Sayt test rejimida ishlamoqda

АБДУРАХИМОВ Мингжигит Каттабекович: «Ўзбекистоннинг тоғолди ва шўрланган тупроқлари шароитида картошка етиштириш технологияси ва уруғчилигини такомиллаштириш» (06.01.08) -Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти (Манзил: 111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани,  Оққовоқ, ПСУЕАИТИ. Тел.: (+99895) 142-22-36; факс: (99871) 150-61-37;

e-mail: g.selek@qsxv.uz; paxtauz@mail.ru ), (диссертация ўзбек тилида)

 

    Илмий маслаҳатчи: Д. Т. Абдукаримов

    Иш бажарилган ташкилот: Самарқанд давлат университети

    Расмий оппонентлар: Ҳ. Н. Атабаева, С. Х. Хушвақтов, А. Э. Авлиякулов

    Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти  

    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик

 

Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг тоғолди ҳудудлари шароитида юқори сифатли истеъмолбоп ҳамда уруғлик картошка ҳосили олинишини таъминлайдиган такомиллаштирилган уруғчилик тизимини ва шўрланган тупроқлар шароитида картошка етиштиришнинг илғор технологиясини яратиш, картошка навларини шўрга чидамлилигини баҳолашнинг янги услубини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.

Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

1. Ўзбекистоннинг тоғолди ҳудуди ҳисобланган Бахмал тумани шароитида истеъмолбоп ва уруғлик картошка тайёрлаш учун такомиллаштирилган етиштириш технологияси ишлаб чиқилган; Абдурахимов М.К. Картошкани ўғитлашнинг муддати ва меъёри // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -Тошкент, 2009. -№1. –Б. 14.

2. Биринчи маротаба уруғлик картошканинг вирусли касалликлар билан кам зарарланадиган, юқори ва сифатли ҳосил берадиган, элита уруғлари етиштиришнинг одатдаги 6 йиллик схемаси ўрнига, янги ресурстежамкор 4 йиллик қисқартирилган услуби ишлаб чиқилган. Уруғчилик пайкалларида 70х15 см схемада экиш, ўсимлик туп сонини гектарига 95 мингга етказиш, 4 марта нав ўтоғи ўтказиш ва касалликлардан тозалаш картошка уруғчилигида истиқболли тадбир экани исботланган; Abdurakhimov М.К. The technology of growing ecologically clean potato seed material  // International Journal of Applied Agricultural Research. India, 2010 -№5. pp.635-639.

3. Мирзачўлнинг хлорид-сульфат типли кучсиз ва ўрта даражада шўрланган тупроқлари шароитида картошкадан юқори ҳосил олиш учун етиштириш технологиясининг асосий тадбирлар тизими такомиллаштирилган ва навларнинг шўрга чидамлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган; Остонақулов Т. Э., Абдурахимов М.К.  Мирзачўл шароитида  картошка  генофондини ўрганиш ва  шўрга чидамлигини баҳолаш  услуби // Аграр соҳада сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари: Конференция материаллари. -Гулистон, 2011. –Б. 56-57.

 Диссертациянинг амалий натижалари:

1. Ўзбекистоннинг тоғолди ҳудудида баҳорги ва ёзги муддатда картошка етиштириш учун тезпишар Binella, Қувонч-16/56м,  ўртатезпишар Condor, Aladin, Romano, Баҳро-30, ўртапишар Ҳамкор-1150 навлари экишга тавсия қилинди. Ушбу навлардан истеъмолбоп картошка етиштириш учун баҳорги муддатда экилганда 30 т/га, ёзги муддатда экилганда 25 т/га ва ундан зиёд  ҳосилдорликни таъминловчи  агротехнология ишлаб чиқилди;

2. Ўзбекистоннинг тоғолди ҳудудида сифатли уруғлик картошка етиштириш учун қисқартирилган 4 йиллик уруғчилик услуби яратилди ва мутахассислар томонидан истиқболли деб топилди;

3. Мирзачўлнинг шўрланган тупроқ шароитлари учун баҳорги муддатда тезпишар  Binella, Қувонч-16/56м, ўртатезпишар Condor, Aladin, Баҳро-30 ҳамда ўртапишар Ҳамкор-1150 навлари тупроқ шўрланишига чидамли навлар эканлиги аниқланди ва  ишлаб чиқишга жорий қилинди. Ушбу навлардан эртаги муддатда 25 т/га, ёзги муддатда экилганда эса 22 т/га ва ундан зиёд ҳосилдорликни таъминловчи агротехнологик тадбирлар тизими ишлаб чиқаришга жорий қилинди.

Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси:  1.Ўзбекистоннинг тоғолди ҳудудида картошка етиштиришнинг илғор технологиясини қўллаб, 30,0 т/га дан юқори ҳосил олинганда, ҳар гектардан қўшимча 4,5-5,0 млн сўм соф даромад олинди;

2. Юқори сифатли уруғлик материал етиштириш учун уруғчиликнинг замонавий қисқартирилган 4 йиллик услубида комплекс агротехнология қўлланилганда ҳосилдорлик уруғчиликнинг 6 йиллик схемасига нисбатан гектаридан 10,0-10,5 тонна зиёд бўлиб, қўшимча соф даромад 15,0-15,5 млн  сўмни ташкил қилди;

3. Мирзачўл шароитида илғор такомиллашган технологияси жорий қилиш  ҳар гектар ердан 8,0-8,5 т/га қўшимча ҳосил олишга имконият яратди ёки қўшимча 3,0-3,5 млн сўм соф даромад олинди.

  Ушбу агротехнологияларни 461 гектар майдонга жорий қилиш натижасида жами 2128,5 млн сўм соф фойда олинди. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 03.04.2014 йилдаги №05122-1 рақамли далолатномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish