Жўраева Гулҳаё Хаким қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.    Умумий маълумотлар.
“Тоғай Мурод қиссаларида лингвомаданий хусусиятлар”. 10.00.01– Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2822.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Кулиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
  Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Тоғай Мурод қиссаларидаги миллий маданиятни акс эттиришга хизмат қилувчи айрим лингвомаданий бирликларнинг хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лингвокультурема муайян менталга хослиги, лингвомаданий бирлик эса умуммиллатга хослиги жиҳатидан бошқа-бошқа тушунчалар эканлиги аниқлаштирилиб, ўзида миллатга хос миллий кодлар, лакуналар, прецедент бирликларни акс эттириши билан сўз ва концептдан фарқ қилиши ёритилган;
Тоғай Мурод қиссаларидаги лингвокультуремаларнинг миллий қиёфани шакллантиришга хизмат қилувчи предмет номларини ифодаловчи атлас, желак, тиллақош, гажак, шокила, маржон, қасава каби турлари миллий егуликлар, расм-русм ва уй-рўзғор буюмлари каби турлардан салмоқли эканлиги аниқланган; 
Тоғай Мурод қиссаларида инсон ҳолати билан боғлиқ ўхшатишлар етакчи эканлиги, бу эса ўзбек тилида сўзлашувчилар кўпинча инсоннинг ҳолатини образли тарзда ифодалашга ҳаракат қилишини билдириши, таркибидаги жумлаларда ўхшатиш қурилмаси мавжуд бўлган метафоралар билан биргаликда матн макротузилмасидан шундай муносабат англашилувчи “Омад деганлари саломини-да бермайди” кўринишидаги шакллар ҳам учраши далилланган;
ижодкор қиссаларидаги таҳлилга тортилган барқарор бирикмаларда ўзбек хонадонига оид бўлган нарса-буюмлар: бешик, элак, коса, кўза, қозон, чўмич, пичоқ, мунчоқ; халқ турмуш тарзи билан бевосита алоқадор тўй, гўр; миллий таом номлари палов, шўрва каби сўзлар фаол эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғай Мурод қиссаларида лингвомаданий хусусиятларни очиб бериш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
лингвокультурема муайян менталга хослиги, лингвомаданий бирлик эса умуммиллатга хослиги жиҳатидан бошқа-бошқа тушунчалар эканлиги аниқлаштирилиб, ўзида миллатга хос миллий кодлар, лакуналар, прецедент бирликларни акс эттириши билан сўз ва концептдан фарқ қилиши ёритилган қарашлардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024 йил 15 апрелдаги 162-сон маълумотномаси). Илмий натижалар қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ адабиётини ривожлантиришга оид тадқиқотлар илмий даражасининг ошишига хизмат қилган;
Тоғай Мурод қиссаларидаги лингвокультуремаларнинг миллий қиёфани шакллантиришга хизмат қилувчи предмет номларини ифодаловчи атлас, желак, тиллақош, гажак, шокила, маржон, қасава каби турлари миллий егуликлар, расм-русм ва уй-рўзғор буюмлари каби турлардан салмоқли эканлиги аниқланган таҳлиллардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 15 апрелдаги 134/1-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларини амалий қўллаш орқали лойиҳа доирасида бажарилган тадқиқотларнинг мукаммаллашувига эришилган;
Тоғай Мурод қиссаларида инсон ҳолати билан боғлиқ ўхшатишлар етакчи эканлиги, бу эса ўзбек тилида сўзлашувчилар кўпинча инсоннинг ҳолатини образли тарзда ифодалашга ҳаракат қилишини билдириши, таркибидаги жумлаларда ўхшатиш қурилмаси мавжуд бўлган метафоралар билан биргаликда матн макротузилмасидан шундай муносабат англашилувчи “Омад деганлари саломини-да бермайди” кўринишидаги шакллар ҳам учраши далилланганлигига оид натижаларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Жараён”, “Адабиёт ва ҳаёт” каби телекўрсатув ва эшиттиришларда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 йил 14 октябрдаги № 01-02/138-сон маълумотномаси). Натижада эфир учун тайёрланган материаллар, яъни лингвомаданий бирликлар ўзбек менталитетига хос бўлган ибора, мақол, матал, ўхшатиш ва метафоралар келажак авлодга миллатимизнинг бой қадриятлари, жозибадор тилини янада яхшироқ танитишга, ёшлар маънавий камолотини юксалтиришга хизмат қилиши эътироф этилган;
ижодкор қиссаларидаги таҳлилга тортилган барқарор бирикмаларда ўзбек хонадонига оид бўлган нарса-буюмлар: бешик, элак, коса, кўза, қозон, чўмич, пичоқ, мунчоқ; халқ турмуш тарзи билан бевосита алоқадор тўй, гўр; миллий таом номлари палов, шўрва каби сўзлар фаол эканлиги асосланганлигига оид натижаларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” каби телекўрсатув ва эшиттиришларда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 йил 14 октябрдаги № 01-02/138-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувларда илмий-оммабоплик таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish