги консепсияси ва тармоқ-экстерналликлар назариясидаги асосий ёндашувларга кўра интернет тармоғи билан таъминланганлик ва ахборотлаштириш хизматларини кенгайтиришнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсишига таъсирининг миқдорий чегаралари асосланган;
илғор хорижий тажрибага кўра, мамлакатда рақамлаштиришнинг инерсион, базавий ва мобилизацион ссенарийлари бўйича 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш, унинг устувор ва истиқболли йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
инклюзив ўсиш консепсияси ва инсон капитали парадигмасидаги рақамлаштириш омилига оид назарий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда, олий таълим муассасаларида илғор аналитика ва сунъий интеллект асосида персоналлаштирилган таълимга оид рақамли платформаларни жорий этиш орқали инклюзив рақамли иқтисодий ўсиш ва ягона рақамли экотизимни барпо этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-февралдаги ПҚ–62-сон “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-иловаси 2-бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/17-3444-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассаларидаги кутубхона фондларини рақамлаштириш профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий тадқиқотчилар, талабалар учун кутубхона фондларидан самарали фойдаланишда зарур шарт-шароитлар яратилган;
рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва «Электрон ҳукумат»ни самарали жорий этишда «компютер саводхонлик», «рақамли тайёрлик», «рақамли ишонч» компонентлари ўртасидаги ўзаро мувофиқлигига кўра узоқ муддатли даврда аҳоли, жумладан ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони 6-иловасининг 1-бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 02/17-3444-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида, олий таълим муассасаларидаги мавжуд 400 000 дан зиёд ўқув ва илмий адабиётлар рақамлаштирилиб, ягона кутубхона платформасига бирлаштириш имкони яратилди;
миллий иқтисодиётда рақамли трансформация жараёнини жадаллаштиришда эндоген ўсиш назарияси, умумий омил самарадорлиги консепсияси ва тармоқ-экстерналликлар назариясидаги асосий ёндашувларга кўра, интернет тармоғи билан таъминланганлик ва ахборотлаштириш хизматларини кенгайтиришнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсишига таъсирининг миқдорий чегаралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ–6079-сон “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мақсадларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ–6079-сон “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мақсадларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлар маркази” давлат муассасасининг 2024-йил 11-ноябрдаги 2-3/432-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат бўйлаб 6 мингдан ортиқ мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамров даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражасини 70 фоизга етказишда фойдаланилди, шунингдек, 2030-йилгача бўлган даврда корхона ресурсларини бошқариш тизимини (ЭРП) жорий қилган йирик хўжалик юритувчи субектлар улуши 100 фоизга етказиш белгилаб берилди;
илғор хорижий тажрибага кўра, мамлакатда рақамлаштиришнинг инерсион, базавий ва мобилизацион ссенарийлари бўйича 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Бунда рақамлаштириш даражасининг ортиши иқтисодий ўсишга салмоқли ҳисса қўшиши таклифи келгуси йилларда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш учун миллий рақамлаштириш дастурларини кенг жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” йўналишининг 45-мақсадида белгиланган чора-тадбирларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 26-1-2-998-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф 2030-йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириб, “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинди.