Ҳомитов Диловар Лутфуллозоданинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Классик ва ҳозирги форс-тожик тилларидаги унли ва ундош фонемалар тадқиқи”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3115.
Илмий раҳбар: Ахмедова Дилфуза Рафукжановна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Шокиров Туғрал Сироджович, филология фанлари доктори, профессор; Чориев Таваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади классик форс, ҳозирги форс, ҳозирги тожик тилларидаги фонемаларининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг фонологик фарқ ва ўхшашлик сабабларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Классик форс тили фонемалари ҳақида ёзилган энг қадимги манбаларда, асосан, араб тилида бўлмаган /č/, /п/, /ž/, /г/ фонемалар ва араб тилидан кириб келган янги /ъ/, /қ/, /γ/ фонемалар ҳақида баҳс қилинганлиги, классик форс тилида уч жуфт чўзиқ-қисқалиги билан фарқланувчи унлилар борлигини таъкидлаган олимларнинг фикрлари араб тилининг таъсири остида бўлиб, аслида икки жуфт  и-ī, у-ū бўлганлиги, классик форс тили унлилари уч фонологик оппозиция билан фарқланиши, классик форс тилидаги /δ/, / xͮ/ фонемалари бугунги кунда фойдаланилмаслиги аниқланган;
КФТ ва ҲФТ ўзаро қиёсланганда унлилар сатҳида маъруфизация-мажҳул /ō/ ва /ē/нинг маъруф /у/ ва /и/га ўзгариши, КФТ ва ҲТТ қиёсланганда эса мажҳулизация-маъруф /ū/ ва /ī/нинг мажҳул /ō/ ва /ē/га ўзгариши натижасида фонемалар сони камайиши, сифат жиҳатидан ҳам фарқланиши, КФТ фонемалари сифати кўпроқ ҲТТда сақланганлиги асосланган; 
КФТ, ҲФТ ва ҲТТлари фонемалари ўзгаришининг асосий сабаблари сифатида ХХ асрда адабий тилни оғзаки тилга яқинлаштириш жараёнлари, ҲФТ инглиз, француз ва туркий тиллар таъсирида ва ҲТТ ўзбек ва рус тиллари таъсирида ривожланганлиги исботланган;
ҲФТга инглиз тили таъсири юқорилиги сабабли интернационал сўзлар, ўзлашмаларни инглизча вариантда ишлатилиши, форсча, арабча сўзларни туркий тиллар аксенти билан талаффуз этилиши ва ҲТТда интернационал сўзлар, неологизмларнинг русча вариантидан фойдаланилиши натижасида бу икки тилнинг алоҳида ривожланиш ёʻлларига эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Классик форс, ҳозирги форс-тожик тилларидаги унли-ундош фонемаларининг қиёсий таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Классик форс тили фонемалари ҳақида ёзилган энг қадимги манбаларда, асосан, араб тилида бўлмаган /č/, /п/, /ž/, /г/ фонемалар ва араб тилидан кириб келган янги /ъ/, /қ/, /γ/ фонемалар ҳақида баҳс қилинганлиги, классик форс тилида уч жуфт чўзиқ-қисқалиги билан фарқланувчи унлилар борлигини таъкидлаган олимларнинг фикрлари араб тилининг таъсири остида бўлиб, аслида икки жуфт  и-ī, у-ū бўлганлиги, классик форс тили унлилари уч фонологик оппозиция билан фарқланиши, классик форс тилидаги /δ/, / xͮ/ фонемалари бугунги кунда фойдаланилмаслигига оид натижаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Рангинкамон”, “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Адабий жараён” каби кўрсатувлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 30-сентябрдаги 01-14-1076-сон маълумотномаси). Натижада телевидениядаги дастурлар давомида классик шоирлар ижодини тўғри талаффуз қилишда классик форс тилидаги фонемаларнинг таҳлили ва иловада келтирилган 1500 та сўзларнинг таржимаси ёрдам берган.
КФТ ва ҲФТ ўзаро қиёсланганда унлилар сатҳида маъруфизация-мажҳул /ō/ ва /ē/нинг маъруф /у/ ва /и/га ўзгариши, КФТ ва ҲТТ қиёсланганда эса мажҳулизация-маъруф /ū/ ва /ī/нинг мажҳул /ō/ ва /ē/га ўзгариши натижасида фонемалар сони камайиши, сифат жиҳатидан ҳам фарқланиши, КФТ фонемалари сифати кўпроқ ҲТТда сақланганлиги асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан 2022-2024 йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 16-октябр 04/1-2880-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида форс ва араб тилидан ўзлашган сўзларнинг фонологик таркиби аниқлашган.
КФТ, ҲФТ ва ҲТТлари фонемалари ўзгаришининг асосий сабаблари сифатида ХХ асрда адабий тилни оғзаки тилга яқинлаштириш жараёнлари, ҲФТ инглиз, француз ва туркий тиллар таъсирида ва ҲТТ ўзбек ва рус тиллари таъсирида ривожланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 16-октябр 04/1-2879-сон маълумотномаси). Натижада юртимизнинг кўп тилли таълимга ёʻналтириб ўқитиш имконияти оширилди;
ҲФТга инглиз тили таъсири юқорилиги сабабли интернационал сўзлар, ўзлашмаларни инглизча вариантда ишлатилиши, асл форсча ва арабча сўзларни туркий тиллар аксенти билан талаффуз этилиши ва ҲТТда интернационал сўзлар, неологизмларнинг русча вариантидан фойдаланилиши натижасида бу икки тилнинг алоҳида ривожланиш ёʻлларига эга эканлигига оид илмий-назарий қарашлардан ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филилалининг 2024-йил 18-октябрдаги 385-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таҳлилга тортилган янги алфавит ҳамда имлога хос она тили ва адабиётини ривожлантириш ҳақидаги назарий билимларнинг янги маълумотлар билан бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish