Каримова Аноргул Рузимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Диаметри 50 мм бўлган золдирларни прокатлаш учун мўлжалланган станнинг йўналтирувчи линейкасини ишлаб чиқиш, параметрларини асослаш орқали унинг иш унумдорлигини ошириш”, 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4884.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Шахобутдинов Рустам Эркинбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Абдукаримов Абдусалом, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети (Наманган муҳандислик-қурилиш институти).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади майдаловчи пўлат золдирларни прокатлашда иш унумдорлигини ошириш учун золдир прокатлаш стани йўналтирувчи линейкасининг параметрларини назарий жиҳатдан асослаш, унинг ишчи қисми конструксиясини ишлаб чиқиш ҳамда ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
золдир прокатлаш валоклари калибровкасини тавсифловчи аналитик ифодалар валокнинг киримлари сони, бурилиш бурчаги ва чегаравий узунлгига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган;
диаметри 50 мм бўлган золдирларни прокатловчи олти киримли винтли калибрли валокларни тайёрлаш учун қўлланиладиган профили назарий асосланган кулачокларнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
ЗПС 80-120 станида диаметри 50 мм бўлган золдирларни прокатлаш мақсадида, йўналтирувчи линейкаларнинг асосий геометрик параметрларини тавсифловчи аналитик ифодалар ишлаб чиқилган;
золдир прокатлаш стани йўналтирувчи линейкаларини мустаҳкамликка ҳисоблаш мақсадида, йўналтирувчи линейкаларга таъсир этувчи кучларни кўрсатиб берувчи аналитик ифодалар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
7524-2015 ДСт бўйича иссиқлайин прокатланган диаметри 50 мм пўлат золдирларни ишлаб чиқаришда иш унумдорлигини оширишга йўналтирилган диаметри 50 мм бўлган золдирларни прокатлаш учун мўлжалланган станнинг йўналтирувчи линейкасини ишлаб чиқиш, параметрларини асослаш орқали унинг иш унумдорлигини ошириш бўйича назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида:
олти киримли золдир прокатлаш валокларини кесиш учун мўлжалланган кулачокларни тайёрлаш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ га жорий этилган (“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг 13-сентябр 2024-йилдаги 01/03-01/282 - сон маълумотномаси). Технологиянинг қўлланилиши натижасида кулачокларни тайёрлаш таннархи 1,3-1,4 барабарга камайган;
диаметри 50 мм бўлган майдаловчи пўлат золдирларни ишлаб чиқариш учун золдир прокатлаш станининг йўналтирувчи линейкаларини тайёрлаш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ га жорий этилган (“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг 13-сентябр 2024-йилдаги 01/03-01/282 - сон маълумотномаси). Технологиянинг қўлланилиши натижасида йўналтирувчи линейкаларни тайёрлаш таннархи 1,2-1,3 баробарга камайган;
олти киримли золдир прокатлаш валокларини тайёрлаш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ га жорий этилган (“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг 13-сентябр 2024-йилдаги 01/03-01/282 - сон маълумотномаси). Технологиянинг қўлланилиши натижасида диаметри 50 мм бўлган майдаловчи пўлат золдирларни ишлаб чиқариш унумдорлиги 15-20 фоизга ортган.